3-январь 2014 йи кунидан репортажимизга илк фотонигохда (манбаа) йил бошидаги илк акциямизга Бухоролик қорқиз келганини айтгандик. У болакайларга ўз совға саломлари билан ташриф буюриб, кун давомида давом этадиган лойиханинг иккинчи тури бўлган ва шифохонада ўтадиган қисмида қатнаша олмади, сабаби Бухорога йўлга эртароқ чиқиши керак эди.
Кўчаданоқ нохуш вазият туфайли тўс-тўполон билан кириб келган Каниза (видеоисбот билан келаси жума), акциямизнинг моддий хайриясига хисса қўшиб,жонли ижрода шифокорларга куйлаб бериб, хайрия тадбиримизнинг иккинчи қисми ўтадиган шифохонада қорқизликни давомлашни ўз зиммасига олди.
Бу сафарги қон топшириш ва хайрия акциямизда яна таниш чехралар ва бир неча карра фахрли инсон номига лойиқ бўлаётганларни кўриш ўзгача бахт!
Оғир касалликни бошидан кечираётган болакайларга мунтазам равишда қон қуйишга лейкемия касаллиги тақозо этишини кўпчилик билмас экан...
Болаликни узайишида муносиб хисса қўшиб, ўзидан бир бўлаги билан бўлишиш аслида жудаям катта иш! Бу жуда улуғ иш! Шу иш насиб этгани хам катта бахт бўлса керак.
Хайрия тадбирда асосан ёшлар қатнашаётгани эса, келажагимиз шундай мехрибон, жонкуяр ва фидоий инсонларни қўлида эканлигидан далолатдир! Бу тадбир мохияти кўпчиликка ибрат бўлиб бормоқда, қатнашаётганларни эзгу амалларини кучайтириб, ички ижобий хиссиётларини ривожлантирмоқда. Яхшилик сари ундамоқда, ёшларда хозирданоқ ички оламни тарбияламоқда. Ён атрофга бефарқ бўлмасликка ундамоқда...гапирса гап кўп, аммо буни реалда кўришни ўзи бахт!
Шу ишларда хиссамиз борлиги эса гохида телбаларча бахтли онларни хадя этади. Балки шу амаллар жамоамиз билан акция чоғида жудаям юқори кайфиятда бўлишга ва тадбирдан кейин эса еттинчи осмонда учиб юришимизга сабабчи бўлар? Хаётда сўзлар билан тасвирлаб, матнлар билан етказиб, керак бўлса шу суратлар билан хам кўрсатиб бера олмайдиган нарсалар кўп.
Улар хиссиётлардан юқори нарсалар. Илохий балки... Мана шундай ишда ва хар ойнинг илк жумасида борлигимиздан бахтиёрмиз! Бу шунчаки бахт эмас, шукрона, хотиржамлик ва барча ижобий хислардан ташкил топган осмон-осмон хисиётлар!
Бориларга шукр яхшилар! Атрофимизда, ёнимизда, ичимизда ва биз билан биргаликда борлигингизга шукр! Яхшилар кўпаяверсин. Аслида оламни гўзаллик эмас, яхшилик асрайди. Гўзалликни негизида ва ич-ичида яхшилик бўлсагина у оламни асрашига, гуллашига сабабчи бўла олади.
Келаси муборак жума кунигача Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!
ХИСОБОТ:
Акцияга ташриф буюрган мехмон хонанда:
1. Каниза
Қон топширганлар рўйхати:
Сайёд фан форумидан:
1. Шукуров Искандар(Сайёд-медиа
продюсери)
2. Турсунов Аброр
3. Заитова Дилдора
4. Маъруфхўжаев Бахромхўжа
5. Турсунов Мехрож
Пари фан клубидан:
1. Ясинов Абдусаттор
ва қон топширган бошқалар:
1. Мешаян Ренис (Шоир)
2. Абдувахобов Исмоил
3. Азимова Нилуфар
4. Сиддиқова Мунира
5. Собиров Сардор
6. Жўраев Фаррух
7. Шарипов Жасур
8. Якубов Юсуф
9. Расулов Жахонгир
10. Шарифхонов Ихтиёр
11. Рахматуллаев Фарход
Умумий 17 та донор қон
топширишди.
Хайрия тадбиримизнинг "ширин” хомийлари:
Сайёд фанфорумидан: Малика, Мохира, Дилшод, Равшанбек, Дилафруз, Парвина, Бехзод Искандаров ва Ясинов Абдусаттор.
Моддий хайрия:
1. Каниза (хонанда)
2. Усмонова Озода
3. Дилшод
4. Хожиакбар(Сайёд-медиа
рахбариятидан)
5. Асал
6. Жахонгир
7. Шарифхонов Ихтиёр
8. Сатторов Равшан
9. Мехрож
10. Шавкат
11. Шахноза
12. Азаматов Бахтиёр
Умумий йиғилган сумма: 2.260.000 сўм
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Aksiyada qorbobo va qorqiz ishtiroki ajoyib))
Qorboboni tanib qoldim))