6-октябрь кунги "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамизда таниқли мехмонлардан актриса Лола Элтоева,
Хонанда Али Отажонов,
ва "ётиб куйлаган қиз" лақабини олган хонанда Дилноза Неъматуллаева бўлишди.
Келинг, аввал шу кунги фахрли қахрамонлар хақидаги хисоботдан бошласак:
Қон топширганлар рўйхати:
1. Абдурахимов Акмал
2. Салимов Камолиддин
3. Дехқонбоев Жамол
4. Омонбоев Баходир
5. Холмухаммедов Аброр
6. Алимов Дилшод
7. Акбаров Нодир
8. Мажидов Азамат
9. Нарбаев Рустам
Умумий 9 та донор қон топширди.
Али Отажоновнинг жонли ижродаги ва мусиқасиз куйлаганига хам рақсга тушишди. Буни қуйида тақдим этилаётган видеодан хам томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Қон топшираётганлар учун ШиринБар хомийси Аломат Эдуардовна бўлди.
Барча қон топширганлар ва моддий хайрия қилганларга доимгидек махсус "Фахрли инсон" браслетлари тақиб қўйилди.
Моддий хайрия:
Нодир, Абдуллаева Зилола, Самигов Хамидулла, Эдуардовна Аломат Жалилова, Шукуров Алишер, Шукурова Гулрух, Ахмедова Дилноза, Мансурова Шодия, Чарос, Мехрибон, Дилафруз, Нигора, Камила, Туроб, Адиз Раджабов, Мухиддин Али, Рахматова Шахноза, Рахматова Гулноза, Миржалол, Миржалил, Алишер
Йиғилган сумма (қуйидаги икки картага "картадан картага ташлаш" хизмати орқали хам йиғилган пуллар билан) умумий хисобда : 26.907.000 сўм
Ушбу "Фахрли инсон" карталарига сиз ўзингизни картангиздан истаган пайт PayMe ва Click орқали пул ўтказиб хайрия қилишингиз мумкин .
Масалан хозир хам.
"Фахрли инсон" учун пластик карталар:
1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889
2. trastbank 8600 3036 7140 8958
Суратлардан кўриб турганингиздек, йиғилган пулларга дорилар сотиб олиб тарқатилди.
Шифохонадаги фотохисоботни хам доимгидек тақдим этарканмиз, негадир халиям "Ишқилиб шифокорлар беморларга дориларни берармикан?" деган шубха гумон билан бизга мурожаат қиладиганларга яна бир бора суратларга эътибор билан қараб, беморларни шахсан ўзлари ёки ота-оналарига берилаётганига ахамият беришларини сўрардик.
Суратларда хаттоки топширилган қонларни хужжатланиб шахсан қонга мухтожларга маълумотномалари топширилиши хам акс эттирилган.
5 йиллик "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида хар бир топширилган қон, хайрия пуллари ва уларга олинган дорилар бевосита мухтож беморларга топширилиш тизими мукаммал ва мустахкам йўлга қўйиб олинганини лойихани кузатиб борадиганлар ва унда иштирок этадиганлар яхши билишади.
Дуолар ижобат бўлсин! Аввало бари соғлиққа, НАФга хизмат қилсин ва хайрия қилганлар хох у ўзидан бир парчани хайрия қилиб қон топширган бўлсин ва хох чўнтагидаги билан имкон қадар бўлишган бўлсин, барини Аллох ўз даргохида қабул қилиб, қон топширган ва моддлий хайрия қилганларни ўйлаган ниятларига етказишини Аллохдан сўраймиз.
Тақдим этилаётган видеохисоботда шунингдек Дилноза Неъматуллаевани яқин кунлар "ДЕМинО" лойихасида куйлайдиган яна бир янги ижод намунасидан жонли ижрода парча тинглашингиз мумкин бўлади. Бу қўшиқ "Фахрли инсон" лойихаси доирасида бўлиб бемор қиз қўшиғи деб номланади.
Суратлар муаллифи Нодира Тўраева, видео Шахло Қодировадан.
САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР!
3-ноябрьда "Фахрли инсон"да кўришгунча!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (саволлар бўлса +99894 695-21-21)