Бош сахифа » 2011 » Февраль » 13 » "Ўзбекнаво", Озодбек ва РЭП
05:50
"Ўзбекнаво", Озодбек ва РЭП
 

11 февраль соат 15.00 да «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасида, ҳозирги кундаги хонандаликда, рэп йўналиши мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга таниқли санъаткорлар билан бир қаторда, ҳозирги кунда рэп йўналишида ижод қилаётган ёшлар ҳам ихтиёрий равишда таклиф қилинган эдилар.

 

Йиғилишни "Ўзбекнаво” Бош директори Азамат Ҳайдаров очиб бериб, ҳозирги кунда ижодкорлар учун ҳамма шароитлар яратиб берилганлиги ҳақида айтиб ўтиб, бугунги йиғилишдан мақсад, рэп йўналишида ижод қилувчи хонандалар билан шу йўналиш ҳақида очиқ мулоқот эканлигини маълум қилди. Ҳамда, "Ўзбекнаво” қошида "Озодбек Назарбеков Ижодий Маркази” ташкил қилинганлигини ҳам эълон қилиб, йиғилишдан сўнг, ушбу Ижодий Марказ билан ҳам танишиш мумкинлигини билдирди ва йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди.  

 

Йиғилишда Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков йиғилиш қатнашчиларининг саволларига жавоб қайтардилар.

Шунингдек, йиғилишда бастакор Игорь Иосис, "Тарона” студияси директори Даврон Муқимов, хонанда Шахриёр, радио муҳаррирлар, ёш шоирлар, журналистлар ҳамда бир неча ижодкорлар иштирок этдилар.

 

"Ўзбекнаво” Бош директори Азамат Ҳайдаров биринчи бўлиб, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзога сўз берди. Иқбол Мирзо рэп йўналишини ҳам тушунишга ҳаракат қилиш мумкинлигини, "Озодбек Назарбеков Ижодий Маркази”нинг мақсади, бошқаларга ўхшамаган оригинал иқтидорли қўшиқчи ёшларни юзага чиқариш эканлигини,  ёшларга шеърият масаласида, фикр борасида ҳам ижодий ёрдамлар берилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

 

Сўз навбати Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековга берилганида, у киши ушбу ижодий марказда ёшлар фикр алмашишлари, ўз ижодий асарларини сайқаллаб, сифат даражасини кўтаришда мутахасислар билан ижодий ҳамкорлик қилишлари мумкинлигини билдирди. Сўнг, рэп ҳам алоҳида бир санъат эканлиги ва уни фақат тўғри йўналтира билиш зарурлиги, бунда ҳам ўзбек модели, яъни ўзбек санъати бўлиши кераклиги, ўзбек санъаткорлари бир бўлсалар кўплаб ютуқларга эришишлари мумкинлиги ҳақида сўзлади. Сўнг, бугунги йиғилишдагилар ўзларини қизиқтирган саволларни очиқ-ойдин бериб, уларга жавоб олишлари ва фикр билдириш мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

 

Шундан сўнг, йиғилишдагилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Йиғилишда, ҳозирги кундаги рэп йўналиши билан боғлиқ бир қатор савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Рэп йўналишига нисбатан фикрлар қандай?

Бирор-бир хонанда рэп йўналишидаги қўшиқда ноўрин сўзлардан фойдаланса, бунга нега бошқалар ҳам жавобгар бўлишлари керак?

Рэп йўналишидаги қўшиққа инглизча, тожикча, русча сўзлар қўшиш мумкинми? – каби бир қатор саволларга жавобан, йиғилиш қатнашчилари, албатта ҳар қандай ҳолатда ҳам профессионаллар билан маслаҳатлашиш зарурлиги, ташкил этилган "Озодбек Назарбеков ижодий маркази” орқали ёшларга сўз, фикр борасида ижодий ёрдам берилиши мумкинлиги, қандайдир тушунмовчиликлар ва муаммолар бўлса, уларни ечиш кераклиги, ёшларни тўғри йўлга солиш, рэп йўналишини келиб чиқиши, биргаликда ҳамкорлик қилиш, қўшиқ сифатига эътибор қаратиш, бугунги кундаги ёш ижодкорларга яратилган шароитлар, керакли имкониятлардан фойдаланиш кераклиги, рэп йўналиши бўйича хонандалардан, масалан, Шахриёр Республикамизни катта саҳнасида қатнашганлиги, рэп ижодий маҳсули бўлган қўшиқларни ҳам радиоэфирларда берилаётганлиги, рэп йўналишида Тв телеканалларида берилаётган қўшиқлар, лекин ҳозирда бу йўналишдаги қўшиқларнинг баъзиларида сифатнинг сустлиги, сифатсиз қўшиқлар эфирга қўйилмаслиги, эндиликда ижод лабораторияси борлиги,  ҳамда келиб бемалол маслаҳатлашиш мумкинлигини маълум қилишди.

