02:38 Қонинг фақат хотинингга тўғри келади, меники эса хаммага! | |
Мақола сўнггида видеони томоша қилинг, аввалига куласиз, яна қизиқ, яна балки куларсиз ва охирида... кутилмаган хақиқатлар лавхаси. (Мақола сарлавхасини хам видеодан топасиз, шунингдек Юлдуз Усмонованинг жиянлари Хизра (Нилуфар) Усмонова билан қисқа интервью хам) Видеодан сўнгги фикрингизни ёзиб қолдиришни унутманг. Шохруххон фанклубидан 1-рақамли Жосус никли Сирожиддинга ўзим биринчи ёрдам беришимга тўғри келгани сабаби, у бир неча маротаба қон топшираётгани билан боғлиқ. Яна бир бора , қон топширишни мусобақа тарзига киритаётганларни огохлантираман : бу жуда жиддий хато! Тавба, қанча одам қондан қўрқадию, булар эса қон топшириш бўйича мусобақа ўйнашадией))) Лекин мана шу йигит молодец, хар тадбиримизда фаол! Шохруххонни номидан доим фаол иштирок этаётган бу йигитдан Шохруххон ва унинг фанклуби ғурурланса арзийди, супер! Булар эса кун давомидаги хайриямизнинг иккинчи қисми: хайрия тадбири фахрли инсонлари! Ёш хонанда Нармин хам хайрияда фаол қатнашиб келмоқда Бу қизимиз иккинчи тадбиримиз ўтадиган Гематология институтига хам моддий хайрия ва хам болакайларга ширинликлар билан ташриф буюрди. АНА ЭНДИ МОДДИЙ ФОТОХИСОБОТ: Йиғилган умумий сумма : 3. 809. 400 сўм Акция пайтида бир аёл хайрия қилиб, мени четга бир оғиз сухбатга чорлади. -Менинг хам набирам лейкоз....деб йиғлаб юборди. Суратларини кўрсатади: хозир анча яхши... -Биз Тошкентликмиз ва шифохонада даволанган пайтимиз моддий тарафлама қийналганларнинг қанчаси боласини даволата олмай "Нима бўлса хам пешонамиздан" деб боласини вилоятга қайтариб олиб кетишганди... Жуда хам керакли ва кўпчиликни диққатидан четда бўлган хайрияни амалга оширяпсизлар. Шу касалликни интернетдан қидирув қилиб, сайтингизга кириб қолдим ва мен хам акцияда қатнашиб, ўз хиссамни қўшай дедим. Чунки айтганимдек, шифохонадаги оғир ахволдаги болакайларни оилалари моддий тарафлама қанчалик қийин ахволдалигини ўзим гувохи бўлганман... "Энди нима бўлса хам пешонамиздан" деб болани ўлим билан таваккал қилиш....блин, мани халиям шу гаплари қулоғимдан кетмаяпти , тўғриси... пул..оддий бир қоғоз одамни хаётини хал қилса. Нахотки бир болачани умрини сақлаб қолиш учун, пул йиғиб беришни иложиси бўлмаса? Нима бўлса пешонадан деб даволатмай, қайтариб олиб кетиш ... Ғалати... Курашиш мумкинку. Тўй учун махаллани йиғиб хашар қилинади, қарз қурз қилинадику, болача умрига қарз қилинса арзимабдими? У қайтариб олиб кетилган болачаларни тақдири нима бўлди? Тирикмикан??? Бир шу кўзларга боқингчи, мумкинми таваккал қилмоқ: То сайтим бор экан, бемор болакайлар умри билан таваккал қилинмаслигига харакат қиламан! Болани бегонаси бўлмайди, ўлимдан бошқа муаммони эса хал қилса бўлади! Келаси ойнинг илк жума муборак куни, 3 майдаги хайрия акцияси ва тадбирда кўришгунча! Видео: Тасиксдан кўчирмоқ 301мб | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 5802 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |