Бош сахифа » 2014 » Июнь » 20 » Машхурлар сўнгги йўлга кузатган беморлар...
07:27
Машхурлар сўнгги йўлга кузатган беморлар...

 

Мана бу ўртадаги қиз Лобар. У колледж ўқувчиси эди... 

эди...

 

 

Мана бу инсонларниям умрининг сўнгги кунларини машхурларимиз оз бўлсада қувончли қилиб бера олишди:

 

 

Энди бу беморлар, бу дунёда йўқ...

 

 

Бизларга билинмас, аммо кимлар учундир ўз кумири бутун  олам бахт дегани. Айниқса дунё завқларидан айро, умри оғриқда ўтаётган инсонлар учун машхурлар ташрифи бир кунлик бўлса хам катта  байрам. Буни машхурлар билан беморларни холидан хабар олганимизда биламиз. 

 

 

Кеча Шохруххон хам нихоят ўзида куч топиб, уни кутган ва айни дамда реанимацияда оғир ётган мухлисини холидан хабар олиб қайтди.  Шохруххон асли бундай нарсаларга кўнгли жуда бўшлигини билганимиз учунам айтилган пайтида келмаганидан ранжимадик. Бу лойихамизда у ўз вақтида қон хам топширганди.

 

 

Асосийси йигитчани кўриб кетди ва шу кунги реанимацияда бўлганлар хам унинг ташрифига шод бўлишди.

 

 

Бемор йигит бу кунга келиб касалликдан кўзи кўрмай қолаётган даражага етгану, аммо хозирда ахволи яхшироқ ва  палатага олишмоқчи экан.

Бундай мухит ва беморлар билан кўришган Шохруххонни шифохонадан чиқиб ўзини тоби қочиб қолди. 

 


 

Ана энди оламдан ўтган Лобар ва кеча бу хабардан шифохонага зудлик билан бориб келганим хамда анчадан бери айтмоқчи бўлган нарсаларим хақида:

 

 

Машхурларимиз "Фахрли инсон"да холидан хабар олган бу қиз оламдан ўтганини кечагина билдим ва зудлик билан шифохонага бордик.

Лобар хали кимё терапиясини олишга улгурмаган экан. Кўричак (аппендицит) бўлиб қолганидан кейин 16-шифохонага операцияга олиб борилган. Операциядан сўнг, 2 кунда Гемотологияга қайтарилган Лобар йўлни кўтара олмай оламдан кўз юмган. Воқеа тафсилотларидан хабар топиб... айримларга ва 16-шифохона шифокорларига айтдиган гапларимам борийдию... Бу лойихам умри мухим...

Одамлар умричи? Бир бирига боғлиқ ва бир бирига қарам ва зид вазият. Бошим қотиб қоляпти...

 

 

Гемотологияга  келиб шифокорлар билан гаплашиб, кўп нарсадан асабларим дош бермади. Мен билан келган хамрохим  чидаб туролмай йиғлаб чиқиб кетди. Ўзимку халиям ухлай олмай ахийри қоғозга ўраб бўлса хам аламимни сатрлардан оляпман.

 

 

Гапирса гап кўпу, шу лойихамни ёпишларидан қўрқаман холос. Хар қандай мавзуда хеч нарсага тап бермай барибир портлайману аммо шу "Фахрли инсон" лойихаси устида таваккал қила олмайман. Хаққим йўқ! Кимнидир умри мана шу акциядан топширилган қон ва берилган дорига қараб қолган бўлиши мумкин, бу эса мухимроқ.

Аммо анчадан бери бўлаётган адолатсизликларга чидай олмаяпман. Шундоғам бу акциямизга тайзиқлар кўп бўлди, таваккал қила олмайман...Бошқа тарафдан йиғилиб бораётган адолатсизликларга чидай олмаяпман.

 

 

Одам оғир касал бўлса, "Ха, барибир ўладику" деб бефарқ бўлиш керакми, қани манга жавоб берингларчи?

Хамма ўлади, лекин ўларканмиз деб яшаш учун курашмаслик керакми? Хамма ўлади лекин касал бўлсак даволанмаймизми?

Касални оғирига келганида шунақа муносабат қилиш мумкинми?

 

 

Бефарқ бўлмайлик! Гулдек ёш болалар, энди хаётни мазасини татиётган ўсмирлар, хаётда хали хеч нарса кўрмаган ва орзуга тўла ёшлар ўлиб кетяпти!!!

Қўлимиздан келадику умрини сақлаб қолиш. Келади! Умрини узайтиришдан то мутлақ тузалиб кетишига кафолат борку! 

 

 

Шифокорлар бу касалликни аён бўлганидан даволашни бошласа мутлақ тузалиши мумкин эканлигига кафолатни 75 фоиздан юқори дейишмоқда. Тўғри ва тўкис даволашда эса 95%!!!

 

 

Оққон (лейкемия, лейкоз) касаллигини хозиргача аниқ келиб чиқиш сабаблари маълум эмасу, аммо касаллик кечишидаги хромосомалар ва иммунитетдаги ўзгаришларни кузатуви натижасида уни келиб чиқиши тахминлар мавжуд:

 

-Стресс, депрессия холатлари, қаттиқ сиқилиш

-Офтоб тагида кўп бўлиб организмни ўзига хос стрессга рўбарў қилиш.

-Озиш учун қўлланиладиган радикал холатлар натижасида (оч қолиш) ошқозонни стрессга қўйиш

-Кучли қўрқув, чўчиш...

-Вирусли касалланиш оқибатида (асосан организм аввал вирус касаллиги билан оғримаган бўлса, организмдаги иммун системаси бундай вирусли атакадан ўзини бошқача тута бошлаши) Болаликдан умуман касал бўлмай кейин вирус касаллигига йўлиққанида.

 

Қайтараман: бу фақат тахминлар холос, расман тасдиқланмагану аммо касалликни кузатиш натижасидаги хақиқатга яқинроқ тахминлар. 

 

  

 

Бугун жума - муборак кун! Лобар ва бошқа юқорида суратларда акс этганларни Оллох ўз рахматига олган бўлишини дуо қиламиз.

Лобарга жуда ачиндим...афсус... шу куни у умуман касалдек кўринмади ва кўринишидан  байрамдан бир неча кун ўтиб оламдан ўтишини тахмин қилиш хам мумкин эмасди.

 

 

Худди Зебо каби...

 

Шахнознинг оптимистик рухиятдаги хайрлашиши мухрланган бу  суратига узоқ тикилиб турдим. Кўп маъно бор.

 

 

Ўлимини сезиб билиб яшашдек оғир кунларда бемор учун , айниқса шу ёшдаги қизлар учун умуман бошқа ва сехрли олам вакиллари бўлган машхурлардан бундай   ишонч билан айтилган "Хамаси зўр бўлади!" тилаги уни рухиятини юқори ушлаб, мўъжизани оддий бир хақиқатдек қабул қилиб, ишониб яшашга ундайди. 

Умрини сўнгги онларини яшаётган бўлса хам бироз байрам сезиб, бироз кўнгли кўтарилгани қолади. 

 

Хаётимизни ўзи тўкис мўъжиза! Мен эса унга ишонаман ва  йўқотишлар  мавжуд бўлишига қарамай, умри узайиб, соғайиб кетаётганлар хам борлиги учун, бошқаларни ташлаб қўймаслик учун хам курашишда давом этаман!

 

Шу учунам эндликда ушбу шифохонадаги фақат ёш болакайлар бўлими эмас, Лобар ётган ўсмир ва ёшлар бўлимига хам ёрдам беришга ахд қилдим. Энди икки карра кучда ишлашга тўғри келади. 

 

Ўсмирлик ва ёшлик даври...гулдек давр. Орзулар уммонида хаётдан тўйиб тўйиб нафас оладиган палла...

Бу касаллик билан   турмуш қуриб  болалик хам бўлганларини биламиз. Имкон бор!

 

Сизларга ишонаман!

Сайтимга ўнта одам кирса хам, бу сатрларни бештаси ўқиса хам, шундан учтаси бир неча  танишига бу лойиха хақида айтиб, қон топшириш ва ёки моддий хайрияга ундаса хам натижа ёмон бўлмайди.

 

"Фахрли инсон" лойихаси келаси ой  4-июль муборак жума куни муборак Рамазон кунларига тўғри келаркан. Бу куни Рўза сабаб, тадбиримизнинг қон топшириш акциясини ўтказмаймиз ва фақат беморлар учун қимматбахо дориларни сотиб олиш учун моддий хайрия тадбирини давомлаймиз.

 

Батафсил ва мурожаат учун тел: +99894 6446711, +998946952121

 

1-июнь кунидаги "Фахрли инсон" хайрия лойихасидан видео яқин кунлар тақдим этилади. У ерда Лобарнинг юлдузлар билан ўтган сўнгги онлари хам мухрланган...

Эсдалик бўлиб қолди.

Шу куни фото ва видео лавхаларимизга, у касал бўлишига қарамай, юзида табассум билан мухрланиб қолди. 

 

 

 

Саййид-ул айём муборак!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 21682 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 35
1 MeRoJ   (20-Июн-2014 08:00) [Материал]
ey qanaqa bemexir odamlar bora bechora bolalik axir uvol ketvotdiyu

2 Nodira Azamova   (20-Июн-2014 08:11) [Материал]
Joyi jannatlarni to'rlarida bo'lsin, ilohim dunyodagi hech bir bola onasini zor qaqshatib yiglatib ketmasin

3 kichkina   (20-Июн-2014 10:06) [Материал]
Sardoraka Assalomu aleykum! nega xayot bewavqat? odamlar mexrsiz....буни ўқиб одам ўзини йиғидан тийиши қийин!!!

4 sardor   (20-Июн-2014 10:10) [Материал]
ohirati obod bulsin

5 Bittasi   (20-Июн-2014 10:10) [Материал]
:(((((

6 kichkina   (20-Июн-2014 10:13) [Материал]
хеч ким ва хеч качон фарзандидан айрилмасин!!!

7 kichkina   (20-Июн-2014 10:15) [Материал]
Сардорака САБРизга қойил!!!

8 FC_PAXTAKOR   (20-Июн-2014 10:51) [Материал]
joyi jannatdan bolsin. afsus

9 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (20-Июн-2014 10:56) [Материал]
ОЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛСИН! САРДОР.. ОЛЛОҲ АЖРИНГИЗНИ БЕРСИН! СИЗНИНГ БУ КАБИ БЕМОРЛАРГА БЕРГАН БИР ОНЛИК ШОДЛИГИНГИЗ ЭВАЗИГА ОЛЛОҲ СИЗГА ИККИ ДУНЁ САОДАТИНИ БЕРСИН! УЛАР ЖАННАТ ҚУШЛАРИДИР. УЛАР ИБРОҲИМ АЛАЙҲИС-САЛОМНИНГ НАБИРАЛАРИ БЎЛИБ ЖАННАТДА ШОДОН УЧИБ ЮРМОҚДАЛАР. ОТА-ОНАЛАРИНИ БУ БАХТ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН!

10 D o n o   (20-Июн-2014 11:53) [Материал]
sad

11 Maruf   (20-Июн-2014 12:00) [Материал]
Suratlar uchun katta rahmat akajon

12 Elmurod_D   (20-Июн-2014 12:32) [Материал]
Hayot, taqdirning ishlariga lolman...begunox bemor boIlaga olloh shifo bersin. Insofli sahovatpesha odamlar ko'payaversin.

13 Субхон   (20-Июн-2014 13:41) [Материал]
Жойларини Оллох ягонам Жаннат килсин,Саййод сизларга хамеша омад тилйман,кимдур Акамни под колёсасига палки куяпти,у хам булса оддий инсонлардан булмаса керак??? Сабр тилайман Акам.бу дунёда Савоб иш Хаммани хам кулидан келовермайди,Саййод сизга бу талантни Худо берган!!!!

жойлари жаннаттан булсин. Сардор ока сизни эса умриз узок булиб курашишга куч куват беришини Аллохимдан сурайман илойим жамоизга хам сабир токат берсин Аллохим уз панохида асрасин

15 zaya   (20-Июн-2014 15:21) [Материал]
Olloh rahmatiga olsin. . .Sabr tilayman. . .

16 FIRDAVS   (20-Июн-2014 17:55) [Материал]
Xozir PUL bo'lmasa insonni xayoti bir tiyin xamma xammasi pul bermasa qaramidiyam etiboram bermidi kasallarga xor bo'ladi inson buni xamma biladi.LOBARNI ALLOX JOYINI JANNATDAN QILGAN BO'LSIN.

17 Shukronа   (20-Июн-2014 20:42) [Материал]
Sardoraka xudo hohlasa bu xayrli tadbir butun Uzbekiston boylap davomlanadi. Bu dunyoda yo'qotish bor, topish bor. Ollohim rahmatiga olgan bolsin yuqoridagilarni. Qolgan bemorlaga Ollohimdan shifo tiliman. Sardoraka biz siz bilan Ollohim xayrli ishlar qilishizga kuch quvvat va xar xil toyifa odamla bilan kelishishizga sabr bersin.

18 Zodibek   (20-Июн-2014 21:51) [Материал]
Ота онасига худо сабр берсин ЛОБАРниям ётган жойлари жаннатдан булсин

19 EzoDil   (21-Июн-2014 01:49) [Материал]
OLLOH rahmatiga ogan bösin. Bizani *** döxtirla qayoqqa qarawibdi,baribir öladiyu dib bee'tibor qoldiriw keremi? Biröni bolasiga bowqasini joni achirmidi? Hop,pewonasidi umrni köradi har kim,lekin maksimal darajada harakat qilinsayu,bemor saqlab qolinolmasa ana unda vijdonimiz salgina tin olardi. Eh afsus wunaqalaga inson digan nom,hayf ulaga oppoq halat,essiz mazmunsiz umr!!!

20 faruk   (21-Июн-2014 01:58) [Материал]
joylari jannata bolsin.. aynıqsa lobar mani yuragimni poara kıldı

21 AhrorAND   (21-Июн-2014 11:43) [Материал]
lobarni joyi jannatdan bolsin iloha, to 'g'risi o'qib kozimdan yosh keldi

22 ManNoProblem   (21-Июн-2014 11:46) [Материал]
Яхшиларга саломлар бўлсин! Аввало мазкур лойиҳа асосчиларини уни қўллаб қувватлаётган инсонларга Ўзининг марҳамати бўлсин! Мен ўз кўзим билан кўрдим ушбу инсонларни - ҳокисор, камтарин ҳеч нарсани таъма қилмайдиган - Сизларга чуқур ҳурматим! Беморларга Аллоҳдан шифо сўрайман, ўтганларни Ўзи раҳматига олган бўлсин! Уларнинг яқинларига айтарим - Бардам бўлинг! Сиз ёлғиз эмассиз, асло! Буюк имтиҳонлардан сабот билан ўтиб чиройли намуна кўрсатмоқдасизлар, Ўзи қўлласин! Шифохоналарга келадиган бўлсак - у шифохонада бир қанча танишларим ишлайди ва менга у ердаги ҳолат аён. Турли сабаблар бор, баъзи шифокорларнинг қасамини унутганлиги,  ҳотиржам ишлашга ҳалақит берадиган керак-нокерак қоғозвозликлар (шифокор ҳамширалар раҳбариятдан гап эшитмаслик ва регламентга биноан ишлайман деб беморларга қарашга вақт фурсат топа олмайдилар, кўпларининг виждонлари қийноқда аммо илож топа олмай ҳалаклар). Касалларнинг яқинларию ўзларига қийинлигини кўриб юрагимиз орқага тортиб кетади дейишади виждонли ишчилар лекин баъзи шифокорларга бари-бир парвойлари фалак, муаммоларни раҳбариятга айтиб ёмон кўринишни исташмайди - ўртада касаллар сарсон-саргардон. Афсус! Ҳаммасини Ўзи кўриб турибди Ўзи чевар зот ҳеч нарса беиз кетмайди. Бардам бўлинглар, ҳаммаси яхши бўлади!

23 fanat_69   (21-Июн-2014 21:13) [Материал]
Alloh rahmat qilsin, joyi jannatdan bo'lsin, qabrini Quron nuri munavvar etsin.Amin .

24 Akmalchik   (21-Июн-2014 21:45) [Материал]
Assalomu aleykum hammaga. Ha bu bemorlarni ko'rib judayam ogir ahvolga tushib qoldim. To'gri duyoga hech kim abadiymas. Har bir dunyo'ga kelgan inson borki. O'lim sharbatini totmasdan iloji yoq. Bu honadon ahllariga O'llohdan sabr so'riyman.

25 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (21-Июн-2014 22:17) [Материал]
БУГУН СЕНИ ЙЎҚЛАБ КЕЛДИ ДЎСТЛАРИНГ
БИЛМАДИМ БУ ҲОЛНИ БИЛДИНГ, БИЛМАДИНГ
ШОШ ИЗЛАР УЛАРДАН СЕНИНГ ИСЛАРИНГ
МЕҲМОНЛАРИНГ КЕЛДИ УЗИНГ КЕЛМАДИНГ.
ДАРЁЛА ДАРДЛАШГАН ДАРЁДИЛ СИНГЛИМ
БИЗДАН ЭРТА КЕТДИНГ ТАҚДИР НЕТАРМИЗ
ЭНДИ СЕН У ЮРТДАН КЕЛМАССАН ҚАЙТИБ
ЭНДИ БИЗ СЕН ТОМОН БИР-БИР КЕТАРМИЗ.

ЖОЙИНГ ЖАННАТДА БЎЛСИН, ЛОБАР!

26 bek_2176   (21-Июн-2014 22:49) [Материал]
бу ёш кизчани Оллох рахматига олган булсин ва хеч ким фарзанд догини курмасин!!! Шохрухонга эса рахмат гап йук сизга ака!!!

27 Mohitabonim   (21-Июн-2014 23:01) [Материал]
Ollox o'z raxmatiga olgan bo'lsin . Sardoraka bu loyixni umri judayam uzoq bo'lsin qolgan kasallarga Olloximi o'zi shifo bersin Lobarni oila azolariuga Ollox sabr bersin shiringina Lobarim joyin jannatda bo'lsin .

28 Musulmanka26   (21-Июн-2014 23:34) [Материал]
Alloh rahmatiga olgan bo'lsin...
Bizani doktorlaga insof bersin.Yaqindagina sodir bo'lgan bir hodisani etib o'tgim keldi.Man uchun judayam yaqin oilada bo'ldi.20 yoshli kelinchak tug'ruq vaqti olamdan o'tdi....buni sababi shuki u qiz o'zi tug'a olmas ekan yuregi ko'tarmasakan.Doktorlar esa oila azolaridan kiserva uchun pul kutishgan,Bu vaqt miyyaga qon quyulib o'zini yoqotgan.Va miyada gematoma hosil bo'ganmi Alloh bilguvchidir,hullas osha kiservayam bo'ldi 3 kun komada yotib vafot etdi......Yengi ToshMI doktorlariga ming *****,bu fojeaga befarq qaraganlagayam.Yetim qolgan go'dak,farzand dog'ini ko'tara olmagan ota ona....Alloh sabr bersin..Bizani shifokorlaga esa INSOF..

29 Islomiddin   (22-Июн-2014 02:40) [Материал]
Ey ollox joyini jannatdan qilgan bölgin. Kasallarga özing shifo bergin

30 Орплпвр   (22-Июн-2014 04:00) [Материал]
На фото у Зебо глаза такие грустные, будто они почувствовали что-то

31 Шукрулло   (22-Июн-2014 04:48) [Материал]
Хар хил булар булмас йигилишлар утказгунча салгина бош котириб касалликни келиб чикиш тарихини, уни олдини олиш йулларини ва даволашни тугри йулга куйиш усулларинию, беморга ширин суз ва яхши кайфият энг биринчи шифо эканлигини уйлаб чикишса буларди.

32 Angel90   (22-Июн-2014 10:51) [Материал]
Allox rahmatiga olsin! Ota onalariga esa sabr tiliman!! Xayrli ishlaga qo'l urgan insonlagayam kottakon rahmat!!! Hamisha duodamiz silaga!! Borilaga shukr!

33 AnoRa   (22-Июн-2014 17:50) [Материал]
Joylari JannaTan Bo'sin...
Xich Kim Farzand Dog'ida Qomasin Iloyim. Qoganlaga Ollox Shifosini Bersin.

34 Muhlis   (27-Июн-2014 15:00) [Материал]
Afsus, juda-juda achinarli holat... Joyi jannatlarda bo'lsin bu begunoh qizchani. Ko'rinishidan juda odobli, aqlli va chiroyli qiz ekan. Nachora, hudo sabr bersin yaqinlariga.

35 Kuzmunchoq   (29-Июн-2014 23:57) [Материал]
Аллох жойини жаннатдан килсин. А другим тем кто сидел сложив руки, нечего не делал ЗАПОМНИТЕ : ЖИЗНЬ ДАСТ СДАЧИ!!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!