 

 Шахриёр ҳам сўзга чиқиб, рэп йўналишида ёшларни яхшиликка ундовчи қўшиқлар яратиш кераклигини, рэп йўналишидаги қўшиқларни давлат телеканалларида ҳам намойиш этилишига рухсат берилиши мумкинми, у телеканалларни катта ёшдагилар ҳам кўришлари ва шунинг учун рэп йўналишидаги қўшиқлар, мусиқа ҳам шунга муносиб бўлиши кераклиги, маънавиятга бой бўлиши муҳимлиги, ушбу рэп йўналишига махсус бадиий кенгаш тузиш кераклиги, ҳамда тузилажак бадиий кенгашга репни характерини тушунадиган ижодкорни бадиий раҳбар қилиб, қўшиқларни муҳокама қилган ҳолда, уларни телеканалларда намойишга тақдим этиш ва шу тарзда бу йўналишни кучайтириб, мустаҳкамлаш ҳақида ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтди.

 

Йиғилиш қатнашчилари бу масалани кўриб чиқишларини маълум қилишди.

 

Йиғилиш иштирокчиларидан Тошкент Давлат Санъат институтидан Эстетика бўйича олим Маъмур Умаров сўзга чиқиб, "Озодбек Назарбеков Ижодий Маркази” бу борада яна бир қадам ижодий ўсиш бўлганлигини ва бу ёшлар учун катта имконият эканлигини таъкидлади. Шунингдек, эндиликда бу йўналишда ҳам даражани аниқлаш вақти келганлигини, репни аслида нима эканлиги, яъни рэп бу Америка шеъриятининг ритмлари бўлиб, бу йўналишда ҳам фақат яхшисини олиб қолиш кераклигини, имидж масаласида ҳам маънавий гўзалликка интилишимиз ва ёшларга ўрнак бўладиган даражада бўлиш зарурлиги, танқид қилиш осонлиги, лекин таҳлил қилиш қийин эканлигини, шунинг учун ҳам тўғри таҳлил қилиш кераклигини, битта қўшиқ яратиш учун бир нечта инсонлар меҳнати кетишини ва шунинг учун ҳам бадиий яхлитлик масаласига катта эътибор берилиши, ҳамда шу масалаларда ёрдам учун ёшлар мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида, ўз фикр ва таклифларини билдирди.

 

Бир неча ижодкорлар ҳам рэп йўналиши борасида, ўз фикр ва таклифларини билдириб, рэп фестивали ўтказиш таклифини ҳам айтиб ўтдилар.

 

Йиғилишдан сўнг, Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ушбу йиғилиш борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

 

Озодбек Назарбеков: -Бугун "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан биргаликда Ижодий Марказимизга деярли барча рэперларини таклиф қилдик. Чунки, ўша рэперлардаги қандайдир тушунмовчиликлар, муаммоларни ечиш учун, уларга қўлимиздан келганча мутахассислар ёрдамида йўл кўрсатиш, имконият яратиб бериш мақсадида шу йиғилиш ўтказилди. Бу санъат мавжуд бўлиб, у барибир ўз фаолиятини кўрсатар экан, демак уни сайқаллаш керак. Бизни менталитетимизга мос келадиган кўринишини, шаклини ишлаб чиқиш керак деб ўйлайман. Чунки, бу санъат дунёда ҳам, ҳали бутунлай ўз шаклини топиб улгурмаган. Шунинг учун, ҳозирдан рэперлар билан очиқ-ойдин гаплашиб, бу йўналишни тўғри йўлга сола билиш, сифатини ошириш зарур.  Чунки, ёшлар бизни фарзандларимиз, уларга тўғри йўналиш, йўл кўрсатиб, қўлимиздан келганча ёрдам бериш, менимча бизни вазифамиз деб ўйлайман.

 

 

Йиғилиш ниҳоясига етганидан сўнг, "Озодбек Назарбеков Ижодий Маркази” билан ҳам танишдик. Ижодий Марказ 4 хонадан иборат бўлиб, қабулхона,   Озодбек Назарбековнинг кабинети, ижод ва суҳбат учун мўлжалланган хона, ҳамда кичик студиядан иборат экан. Бу Ижодий Марказга ёшлар истаган вақтларида мурожаат қилиб, ижодий ёрдам олишлари мумкин эканлигини ҳам маълум қилишди.

Ижодий Марказ билан танишиш жараёнида ҳам, ёшлар хонанда Озодбек Назарбеков билан ўзаро фикр алмашиб, баъзи ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

 

 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 9570 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozodbek Nazarbekov

Нравится
Барча изохлар: 45
1 Locoste.   (12-Фев-2011 09:04) [Материал]
albatta kutamiz.

2 Smiley   (12-Фев-2011 09:17) [Материал]
Sarlovhasidan judayam qizuga o'xshavotti. Intizorlik bilan ko'zlarimmi 9999 qilib kutib qolaman ))

3 Shirina   (12-Фев-2011 09:35) [Материал]
с не терпением буду ждать новостей!

4 Amir   (12-Фев-2011 10:08) [Материал]
Uzbeknavo ni Ozodbek Nazarbekovga kupli-prodaja qibbermoqchi bop turishgandurde. e shu Ozodbek Nazarbekovni kursam ensam qotadi. Bilmimanu nagadir shu odamga allergiyam bor. Sababini rossa oylab hech topa olmadim. Agar manga ohshagan birokim bolsa, sabibini topgan bolsa, etvorila iltimos...

5 Rustik   (12-Фев-2011 12:01) [Материал]
Qanaqa izox oke, Shaxriyor Saida Vahobovami digan qizalogizi yomon qildiya uni bergan betayin sovoliga, ulaga raxmat number one styleni erkinli beriwvoti, UZBEKNANO molodets

6 НОРА   (12-Фев-2011 12:32) [Материал]
А нима бупти, Узбекистонда номер один бугандан кейин, арзийди.

7 Fora   (12-Фев-2011 12:54) [Материал]
Ishonaman super bo'ladi Va kutib qolamiz

8 U_005   (12-Фев-2011 13:16) [Материал]
Манимча Ёшларда берилган Оханг ва офат курсатуви асосида булса керак хойна-хой!

9 Saodat   (12-Фев-2011 13:30) [Материал]
biza bu yengilidanam kura sizzi ''GUZAL IZOHLAR''izga qiziqamizadee yomon ;-)

10 QALQON   (12-Фев-2011 13:52) [Материал]
Lekin qanaqa yig'ilish bo'lganini bilmimanu ammo Ozodbekka hali bor unaqa kollektivni ichida maslaxatgo'ylik qilishga!

11 MaXaM   (12-Фев-2011 14:42) [Материал]
uwa kundigi yig'iliwda manam boridim yani rapper sifatida qatnawdim lekin xiw nmaga 4unmadim boru ula bizaga qiberiwvotgan narsani biza uje topib boganmiza bizaga faqat litcenzya keregidi nu xoz uyam keremas 4unki taki tak xamma bizani ewitvoti !!!

12 MADINA   (12-Фев-2011 14:45) [Материал]
biz ham intiqlik b-n kutamiz

13 armonli_bola   (12-Фев-2011 15:27) [Материал]
mana endi men xam kutyapman

14 Jasmina   (12-Фев-2011 17:20) [Материал]
qachongacha kutamiz .mayli nima bugandayam hammaga sabr.

15 Алишер   (12-Фев-2011 19:42) [Материал]
ждём

16 QALQON   (12-Фев-2011 20:44) [Материал]
Ancha kech bo'lib kettiyu Sardor. Qachon qo'yaiszlar!???

17 ZuhrashkA   (12-Фев-2011 21:02) [Материал]
MaXaM siz qaysi reppersiz???

18 Virus_uz   (13-Фев-2011 06:35) [Материал]
kutamiz

19 Yodgor   (13-Фев-2011 08:14) [Материал]
Navbatdagi keraksiz yigilishlardan bittasi bulibdi xolos ....

20 armonli_bola   (13-Фев-2011 09:48) [Материал]
judayam ajoyib g`oya bo`libdi ozodbek nazarbekov super

21 iUzbek   (13-Фев-2011 13:25) [Материал]
yaxshi

22 Комол   (13-Фев-2011 16:20) [Материал]
бекорчила бииир йигилишиптиде..ундан мухимро нарсала борку йозишилага, мисол учун джуманжи нима бувотти ?

23 Mashhur   (13-Фев-2011 18:32) [Материал]
Viloyatdagi repperlar kimga murojaat qilarkan unda? Ular ham Toshkentdagi Ozodbek studiyasiga kelisharkanmi?

24 KrasavchiK   (13-Фев-2011 18:36) [Материал]
Ozodbek ham rosa skazka o'qbergandur !?

25 VENENA_89   (13-Фев-2011 20:04) [Материал]
wink

26 Ёпстудей   (14-Фев-2011 04:05) [Материал]
вой мани энсам буришиб чатишиб кетватти. вой реперлага бурнини нимакасан тикиб а озод? шеснавосемини этибюрвурмисанми пахта териб ? сани йулинда энди реп буса улибдиде хаммаё, бу озбенаводиглани малумоти канака тушунмиман? ман даже 7клас абразаваням билан озбенаво билан репга озоди алокаси вапше йулигини тушуниб буришиб кетвотману озбенаво пахта эквоттими?
ха бу шохрух репр дигани булувди кани у шуллук?
тоба озбенаво майнавозчили бупкопти. озодку вапше номер один диб бунини тикмаган жойи комади, ашуласиниям уже эшитгим кемаяпти. ув админмисан бекмисан учирма мард бул.

27 qalampirmunchoq   (14-Фев-2011 04:14) [Материал]
Ман тушунмадим ёки расмда куринмаяпти, Шохрух реппер кани??? Ё уни чакиришмаганми, агар шунака булса нега??? Хамма биладику, бизда бор булса, уч яримта реппер бор, Шохрух, Шахриёр ва колганлар. Нега, узбек репининг энг ёркин вакили йук)))

Нима бало, Узбекнавода устки кийим иладиган вешалка йукми, расмларга караб, котиб колдим, шундо жойда булиб утвотган, шундо мажлисда стулларга илинган куртка, палтоларни енглари осилиб ётишини, ужас!!!


40 Anv@rbek   (21-Фев-2011 01:28) [Материал]
Siz tanigan rapperlar 3.5tadir lekin aslida 3.500dan ortiq... Xaqiqiy rap yo'nalishidagilar.: Mr.Slan, Shark Attack, B-hud, Aziz aka, InDigo, Blink, 9mm, Fuckeli Hustla, Osobiy, Zufa, Format, Mc Shurik, Zarba, Es-Te, West block, Shoma bu spiskani tongga qadar davom ettirsam bo'ladi. Mana sizga rapperlar yana qanchasi kere?

28 qalampirmunchoq   (14-Фев-2011 04:16) [Материал]
Ёпстудей))) Супер!!! Кушиламан!!!
Одамлар, эй биродарлар!!! Озодбек жуда купайиб кетмаяптими!!! Юриб бумий колди дастидан! Хамма жойда Озод!!! Твни, радиоларни эгалаган уже!! Хаттоки кучадаям тиржайиб сокни рекламасида расмлари туради!!! Ашулачилар ашула этсин!!! Бупти жа бумаса кинода уйнасин… Якинда, тоба кИсам, тоба килсам, автобусларга кота киолиб расмларини ёпиштири куядилар шакилли…. Худо асрасин!!!
Хоп, Янги марказ очибсиз!!! Маладец!!! Умничка, ёшларга ёрдам бериш керак!! Бу тугри, факАт отини оддийгина Ижодий марказ деб атаса буладику, нега энг ОЗОДБЕКНИНГ ИЖОДИЙ МАРКАЗИ!!!
Утга кеган ёшлар, 1 ойдан кейин Озодбекни клони булиб, саровский тошлари билан безатилагн кастюм шимларга чикИБ келишади «Келе ёрим… лаб!!!
Бу мани фикрим, шахсий!

29 ALYOR   (14-Фев-2011 09:49) [Материал]
YAHSHI ISH BO'PTI YOSHLARGA YARATILGAN SHAROITDA BU HAM

30 ALYOR   (14-Фев-2011 09:51) [Материал]
YOSHLARGA YARATILAYOTGAN SHAROITDA BU HAM

31 Zoyi   (14-Фев-2011 15:22) [Материал]
мне нравится очень песня в исполнении Шохрура и С. Рахимхона (который мне не очень нравится из-за его увеличивающегося с каждым годом эгоцентризма) "Йиглар осмон", очень знаете до глубины души проникает

