Бош сахифа » 2011 » Апрель » 5 » Назарбековнинг "Умид"ини тарк эта бошлашди...
04:12
Назарбековнинг "Умид"ини тарк эта бошлашди...

 

5 апрель соат 18.00 да «Алишер Навоий» (собиқ Панорама) киносаройида режиссёр Шамсиддин Исомовнинг "Умид...” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

 

Катта зал саҳнаси бошқа фильмлар премьераларидан кўра, бошқачароқ тарзда, яъни саҳна четлари, гуллар билан безатилганлиги, томошабинлар эътиборини тортиб турарди. Премьерага келган машҳурлар хонанда Шоҳжаҳон Жўраев, режиссёрлар Иброҳим Расулов, Санжар Шодиев ва бошқалар ...

 

Фильм намойиши олдидан, саҳнага "Ўзбеккино” Миллий агентлиги” раҳбари Аъзам Ғиёсович Исҳоқов таклиф этилиб, сўзга чиқди.

 

Сўнг, томошабинларга фильм ижодкорлари таништирилди. Фильмда рол ижро қилганлар Миролим Қиличев, Сайёра Юнусова, Ситора Фармонова, Акмал Назаров ва бошқалар ....

 

Фильм режиссёри Шамсиддин Исомов сўзга чиқиб, фильм ижодкорлари ва томошабинларга миннатдорчилик билдиргач, Ўзбекистон Халқ артисти хонанда Озодбек Назарбековга сўз берилди. Озодбек Назарбеков ушбу фильмга саундтрек куйлаганлигидан ташқари, фильм  продюсери эканлиги ҳам маълум қилинди.

 

Шундан сўнг, хонанда фильм саундтрекини саҳнада ижро қилди.

 

Ниҳоят, фильм намойиши бошланди.

Фильм 1980 йил воқеалари тасвирлари билан бошланиб, сўнг орадан вақт ўтганлиги кўрсатилади. Ҳаётийлик, инсонларга сабоқ бўладиган ҳолатларга урғу беришга ҳаракат қилинган. Заводда ишлайдиган отанинг фарзандга насиҳати, отанинг бевақт вафоти, рўзғордан қийналган онанинг фаррошлик қилиши (кўп фильмларда кўрсатилган ҳолат), орадан йиллар ўтиб, фарзанднинг ҳалол инсон бўлиб вояга етиши, унинг онаси ва ўз оиласига бўлган меҳр-оқибати, ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган интилиши, унинг яқин дўсти, севгилиси билан боғлиқ ҳолатлар, фильмнинг бошланиш воқеаларидир.

 

Афсуски, ўзимга маълум сабабларга кўра, фильмни ниҳоясигача кўра олмадим. Шунинг учун ҳам, фильм ҳақида умумий хулоса айта олмайман. Ҳар қандай фильм ҳақида, холис баҳони доимо томошабинлар берадилар деб ўйлайман.

Лекин, ўзим чиқиб кетаётган вақтимда, чиқиб кетаётган баъзи машҳурларга ҳам кўзим тушди ва улардан сабабини сўраганимда, баъзилар "хизмати”, баъзилар эса "монтажи” борлигини айтишиб, фильмни охиригача кўра олмасликларини, бунга бироз вақтлари йўқлигини маълум қилишди.

Бундан ташқари, фильм намойиши вақтида баъзи томошабинлар томонидан, иш юзасидан ташқарига чиқиб қўл телефонида гаплашишлар, ҳамда бир неча марталаб ташқарига чиқиб келиш ҳамда, фильм ниҳоясига етмай, зални тарк этиш ҳолатлари ҳам юз берди. Бу балки томошабинларни жиддий фильмларни қабул қила олмасликларидан далолат эмасмикан, назаримда.   

Феруза Фаттохова


 
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5641 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozodbek Nazarbekov

Нравится
Барча изохлар: 11
1 NOZI   (06-Апр-2011 08:02) [Материал]
хали бизани ёшлар кинотеатрда узини тутишни урганиши кере, енгил-елпи кинолагаям урганиб колинган, жиддий фильмла сони купайгандан кейин томоша килишниям урганиб колишар

2 Milashka   (06-Апр-2011 09:14) [Материал]
U ERDA KOPCHILIKNI YOSHLAR TASHKIL QILADI SHUNING UCHUN ULARGA BUNAQA HAYOTIY VOQEALAR QIZIQTIRMIDI SEVGI FANTASTIK KINOLAR BULSA BULDI BIZAM KUTIB QOLAMIZ KINONI SHUNDA FIKRIMIZNI ETARMIZ

3 Dil   (06-Апр-2011 09:36) [Материал]
Manimcha film zo'r olingan! Faqatgina uni tshunish uchun sabr kerak! "tez hazm bolishi uchun - uzoq chaynash kerak"

4 SAMIRA   (06-Апр-2011 10:53) [Материал]
Judayam aqillisiz Feruzaxon .

5 Azamat   (06-Апр-2011 13:07) [Материал]
Bugungi kunga kelib, oddiy tomoshabinlar ham kinoning san'atini tushinib bormoqdalar. Balki shuning uchun ham ko'pchilik zalni erta tak etgandur.

6 Xumayro7300   (06-Апр-2011 14:25) [Материал]
Sayyod xuddi wu maqolani xozirgina sherla saytida kurdim ula sizdan doim ug'irlawadi nega indamisiz...
Nimaga doim ug'irlesla deb kamment yozsam chiqariwmidi. Bunga chora kurmesmi?
Ответ: Паразит турмуш тарзи шу тариқа кечаркан.))) Хамма биладику муаллиф ким бўлдиде, биз борки уларнинг сайти бор. Биз борки улар бор)))

7 Zuxraxon   (06-Апр-2011 14:29) [Материал]
Yaxshi filmga o`xshavotti yana bilmadim ko`rmasdan xech nima deb bo`midi. Sardor aka ma`lumotlar uchun raxmat sizga ishlarizga omad tiliman xecham charchamen.

8 Shoxrux   (06-Апр-2011 15:13) [Материал]
bir narsani aniq bilaman bizda hozirda chiqayotgan filmlarning birontasiga na maºno va na salohiyati qolyapti,nazarimda rejisyorlarga yaxwi mavzu yuqdek tuyulyapti

9 Dilnoza   (06-Апр-2011 16:05) [Материал]
XAYOTGA JIDDIY QARAYDIGAN INSONLAR KAM XOZIR UMUMAN O'YIN QILIB YUBORGAN BAZILAR XAYOTINI XOZIRGI KUNDA KOMEDIYA KINOLARI KO'PROQ MASHXUR SABOX OLIB DVD O'CHIRGANDAN KO'RA ULAR KO'NGIL XUSHLIK QILIB O'CHIRISHNI MAQUL TOPISHADI

10 dilya   (07-Апр-2011 02:36) [Материал]
sayyod ajoyib gaplar topas a

11 Максад   (07-Апр-2011 05:15) [Материал]
....Бундан ташқари, фильм намойиши вақтида баъзи томошабинлар томонидан, иш юзасидан ташқарига чиқиб қўл телефонида гаплашишлар, ҳамда бир неча марталаб ташқарига чиқиб келиш ҳамда, фильм ниҳоясига етмай, зални тарк этиш ҳолатлари ҳам юз берди....

Узингиз фильмни ярмидан чикиб кетган булсангиз, "фильм ниҳоясига етмай, зални тарк этиш ҳолатлари ҳам юз берди" деб кандай айтяпсиз? Журналистика сизларга трали вали деганимас.


dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!