Бош сахифа » 2017 » Июнь » 7 » Озодбекни Сергелида уй хам қурдиришди энди прокурорга қарши чиқаришяпти!
23:34
Озодбекни Сергелида уй хам қурдиришди энди прокурорга қарши чиқаришяпти!

 
 Мавзуни истаганича ёритиш ва ўзи бўлмаган ердаги гапни ўз манфаати билан кўрсатиш албатта ўша манфаатдорларнинг нима истаётганига қараб    фахмлаш қийин эмас бўлса керак.
 
"Ўзбекконцерт" ("Ўзбекнаво") эстрада бирлашмасида  2-июнь куни  "Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик санъаткорларнинг асосий фазилатига айлансин"  деб номланган  мажлиси хақида хабар бергандик.
Қизиғи ўша ерда ўзим бўлиб нафақат    фоторепортаж балки видеони хам тақдим этгандим.

 

 

Бугун бир мухолиф сайтида "Озодбек прокурорларга қарши овоз чиқарди" деб ёзишгани матнини менга  юборишди. .. Қаранг...
Камида кўз олдингизга  Озодбек прокурорларга қарши чиқарган овозидаги қўшиқ келса ё прокуратура олдида қайсидир прокурорга бақираётган Озодбек тасвирланса керак а?
Минг танқидларга хам жим кетишга ўрганган ва асли шахс сифатида хам маданиятли саналган  Озодбек озиб ёзиб шунчаки санъаткорлар даврасида аввало санъаткорларни ўзи  учун нафи тегадиган ёки улар билан боғлиқ муаммоларга ўз ечимини айтгани уни шу тариқа кўрсатишга арзирмикан? Ўзи бу фикрни у қай охангда ва нима ниятда айтганди, буни-чи, билишармикан?

 

Биласизми, ўзи кимнидир ўйлаб ё бировни ёнини оламан деб кўпчиликни бурни қонайди. 
Ишонсангиз, Озодбек билан боғлиқ бу воқеада хам шундай бўлди десам адашмайман. 
Бўлмаса мажлисда хамма уни шу фикрини кучли олқишлар билан   қўллаб-қувватлаган бўлармиди? 
Асли  ўша берилган фикрдаги вазирлик қошида очилиши керак бўлган тижорат бўлимига тушадиган пулларга Озодбек қараб қолгани йўқ.
Мажлисдан аввал (бир неча йил аввал хам бу хақида айтганди)  ва кейин биз билан норасмий сухбатда хам    даври ўтган ёки устоз санъаткорлардан бугунги кунда моддий ахволи қийин бўлганлари мавжудлиги хамда бу билан боғлиқ қандайдир бир фондга хос ёрдам турини режасини у  ўйлаб юрган эди. 
Юқоридаги тижорат бўлими очилганида ўша санъатга мехнати сингган балки муаллимдир балки санъатшуносдир, майлида сахнага чиқиб эфирда айланиб машхур бўлмаган бўлса хам аммо санъатга хисса қўшган қанча одамлар бор. Уларни тўйдан пул топиш имкони йўқ.  Озодбек мажлисда прокурорлар деб эмас умумий тарзда бир неча ташкилотлар ва масалан дея кўрсатган икки уч ташкилотларнинг корпоратив байрамларидаги иштироки хақидаги гапидан энг жарангдори юлиб олиниб янада жарангдор қилиб тақдим этилибди.


 
Асли ўша сайтдаги "факт"лар хамиша ва доимо ўзгармас "Биз билан сухбатда бўлиб ўзини сир тутишни истаган" деган шиорда ўтишиданам уларнинг ўз фантазия ва табиийки ўз манфаатларига сўз тутишидан далолатлиги сир бўлмай қолган.

Сайтимиздан олинган маълумотни ўша ўзларини шизофреник кўриниш ва ёки гаплашиш хамда эштилиш дўсти бўлган "сирли қолишни истаган мулозим"  билан бойитиб истаганича чоп қилиниши бу қандайдир бир рухий  ташхис кўринишидан ўзгаси бўлмаса керак.
Қани энди бир Озодбекни прокурорларга қарши чиқаришни тасаввур қилайликчи деб мазза қилишдими , тушунмайман.


Сергели туманидаги йўлларни ободонлаштиришгача Озодбекни тасаввур қилган у сайтдагиларга мабодо мавзуни ёритишмоқчи бўлишса ўша тадбирда  бўлган одамлар ёритган хабарини шундоқ ўзгартирмай қўйишини тавсия қилган бўлардим. Хадеб миясидаги "сирли мулозим"га мурожаат қилавермасдан. Бунақа "мулозим" хислати билан русларнинг ТнТ телеканалидаги "Битва экстрасенсов" шоусига борса қайтанига яхши шоу учун етарли материал бўлармиди...

 

Изохлардаги айримларгаям хайронсан... Аввал ўзи қайси сайтдан кўрдинг? У нима сайт? Биров хақида ёзилган мақолада ўша шахсни ўзи қандай экангига эътибор билан ўзингни фикрингни  ишлатишга эриниб яна ўша пода эффектига берилишади гўё...
Бу эса ўз навбатида ўша манфаатдор сайтнинг ўз мақсадига эришгани ва хамда мана шу жарангдор мақола билан сайтидаги бошқа мавзулар, хусусан Республикамиз тузумига қарши мақолаларга хам диққатни жалб қилмоқ демак.

 

Китобдаги ёзувга ишониб тарбияланган одамзоднинг  ОАВга термуладиган даври  интернетда маълумотлар бугунги кунда катта гумонлар остида қолмоқда.  
Қанча мамлакатлар ўзаро урушни айнан ОАВ орқали қилиб келмоқда. Қанча сайтлар эса бугунги кундаги тинч хаётимизга ўз ичимиздан рахна солиб хотиржам ва сокин хаётимизни тубидан мувозанатини айнан шу тариқа бузишга уринаётганини кўряпмиз, биляпмиз ва сезяпмиз. Харфлар алдаши мумкимн аммо мазмун мохият ва етказиб беришдаги холат эмас. Матнлар психологияси...

Истаган одам  истаган одам хақида истаганини ёзяпти. Факти  "сирли мулозим"дан нари эмасми унда одамга фаросат ва онгни   Худо бекорга бермаганини яна бир бора эслатиб ўтаман!

 

 

Озодбекни ўзига қайтсак...


 Озодбек хақида клипидан репортажим учун электрон почтамга  "Озодбекни танқид қилар эдингиз энди мақтаяпсизми?" деган хат олдим. 
Бир инсонни фақат мақташ ва ёки қоралаш аслида манфаатдорлик эмасми?
Ютуғини тан олиб, яхшисини кўрсатиб, танқидга лойиғини айтиб ва шу тариқа  керагида тузи, жойида шакарини бериш мана бу адолат эмасми?!  Худдики биз ўша савоби ва гунохи билан бўлган одам эмасу фақат яхшилиги билан фариштаю ва фақат ёмонлиги билан кўриниши   керак бўлган шайтондек, астағфируллах...
Бугунги даврда Бобур, Лутфий ва бошқа қатор буюк инсонлар ижодини жонлантираётган ва мана Жалолиддин Мангуберди монологи билан "Мендирман" деган қўшиқ ва унга ишланган тарихий фильмдек клип билан хам ўзбек санъатига муносиб хисса қўшаётган инсонни қўллаб-қувватламаслик ва уни бу ютуғларини тан олмаслик инсофсизлик бўларди.

 

Хамма ўз лойиғини олсин, аммо сайтимдан маълумот олаётганда ўзгартириб истаганича ўз "сирли мулозим"лари билан эмас, илтимос))
 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 324230 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozodbek Nazarbekov

Нравится
Барча изохлар: 4
1 Bahromjon Qoraboyev   (08-Июн-2017 11:22) [Материал]
Озодбек Назарбековни замонавий кўшикчиликни кироли десез хам бўлади хар доим бўлганидек машхур одамни камчилигини томонини охтаришади агар бу даражада бошка санъаткор бўлганда шу пайтгача кўп гапларни гапирворарди лекин бу инсондан факат яхши гап яхши нарсалар кутиш мумкин деб биламан.Суриялик болакай хакида айтилган кўшигини хали хеч ким куйламаган хар эшитганизда юрагиз жимирлайди.Аслида санъаткорлар хакида мани фикрим шуки гапни гапиргунча ишни битказиш керак,1та тўйга борадиган нархини эшитсез оддий одамни 3-4 йил топган пули эхсонга келсез хали бирор кўшикчи катта эхсон килганини эшитмаганман албатта одам ўзи килган эхсонидан рохат олади мани шарофатим билан шунча ўзгаришлар деб кувониши керак мани санъатга дахлим йўгу лекин доим хаммасини кузатиб бораман.Албатта санъаткор ўз ишини килши керак хеч качон сиёсатни санъатга аралштирмалиги керак.

2 Фахрим наво.   (08-Июн-2017 13:43) [Материал]
жуда тўғри ёзибсиз, Озодбек Назарбеков барча санъат фидойиларини ўйлаб гапиргани аўриниб турибди, кўралмедиганлар нима деса деб ёзуради. халқ билади ким қанақа эканлигини. О Назарбековга омад тилаймиз. сизларга хам ижодий баркамоллик тилайман хамиша тўғриликга халқни чорлаб юрилар.

3 Rano   (12-Июн-2017 14:05) [Материал]
Kimgadir Ozodbekni yomon ko`rsatish kerak bo`lyapti. Mevali daraxtga tosh otishadi. Biz kimni qanaqaligini yaxshi bilamiz.Har kimni gapiga kirib, g`iybat qiladiganlarga xudo insof bersin. cry sad surprised

4 S   (13-Июн-2017 11:37) [Материал]
Bu saytni kommentlar qismi maqolani maqtaganlaniki chop etiladi shekilli. Kimdir sizga qarshi yozsa yoq bop ketadi komment. NIma deb o'ylashsiz , sizningcha shu to'g'rimi?????

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!