32 Mashhur   (14-Фев-2011 18:22) [Материал]
******* saytida mana bu qiziqarli mulohazani o'qib qoldim. Xafa bo'lish bo'lmasin lekin:
Marg’ilondan Toshkentga yo’lga chiqarkanman, haydovchidan ushbularni so’rab olaman:
1. Yo’lda chekmaysizmi?
2. Benzinda yurasizmi?
3. Xitoy tovariz yo’qmi?
4-savol yangi qo’shildi: Ishqilib, Ozodbekning diskini qo’ymaysizmi?
Ko’pincha, 4-savol mavhum qoladi. To’rtta passajirdan kamida ikkitasi “Ozodbekdan bo’siin” deydi. Majbur bo’lasiz. 5 soatlik konsert boshlanadi. Qulog’ingizni mahkam yopib olsangiz-da, kimningdir “Yashavor, Ozod”idan uyg’onib ketasiz. Eshitaverib bezor bo’lib ketgan kuylaringizdan mast bo’lib, manzildagi bekatda mashinadan tushib qolasiz. Qutuldima, deya avtobusga chiqqaningiz zamon, “yana sog’indim, yana” boshlanadi…

Endi bu yog'iga yana sog'indimni rep stilini eshitib qolsangizlar hayron bo'lmangizlar. LoL


33 Begona   (14-Фев-2011 19:16) [Материал]
Qiziq

34 Begona   (14-Фев-2011 19:18) [Материал]
O'roqday to'g'ri!!!

35 muslim   (15-Фев-2011 11:04) [Материал]
ASSALOMU ALEYKUM OZODBEK AKA SIZNI IJODINGIZGA JUDA QIZIQMAN MENDA XAMMA QO'SHIQLARIZ BOR AMMO SEVDIM O'SHAL GULNI NOMLI ASULANGIZNI QIDIRMAGAN JOYIM QOLMADI XECH QAYERDA YO'Q. BU QO'SHIQNI TOPISH UCHUN JUDA KO'P XARAJATLAR QILDIM. BIR TANISHIM OZODBEK AKANI O'ZIDAN SO'RAMADINGMI DEB AYTIB QOLDI. BILAMAN KONSERT OLDI ISHLARIZ JUDAYAM KO'P LEKIN BU ASHULANI TEZROQ TOPMASAM BO'MAYDI. AGAR ILOJI BO'LSA SHU ASHULANGIZNI MENGA YETKAZING SIZDAN ILTIMOSIM VA MUXLISLIK TALABIM. YANA BIR BOR ILTIMOS SHU ASHULANI MENGA YETKAZING!

36 UTKIR-STUDIO   (15-Фев-2011 16:09) [Материал]
АЖОЙИБ :)

37 qalampirmunchoq   (16-Фев-2011 00:03) [Материал]
Gulnor, sizdan so'rash esimdan chiqib qopti!!! Ichi qoralikka kelsak, mundoq, o'ylab yozing, komentariylarni))) Odamni kulgusini keltirmasdan!!! Dena sokidan ichiiiib, Ozod shouni ko'ring, o'zizga kelarsiz!!!
Yana bir gap, sizga kim ruhsat bergan birovni shahsiy fikrini, OGIRLIGI TUSHDIMI kabi izohlashga???

38 anonim   (18-Фев-2011 00:37) [Материал]
Chto ponimaet UZBEKNAVO v RAPe? =)

39 Iqbol   (18-Фев-2011 21:19) [Материал]
Ozodbek hadeb ozizi reklama qilurmeng

41 Loading   (22-Фев-2011 01:20) [Материал]
Rep bu xyot buni chunmasalar naxot. yov maniyy nigerla twista
Loading... ye aaa

42 Murod   (24-Фев-2011 17:13) [Материал]
Ozodbek va o'zbeknavoni tanqid qilayotganlarni farosatini va kimligini pala-partish, orfografik hatolarga boy izohlaridan ham bilib olsa bo'ladi...O'zi insof bermasa bandasi hech narsa qila olmaydi...

43 ulugbek   (27-Фев-2011 12:27) [Материал]
Ozodbek xalq artisti???????? qanday???? nima karomat kursatdi??? Puli kupdir!!?? a??

44 FAYOZBEK YUSUPOV   (20-Мар-2011 00:49) [Материал]
SHOHRUX REPPER BO'MASA REPNING QIZIG'I YO'

45 FAYOZBEK YUSUPOV   (20-Мар-2011 00:51) [Материал]
REPPERLAGA OMAD BUNDAN HAM BALAND CHO'QQILAGA CHIQILA

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!