04:26 Ноябрь қахрамонлари хақида батафсил! | |
6-ноябрь кунги "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасининг биринчи қисми: қон топшириш акциясининг мехмонлари "КомедиУз"чилар "Хасан Ва Хусан" триоси, "Афруз" гурухи йигитлари, актриса Наргиза Салмонова ва хонанда Ягоналар бўлишгани хақида хабар бергандик. Энди батафсилроқ:
Хонанда Ягона шу куни қон топшираман деб ният қилиб келдию, бироқ бармоғидан олинган томчи қон текшируви натижасида унинг гемоглабини қон топширишга лаёқатсиз деб топилди. Ягона шу куни бир ўзи эмас, ўзи билан қон топшириш учун ихтиёрий донор сифатида бир танишини хам олиб келганлиги боис у учун хам таниши қон топширди. Қон топшириш имкони бўлмаганларнинг мана шундай кимларнидир жалб қилишини қўллаб-қувватлаймиз!
"Афруз" гурухи йигитлари аввалги ўтказган акцияларимизнинг бирида қон топширишганидан хабарингиз бор ва у хисобот баннеридан жой хам олган. Бу сафар улар ўз маъмурларини қон топширишга жалб қилишди.
Қўйидаги суратдаги мехмонларимиз эса Намангандан махсус "Фахрли инсон" лойихаси учун шу куни узоқ йўл босиб келишган бўлиб нафақат қон топширишди балки сайтимиз учун "Чуст" пичоғидан хам совға қилишди. Тасодифни қарангки шу куни яшил имиджида бўлган каминага совға қилинган ва сайт номи туширилган пичоқнинг хам сопи яшил рангда бўлиб, уни совға қилганлар шу ранг хикмати хақида хам тўхталиб ўтишди. Сайёд камони ўқига эндиликда пичоқ тиғи хам яна бир бора қўшилди) Хуллас совуқ қуроллар билан музейимиз тўлмоқда. Яхшиликка бўлсин ишқилиб)
Бу йигит эса сайтимиз фанфоруми аъзоси Илёсхўжа, у шу куни хаётидаги энг қувончли кунлардан бирини биз билан бахам кўрди: ЗАГС ва никохдан ўтиб, уни "ювгани" хайрия лойихасига келди.
Шу кунги асосий қахрамонларимизни хаммаси билан танишинг:
"КомедиУз"чилардан шу иккисига шифокорлар қон топширишга рухсат беришди. Оқ сариқдан келгани рангиданоқ гемоглабиндан ўтмади чоғи))
Шу йигит акциямизда неча маротаба қон топширган деб ўйлайсиз?
Йўқ, сонини айтмайман, баракаси учмасин а?)) Лекин 10тадан ошиқ! Мана, туппа-тузук, соппа-соғ! Ранглариям жоп-жойида! Ахир қон топшириш фойдаликку! Айниқса эркакларга! Қизларда хар ой алишиб туради...бизларда эса йўқ... шу сабаб хар уч ойда келиб қон топшириб тураверинг ва организмингизга хам фойда қилингу беморларга хам кўмаклашинг!
Қон топширганлар рўйхати: 1. Solixov Faxriddin
"КомедиУз"чилар қон мавзусида комедик сахна тақдим қилишди ва уни видеосини келаси жума куни сайтимизда томоша қиласиз.
Қон топширган ва ёки моддий хайрия қилганларга рамзий браслетларни топшириш онлари.
Бу йигит хам фанфорумимиз аъзоси бўлиб акциямизга у Хоразмдан келиб моддий хайрияга ўз хиссасини қўшиб кетди.
''Real Madrid''ning O'zbekistondagi muxlislari sayti hisoblangan RaelBlancosuz (yohid rmauz) sayti ham ishtirok etdi. ''Real''ning O'zbekistondagi muxlislari nomidan sayt adminstratori RealBlancos loyihaga tashrif buyudi
Shirinlik:
Бир кунда икки қисмда ва икки манзилда ўтадиган мазкур "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамизнинг биринчи қисми бўлган қон топшириш акциясини шу кунида 16-та топширилган қон хисоботи билан лойихамизнинг иккинчи қисми-моддий хайрияни амалга ошириш учун иккинчи манзил: Гемотология институти қошидаги лейкоз билан оғриганлар шифохонасига ошиқдик.
Моддий хайрия: Шу куни йиғилган умумий сумма 5.715.400 сўмга шифокорлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида қимматбахо дориларга эхтиёжи юқори бўлган бемор болакайларнинг оналарига дорилар сотиб олиб шахсан қўлларига топширилди.
Келаси муборак жума куни тадбирдан ВИДЕОхисобот!
Суратлар муаллифи қўлинг дард кўрмагур Баходир Матёқубов.
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!
"Фахрли инсон" лойихасининг кейинги ва йил якунидаги хисобланган сони 4-декабрь куни бўлиб ўтади!
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 7403 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |