01:01 Озодбек: "Бобур" диским янги қўшиқлар дискимдан алохида! | |
12-февраль куни сайтимизга Озодбек Назарбеков ўз офисида интервью берди. Хали хеч бир журналист хадди сиғмаган саволлар ва мавзулардаги ўтган бу интервью аниқ катта шов-шувларга сабаб бўлади. Балки шу мавзуларда саволлар берилмаганигами бу интервьюдан Озодбекни ўзгача, ишонаверинг шахс сифатида мутлақо ўзгача ўзингизга кашф этиб, балки янада яқинроқ хис этасиз.
Бу хақида ва у мавзулар хақида кейинроқ. Хозирча шу куни интервьюдан ташқари алохида мавзуларда ёритилиши керак бўлган маълумотлар бўлгани сабаб улар билан таништирамиз.
Яъни бугун 14-февраль Захириддин Мухаммад Бобурнинг таваллуд айёми муносабати билан, икки кун аввал Озодбек тарафидан совға қилинган ушбу дискка тахлил билан биргаликда унинг ёнғиндан кейин тикланаётган офисига фотоназар хам тақдим этамиз.
Аввало, айни дамда Апрель ойидаги концерт олдидан шифохонада куч йиғиш борасида профилактик даволанишда ва хизматлардан дам олаётган Озодбек шу фурсатдан фойдаланиб шифохонадан икки уч соатга рухсат олиб биз билан учрашди. Шифокорлар Озодбекка даволаниш мобайнида юрак фаолиятини назорат қилувчи аппаратни хам баданига бириктиришгани сайтимиз билан учрашув хавфиданми ё аслида Озодбек шифохонадан эртароқ қочиб кетмаслик учун бирор махсус аппаратми билмадигу, аммо шундоққина билиниб турган у мосламани қўрқинчли жойи йўқлиги ва у хозир кўпчиликка юракни фаолиятини текшириш учун кун давомида осиб қўйиладиган худди мини-ЭКГ каби эканлигини Озодбек тушунтирди.
Хамза метроси тарафида кўп қаватли домлар билан махалла орасида яширинган Назарбековнинг офиси аслида аввалроқ ташландиқ бўлган жойга қурилган бўлиб, шу ерда яшовчиларни ахлатхонадан халос қилган экан. Офиснинг кўча эшигига "Иш вақти 9:00дан 20:00гача" деб ёзилганидан санъат олами учун аслида хаёт айни 20:00дан кейин бошланишини билганимиз учун ғалати туюлди. Кейин билсак, бу офисда жойлашган студия кўпроқ мижозлар учун эмас, айнан Озодбек жамоасига хизмат қилиши ва айниқса 20:00дан кейин айни дамда кечаётган Озодбек концертига репетицияга халал бермасликлари учун ёзиб қўйилган экан. Буни ичкаридаги эшикда хам кўриш мумкин эди
Ичкарига кириб, хоналар билан танишар экансиз, биринчи маротаба келган одамни бемалол адаштириб чиқсангиз бўлади ва у офисдан чиқиб кетаман деб аниқ бир кунини йўқотади) Шахсан мен учун мураккаб ва ноқулай архитекторлик қурулмасидек туюлди.
Икки ертулада овоз ёзиш ва репетиция хоналари. Юқорида эса икки офис ва шулардан бири Озодбекка, бири эса ижодий жамоа учун ажратилган хона. Столда каттагина "Бобур энциклопедияси".
Ва албатта хорижда урфга айланган иш столида бўлиши керак бўлган оилавий суратлар. Озодбекда тўрттала фарзанди сурати.
Хонада барча қулайликлар мавжуд, хаттоки кофе аппаратигача (шунчаки бир куним хам ўтмас ичимлигим ва уни айнан аппаратда тайёрланганини хуш кўрганим учун ахамият бердим)
Хона ва умуман офис яқиндагина таъмирдан чиққанлиги сезиларли ва совғалар хам асосан сўнгги пайтлар берилганлари хонани безаб турибди.
Улар орасида "Бобур" диски чиққанидан кейин Озодбекнинг фанклуби совға қилган "эрта индин деворга илинаман" деб турган мана бу сурат хам. Қизиғи, Озодбекнинг фанклуби номи хонанданинг қизи номига атаб Зиннура деб номланган экан.
Аймакму?
Бир йил аввал ёниб кетган студиясини қайта таъмирлаш ишларида албатта у бош-қош. Ўша ёниб кетганидаги холат хамда у вазият билан боғлиқ Озодбекка бу хабарни етказиш воқеаси хақида интервьюдан яқин кунлар билиб оласиз.
Хуллас, офисидаги студия таъмирлаш ишларида дизайнерлару маслахатчилар фикрлари шу қадар кўп бўлиб ва шу қадар зиддиятларни юзага келтира бошладики, Озодбек биргина уста билан ўз фикрига таяниб давомлашмоқда.
Озодбек: -Бу студия столини ранги оқ бўлишини истагандим...(суратдаги йигтча Озодбекнинг ўғли)
Огохлантирув!
Бу йилги янги концерт дастурига янги қўшиқлар хам тайёрлаётган Озодбек мухлисларни огохлантиради:- "Бобур" диски бу 2015 йилги янги қўшиқларим диски деб қабул қилишмаслигини сўрардим чунки бу диск Бобур таваллудига атаб чиқарилган алохида диск . Бу йилги концертимдан сўнг 2015 йилги янги қўшиқлар диским хам албатта чиқади.
Бизга ушбу альбомни совға қилиб, тинглаб бахо беришни тавсия қилар экан, Озодбек киноя қилмай қолмади:- Бу диск тилингизни яна қичитса ажабмас. Шунинг учун хозирданоқ тушунча бериб ўтаман: Атай замонавий тарзда тайёрланган қўшиқлар ва керак бўлса рок элементлари билан хам бойитилгани бор, сабаби ёшларга етиб бориши ва сингиши осон бўлиши учун.
Озодбекни тахмини нотўғри чиқди, зеро бугун диск билан танишиб аввало дискни ўзи креатив ва оргинал ёндошилганини эътироф этмай илож йўқ. Диск компютерда махсус дастур сифатида намоён бўлиб, ортиқча стандарт винамп ёки бошқа плеерларни хам талаб қилмаган холда муқобил ўзи "куйлаш" хусусиятига эга)
Уч тил ва ўзбек тилини лотинчасида хам тайёрланган бу махсус аудиолойиха Озодбекнинг "интро матни"дан бошланади. Қулай тилни танлаганингиздан кейин қўшиқлар рўйхатига тушасиз ва энг қизиғи мана шу ерда бошланади. Аввало хар бир қўшиқни олдида қўшиқ матни бўлиб уларга изох сифатида тушунтиришлар хам берилгани ажойиб. Фақатгина мана шу изохларидаги айрим тушунтиришларга тилим хам қўлим хам қичигани рост......аммо мана шу ери ва шу жойлари билан кифояланганича қўшиқлар билан танишишни лозим топти)))
Асли лойихани ўзига биронта салбий фикр билдириб бўлмайди сабаби хаммаси фақат ижобий ва идеологик тарғибот хамда маънавий тарбияда мухим ахамиятга эга. Қўшиқлар эса ёқди. Жуда бир мухлис бўлиб (шахсан менга) қайта-қайта тинглаб, ёдлаб, уни Озодбекни ўзига хам куйлаб бериш даражасидамасу, аммо ёққанини ёқди дейиш керак. Хинд оханглари билан айримлари (хусусан "Лола" хам) бойитилгани Бобурнинг Хиндистон билан боғлиқлигига айни муддао бўлган. Рок хам ёқди, очиғи яхши чиққан. Дискни сотиб олишни бемалол тавсия қиламан. Фақат айнан мана шу дастур мавжуд бўлган лицензион турини тавсия қиламан. Хам қизиқ ва хам зерикмайсиз. Дискда қўшиқлар тингланиб дастурни ёпаётганингизда Озодбек қўлларида "Бобур" китоби билан бир кўриниш берган холда муаллиф ва хамкорларни таништиради. ) Фақат "Дуовит" ва "Қувватин" йўқ!
Озодбек билан кечган интервьюдан эса яқин кунлар қўйидагилар билан танишасиз:
-Сахнага иккинчи қайтиш... бироз аввал қийинчиликлардан тобланган Озодбекнинг омади аслида сахнада Юлдуз ва Озода бўлмаганими ёки шунчаки ўша қийинчиликлари санъатга чанқоқлик ва вақт қадрига етишни тарбиялагани натижасидами? Озоднинг тан олиш фикрлари шахсан мени хайратлантирди...кутилмаган жавоб ва иқрорлик...
-Оталик мақомидан қайноталик мақоми фарқи. Фарзанд тарбияси борасидаги қизиқ фикрлар...
-Кўплаб эътироз ва танқдиларга сабаб бўлган Озоднинг ТВМга берган интервьюси ортидаги хақиқатлар!
"Озод-шоу" ёпилиши сабаблари
-Мухриддин Холиқов билан боғлиқ армони...мудхиш воқеадан аввалги ўйлаган нияти билан боғлиқ бўлган...
Жахонгир Отажоновнинг "Жуманжи"даги фикрларига жавоб ва...Жахонгирни ўзига хам жавоб таърифи! Бу жавоб хам худди Жахонгирни "Жуманжи" сонидаги фикрларидан кам бўлмаган тарзда шов-шувли ва машхур бўлиши аниқ.
Дуэтларимдан фақат Дилсўз билан куйлангани менга ёққан, сабаби....
Иброхим Тотлисос Озодбекка костюмини ташлаб кетганмиди? Сахнада у каби тиз чўкиш нима учун керак бўлган?
"Журналистлар" билан ишлашдаги қизиқ хақиқат! Унга хаттоки матбуот котиби хам керакмас. У хақида ёритаётганлар эса...
Шогирдлари плагиати хусусида...
Шоирларни хаммасини қириш керак! Айнан қайси турларини?))
Бу ва бошқа қизиқ мавзулар хусусида тез кунлар!
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 14683 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 29 | |||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |