04:19 Машхурлар палатадагиларни хам йўқлашди. | |
Тадбиримизнинг ясатилишида хам борган сари оригинал ва ўзига хослик билан тўлиб бормоқда. Суратли баннерлардан йил давомидаги хисобот кўринишию, қоғозли лолалардан ёзувлар деворга битилган. Буни Бегзод исмли бола айнан "Фахрли инсон" лойихаси учун иккинчи бора амалга оширмоқда.
1-июнь бу йили якшанбага тўғри келди ва якшанба иш куни бўлмаса-да, аммо "Фахрли инсон" лойихаси байрами учун қон қуйиш ходимлари хайрия лойихамизнинг қон қуйиш турини амалга ошириб беришди. Бу учун хизматда бўлган барча ходимлар, шифокору бош шифокор ва директорларга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Шифохона холлида мобил қон қуйиш шахобчаси эрта тонгдан ташкил қилинди ва турли ёшдаги, турли сохадаги одамлар "Фахрли инсон" шиори остида бемор болаларга қон қуйишни бошлашди.
Одамлар нафақат Тошкент балки Ўзбекистонимиздаги бошқа шахар ва вилоятлардан хам кўп бўлди, шахсан ўзимга шу тадбирни деб келдик деганлардан ёдимда қолганлари Қўқон, Наманган, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд ва хаттоки Лондон хам бор эди.)
Концерт дастуримиз 14:00дан бошланиши режалаштирилган бўлиб, унга қадар ўртани олиб бориб, болакайлар билан турли ўйинлар ва шеърлар айттирган: Само гурухи (Сергели туман маданият ва спорт ишлари бoлими 4 сон маданият ва ахоли дам олиш маркази бадиий рахбари Қодирова Озода. Ассистентлар - Аълоназарова Нозима ва Умаров Шерали. "Овоза" театр студияси болакайларга турли рақслар кўринишларини тақдим қилишди. Болакайлар суратлар чизишди, совғалари билан келган мехмонлар болакайларга уларни тақдим қилишди.
Тадбирни юқоридан кузатишга мажбур бўлганлар хам инобатга олинди:
Юлдузли ташриф:
Шифохонадаги каттаю кичик бўлимларида даволанаётган, аммо касалликнинг оғир турида бўлиб ховлига чиқа олмаганларни палаталарига машхурларни олиб кириб, юлдузли хабар олиб қўллаб-қувватлаш онларини хам ташкиллаштирдик. Машхурларимиздан хаттоки беморларга палатани ўзидаёқ жонли ижрода хиргойи қилиб берганлар хам бўлди. Муниса ва Зохиршох шулар жумласидан.
Сетора гурухининг илк таркибидаги Лейли ва Камилла ташриф буюрган бўлиб, Камила қўшиқ куйлаш учун эмас, қон топширишга ўғли Исом билан келган экан. Қон топшириш акцияси улар келган пайт тугаган бўлиб, Камилла ўғлини шифохонанинг палаталарига сайр уюштириб қўйидаги изохни билдиради: Камилла:-Атайин ўғлимни олиб келиб, шу ерларни кўрсатдим. Сабаби хақиқий хаёт мана шу, ташқаридаги завқли хаётни хаммаси хам хақиқий хаёт эмас аслида, у билиб ўсиши керак.
Мана шу тарбиясига хам Камиллага беш кеттим, очиғи.
Машхурларнинг позитив тилаклари беморларга ижобий таъсир кўрсатди деб хисобламан. Бундай қўллаб-қувватлаш беморларга жуда мухим. Рухан тетикликдаги катта куч жисман касалликни енгиши мумкин деб бежиз айтишмаган.
Хисобот:
“Фахрли инсон” хайрия тадбирига ташриф буюрган санъат вакиллари: Афруз гурухи, Ботир Қодиров, Даврон Эргашев, Диёр гурухи, Дилшод Юнусов, Дилшодбек Каттабеков, Зиёда, Зохиршох Жўраев, Иброхим Ахмедов (Гранд радиоси мухаррири), Илхом Мий Арма, Камила Ходжиева (Сетанхо гурухи аъзоси), Камола Орипова ва Билолхўжа, Каниза, Қурсия Эсонова, Лейли, Лола, Манго гурухи, Манзура, Муниса Ризаева, НилуФар, Овоза болалар театр студияси, Отабек Мадрахимов ва шогирди Отабек, Отабек Тожибоев(телебошловчи), Райхон, Рухшона, Сардор Рахимхон, Тохир Усмонов, Уммон гурухи, Халима Ибрагимова, Хуршид Турдиев, Шахноз, Шерзодбек, Шоира Отабекова
“Фахрли инсон” хайрия тадбирида қатнашган фан клублар:
Қон топширганлар рўйхати:
Sayyod.com ва Sayyod FanForumiдан
Содиқ жамоам, содиқлигини қон топшираётганимда атрофимга терилиб хам намоён қилишди. Васият кутганлар хам бўлди))))
Райхон фан клубидан:
Лола фан клубидан:
Беном Фан клубидан қон топширганлар:
Шохруххон фан клубидан қон топширганлар:
Сетанхо фан клубидан қон топширганлар:
НилуФар фан клубидан қон топширганлар:
Махмуд Намозов фан клубидан қон топширганлар:
Cанъат оламидан қон топширганлар:
Ва бошқа соха вакилларидан қон топширган қахрамонлар:
Умумий 41 та донор
Шу кунги хайрия тадбиридаги “бар ва дастурхон” хомийлари: -Sayyod фанфорумидан Диля танхо, Шахзод, Жадид, Хилола (Smartdent), Бекзод (Bek8111), Мохинур, Сардор, Шохрух Мамадалиев, Мадина -Камола Орипова ва "Жанон сомса"чилардан Сардор
Даракчи, Даракчи плюс ва Суғдиёна газеталари (Аллаберганова Садоқат "Даракчи" эстрада бўлими мухаррири, Никурадзе Нонна PR менеджер) Фотографларимиз уларни фақат шундай камтар холда суратга олишибди(( нокамтар фонида)))
Моддий хайрия:
Юнусова Зухра Ганиев Ильхом Шарафутдинова Сабина Каримова Дилноза Хакимов Акром Юлдашева Мадина Мирзаханова Азиза Хужаназаров Бекзод
Умумий йиғилган сумма: 4.900.000 сўм Моддий хайриянинг хисоботи:
Йил давомида энг фаол фанклуб, энг кўп қон топширган ва энг фаол санъаткор билан кейинги репортажда танишасиз.
Тадбирдан сўнг шифокорлар шу кунги хизматчиларга дастурхон ёзиб ош беришди)
Суратлар муаллифлари Азиз Жабборов, Исроил Иброхимов ва Баходир Матёқубов | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 8203 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 6 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |