"My5" телеканалининг Unisef билан хамкорликда ўтказиб келаётган кўрсатувининг навбатдаги сони мехмони лейкемия (оққон, лейкоз) билан оғриган бемор болаларга кўмак бераётган, хар ойнинг илк жумасида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган ва мана 6-йилга қараб кетаётган "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамиз бўлди. Ушбу лойиха ижрочи координаторларидан бири ва бу лойиха қарашли бўлган "Sayyodmedia" МЧЖ-нинг рахбар ўринбосари Шахло Қодирова "Фахрли инсон"дан вакил хамда ушбу лойиха ходими сифатида иштирок этди.
"Жамият ривожида ёшларнинг иштирокчи" деб номланган ушбу сонда табиийки мазкур акция-тадбирининг жамиятдаги нафақат мухим ўрни балки керак бўлса тарбиявий дарслиги хам алохида ўринда экани билан хам иштирок этган бўлса ажаб эмас.
Зеро хар ойнинг илк муборак жумасида яхшилик чоррахаси бўлган "Фахрли инсон"да қанчадан-қанча ёшларнинг фикру хаёллари яхшилик тушунчаси билан банд бўлади. Ёзув ёки сўзда эмас, бевосита унда иштирок этишади!
Ўзидан бир парчасини беради.
Бугунги кунгача минглаб одамлардан олинган қонлару ва 500 миллиондан ошиқ пулга сотиб олиб, беморларга тарқатилган дорилар "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси шиори остида ўтар экан, ушбу лойихани ортида аввало иштирокчи халқ турганлиги ва уларнинг аксарияти ёшлар экани, хамда бизнинг жамоамиз шунчаки сабабчи бўлаётганини билдириб, қалбида яхшилик улкан бўлган барча иштирокчиларга фурсатдан фойдаланиб ташаккур изхор этамиз.
Расман 2012-йил 1-июнь "Халқаро болаларни мухофаза қилиш" кунида бошланган "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси Ўзбекистон тарихида илк маротаба бошланган норасмий волонтерлик қон бериш акцияси бўлиб, мунтазам ва давомийлиги билан хам биринчи хамда ягона хайрия тарғибот лойихаси бўлиб қолмоқда.
Хар йили 1-июнь куни Sayyod.com жамоаси "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси ташкил топган кунини нишонлар экан, шу кунги "Халқаро болаларни мухофаза қилиш" кунига атаб , ушбу лойиха оталиққа олган Гемотология қошидаги лейкемия билан оғриган бемор болакайлар учун юртимизнинг таниқли шахслари ва энг сара хонандалари иштирокида катта байрам гала-концертини ташкиллаштириб келмоқда.
Жамият ривожида ёшларнинг иштирокчи бу бизнинг сайт учун "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида хар ойнинг илк жумасида ташриф буюрган барча мехмонлар. қон топширган, моддий хайрия қилган ва ўз ёрдамини аямаган фахрли инсонлар! Қахрамонлар!
Бу лойиха нафақат сайтимиз фахри, балки барча иштирокчилар фахри, хар ойнинг илк муборак жумасидаги яхшилик ғалабасидир!
Очиғи, шу лойиха сабаб хам биз яшаб ўтаётган кунимизга ва фаолиятимизга ачинмаймиз!
Инсон учун керак бўлиш бошқа, жамият учун керакли бўлиш ўрни ўзгача! Биз бундан бахтиёрмиз!
Биз билан яхшилик йўлида бўлинг ва жамоага аъзо бўлинг (+99894 6952121)
"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси хақида батафсил (манба)
Суратлар муаллифи хам "Фахрли инсон" лойихаси яна бир координаторларидан Нодира Тўраева
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |