Насибаю Озодалар! "Фахрли инсон" байрами хизматида. Suhbat | Intervyu | Reportaj
Насибаю Озодалар!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

1-Июнь "Халқаро болаларни мухофаза қилиш" куни ва "Фахрли инсон" хайрия лойихасининг 3 йиллиги муносабати билан  "Гемотология" қошидаги Лейкоз билан оғриган болакайлар учун Sayyod.com сайтимиз ташкилотчи сифатида махсус байрам тадбирини ўтказганидан хабарингиз бор.

Байрамга ўзига хос болаларча хам тайёрландик. Йил давомидаги фотохисобот сифатидаги баннердан ташқари албатта байрам майдончасини нафақат шарлар билан безадик балки, жамоамиз билан ўз қўлларимиз билан ясаган рангли қўлчалару ва унинг кафтидаги юракчалари билан хам хаммаёқни ўраб чиқдик.

Кафтдаги юрак бу-Мехр-мурувват рамзи сифатида ва қўлдан берилаётган хайр ишлар чин юракдан бўлсин маъносидаги ушбу ғоямизни безак сифатида хам амалга оширдик. 

Болакайлар хам шу кунга атаб суратда кўриб турганингиздек  ўз қўллари билан байрамона плакат тайёрлашибди. 

 

 

Бемор болалардан байрамга ўз махсус рақсини хам тайёрлаб келган Зокирова Мохирабону 2003 йил туғилган.  3 маротаба шифхонада жуда оғир ахволда  ўлим билан юзма-юз рўбарў келиб қайтган.  Ўтган йилги 1-июньда хам шу ерда ўтказилган байрамда хам у оғир ахқолда бўлишига қарамай рақсга тушган . 

 

Болалар байрами бўладию жажжи юлдузлар бўлмайдими? Билолхўжа Орипов!

 

Тадбир бошловчилари албатта хайрия лойихасининг бир неча маротабалик фахрли инсонлари бўлмиш, санъат оламидан менга қадрли инсонлар бўлган актер Адиз Ражабов ва телебошловчи Отабек Тожибоевлар кўтаринки кайфиятда хазил-хузуллари билан байрм тадбирини  зўр олиб боришди. 

 

Ойбек ва Нигора 

 

"Фахрли инсон" лойихасининг жонкуяр тарғиботчиларидан бири, шоира, бастакор ва хонанда Шахноз қўшиқ куйлаб браслет тақиш билан биргаликда тадбир ташкилотчилари билан хам елкама-елка хизматда бўлди. 

 

Янги келин Дилсўз 

 

Собиқ "Жоним"чи ва эндиликда Майсара.

 

Халима қизиқчи тадбирда латифаси билан йиғилганларга янада  аъло кайфият улашди. 

 

Сардор Рахимхон куйлаганда 

 

Актриса  Асал Шодиева  хам бошловчиликда эпизодик онларни хадя этиб, болакайлар билан шеър айтиш маросимини олиб борди. 

 

Тара там тарарам)) Музаффар Мирзарахимовнинг "Лолажон" қўшиғи шайдолари шу кунги тадбирда хам кўп йиғилгани олқишлардан хам  сезиш мумкин эди. 

 

Райхонни оламон доимгидек талаб ютиб юборгудек бўлди)

 

Аълочи Имрон

 

Мафтункор Шахло Ахмедова. "Бейби" болакайлар учун шу кунги мантиқан мос ва хос тарона!

 

Саидани хатти-харакатларини болакайлар баравар қайтаришди. Омма билан ишлаш махорати хам етарли эканлиги шу куни сезилган  "Тирнама лова лова лова" дея куйлаган бу хонандани қўшиқларига шу кунни ўзидаёқ шайдо бўлганларни ижобий  мухокамасига қулоғимиз чалинди. Масалан бизнинг фотограф Садиковни!)

 

Латофатли Лейли!

 

Шахбоз ва Навруз 

 

Тамила 

Бошловчиларни унга таърифи:- Тарвуз ва гилос сотувига хисса қўшган...клиплари қиммат...

 

Ягона

 

Яна бир оламон талаб ташлаган хонанда Мунисани фанклуби ўз хонандасини  гуллар билан кутиб олишди. Мунисанинг фанклуби сайтимиз логоси  туширилган торт хадя қилишди. Муниса микрофондан уларни чақириб топа олмагач, хазил қилади:

-Фанклубим ўзимга ўхшаган, қаттадир юрипти))

Бу вақтда улар холодильникдан тортни олиш билан овора эдилар))

 

Шу кунги яна бир мехмон хонанда Шахзод Муродов билан Муниса "Ўжар" дуэтини хам тақдим этишди. 

 

Шоира Отабекова

 

Хипчабел бўлиб қолган  Феруза Жуманиёзовани қўшиқларига хуштаклару хоразмча хиромларни видеодан кўрасиз. Халқ ўзи Ферузани хамиша жуда бир бошқача кутиб олган. 

 

"Ким оладиё шугинаниё" - Шахриёрдан кутилмаган шоу онлари.  Диджей билан қўшиқларини микс тарзида ўзига хос энергетик рақслар билан бойитиб репертуар тузиб олган Шахриёр шу куни мутлақо ўзга кўринишда намоён бўлиб росмана тадбир фишкасига айланди.  Сакраб сакраб рақсга тушаётган Шахриёрга хечким жим қараб тура олмади. У Тадбирга кириб келганидаги холат қандай бўлдию...кетаётганидачи? 5-10 минут ичидаёқ оммани ўзига сехрлаб олган Шахриёр қўшиқни тугатиб мошинасигача етиб бориши қийин кечди. Қўшиқни тугатиб бўлгач бирдан унга хамма ёпирилиб кетса денг... 

Мана шу хақиқий имтихоннинг хақиқий энг аъло бахоси бўлса керак. 

 

Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаевани мазкур тадбирда кўриш болакайларнинг оналари ва албатта шифхона ходимлари учун кутилмаган сюрприз бўлди.

 

Яна бир сюрприз ва кутилмаган ташриф бу албатта Озода   бўлди. Синглиси Нилуфар ва жияни Абдуллох билан байрамга келган Озода... қўшиқ куйламади...у қон топширганлар ва тадбир мехмонлари бўлган футбол юлдузларига "Фахрли инсон" браслетини топшириб кетди.  Нима учун куйламагани сабабини эса кейинги репортажларимизни бирида билиб оласиз. 

 

"Диёр" гурухи 

 

Каниза 

 

 

Шохруххон тадбирни ёпиб бердию тутилди)) Яъни "балкон"дагилар 4-этаждаги ёши катта беморлар билан суратга тушиш учун Адиз билан чиқиб кетишди. Ўзиям бир соатдан ошиқ улардан дом дарак бўлмади. Беморларни катта ёшдагилари хам шу куни кайфияти кўтарилган бўлса ажабмас. 

 

 

Файзли ва жудаям аъло тарзда ўтиб, йил хайрия байрами номига лойиқ шу кунги тадбиримизга албатта яхши тилаклар билан шу даврадан бир онахонимиз фотихага қўл очиб, хамма омин қилди.

 

 

Бу хали хаммаси эмас! Сайтимизни кузатиб боринг ва тадбирдан яна бошқа қизиқ фоторепортаж хамда албатта Видеони кутинг!

 

+Али Отажонов ва Бахром Назаровлар хам келиб кетишди. Самир хам келиб қўшиқ айтмади ва фақат қон топширди уни келаси репортажимизда кўрасиз.  

 

Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов ва Абдурахмон Содиқовлар. 

07-Июн-2015 10:06
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Faxrli inson
1 prince5522   (07-Июн-2015 15:18)
videoni qachon qo'yasila oka

2 umidyackubov   (07-Июн-2015 15:32)
shahriyor qiziqishda rezkiy harakatlar qivorgan sheklli sal yirtilib qobdi manga shuna korinyapti yana bilmadim

3 Zuli   (07-Июн-2015 15:53)
Аллох барча дардманд бандаларига Узи шифо берсин.Феруза Жуманиёзова жудаям чиройли бупкоптила,олдинги холатларига кайтиптила.

4 woira   (07-Июн-2015 16:19)
Juda guzal! Tabriklar tashkilotchilarga va Tashakkurlar! Guzal qizim Firuza irodangga tasanno!!! Latofatingga va san'atga qaytganingga sevindim.Bemor bolajonlarga quvonch ulashish hammamizga nasib etsin ilohim!Ammo gap yoq.Rahmat yana bir bor tashkilotchilar!

5 Dima.uz   (07-Июн-2015 22:19)
Rayhon keldi Munisa keldi nega Yulduz Usmonova kemadi
Shakarikitam Bum tak Tu Tu Tska qoshiglari bilan bolani raqsga tuwirardilaa

6 dishod uc köcha   (07-Июн-2015 23:45)
Зор болибди молодец

7 Elmurod_D   (08-Июн-2015 09:11)
Ajoyib gap yuu!!!

8 Dima.uz   (08-Июн-2015 11:11)
Vu xa xa xa shaxriyor oynavotganda shimi yirtilibdi choti
Yoki uji rirtiqmidi pazorr

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 59
Мехмонлар: 59
Рўйхатдагилардан: 0