19:48 Муниса ва тарғибот Каптиваси! | |
![]() Октябрь ойининг илк муборак жумасида, муборак ишларни давомлаб, яна қон топшириш акцияси ва хайрия тадбирини ўтказдик. ![]() Фанклублар
ва тобора янги ёшлар қон топшириш акциясига қўшилаётгани қувончли холат
бўлса,
иккинчи маротаба хам қон топшираётганларни қахрамонлигига қойил қолса
арзийди.
Асосийси уларнинг қони зое кетмайди.
![]() Шу куни топширилган қонлардан, 4таси зудлик билан Гематология институтига, ёш болакайлар учун қуйишга олиб кетилди. Акциямиз шу куни айни муддао келгани яхши бўлди. ![]() Қон топширганлар сони 14тага етганида, аввалги сонда 15та бўлганди деган хитобдан, хар акциямизда беминнат кўмак кўрсатадиган продюсер Искандар Шукуров чидай олмай, гарчан аввал хам топширган бўлишига қарамай, шартта бориб яна қон топширворди)) Қон топшириш бўйича икки карра чемпион унвонига сазоворлар қаторидан жой олган Искандардан кейин яна бир киши қон топшириб, 16тага етказди)). ![]()
Акциямизда Юлдуз Ибрагимовна Усмонованинг, Муниса Ризаеванинг, Шахзоданинг, Беном гурухининг, Сардор Рахимхоннинг ва хаттоки ёш Ажнабий тахаллусли йигитнинг хам фанклублари қатнашишди. ![]() ![]() ![]() Ховлида
турган Каптива мошинаси ойна ва капотларида акциямизнинг аввалги
сонларидан
суратлардан йиғилган тарғибот плакатлари ёпиштирилганлигини
кўриб қувониб кетдим. Сайтимиз фанклубининг
иштирокчиси (Смартдент никли) шу куни акциямизни мана шундай тарзда
тарғибот қилиб, ўз хиссасини муносиб
равишда қўшган. ![]() Шу сатрларни ўқиётган хар бир одамга, мазкур эзгу хайрия акциясини тарғибот ишларида, танишлари ва дўстларига айтиб, лейкемия билан оғриган болакайларга қон топшириш акцияси ва хайрия тадбирида иштирок этишга чорлашда ёрдам беришларини сўрардик. Зеро, бугунги кунда анча нарса рекламага тақалади, лекин қон топширишда эса тарғибот ишлари ва бир ёқадан бош чиқариб харакат қилмоғимиз даркор. ![]() Сайтимиз фанклубидан Бекзод Искандаров (bek8111 никли) иштирокчимизнинг қон топшириш акциямизга хос календарь қилиб бергани учун ташаккур. Бу галги сонимизнинг машхурлардан фахрли мехмони актриса ва хонанда Муниса Ризаева бўлиб, хайрия тадбиримизга ўз молиявий хиссасини қўшди. Бу иштироки учун, у хам ФАХРЛИ ИНСОН браслети билан хаққоний тақдирланди. Унинг бу хиссаси шу куни яна бир муштоқ болакай учун қимматбахо дори сотиб олишга яради. ![]()
![]() Акциядан сўнг, қон топшириш маркази ховлисида, шу куни келган сайтимиз фанклуби иштирокчилари билан, мазкур акциянинг келгусидаги ривожлантириш ва тарғибот стратегиялари хақида кичик мажлис ўтказдик. ![]() Хайрия тадбиридан йиғилган пулларга дори сотиб олиш учун Гематология институтига келганимизда, аввалги сонимизда хам молиявий хиссасини қўшган бир сайт мухлиси яна келиб, яна ўз хиссасини қўшиб, дорилар сонини биттага ошишига сабабчи бўлди! ![]() ![]() ![]() Акциямизда доимий ташкилий ишларда жонбозлик кўрсатаётганлардан: ФанклубЛАР шоханшохи Иззат)), продюсер Искандар Шукуров, продюсер ва эндиликда талаба Мурод Мадрахимов, шу куни суратчиликни ўз зиммасига олган Шахлоларга алохида рахмат. Шунингдек, акциямизда ширинликлар бўйича хомийилик қилганлар Сардор Рахимхон фанклубидан, Шахзодани фанклубидан Феруза, Юлдуз Усмонова фанклубидан Хамроз (Аслхонандачи), ва сайтимиз фанклубидан Шахзодларга каттакон рахмат! Ха, айтганча, ширинликлар барида барменшаликни уддалаган Шахзода фанклубидан икки қизга хам рахмат. Барчангизни умрингиз шу ширинликлар каби ширин бўлишини тилаймиз! Акциядан
ФОТОНИГОХ: ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() Қон топшириш акциямиз 2 ноябрь куни давомланади. Қон топшир, хайрия тадбиримизда ёки акциямизни қўллаб қувватлашда келиб қатнаш ва ФАХРЛИ ИНСОН браслетига сазовор бўл! ![]() | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 8793 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод ![]() |