menu
person

02:56
Май ойи ЯХШИлари!

 

1-май кунги "Фахрли инсон" лойихасида яна яхшилик  ва савоб куни бўлиб, яна  ахли яхшиларни бир жойга тўплаган кун бўлди.

Мана 3 йилдан бери хар ойнинг илк жумаси турли ёш, жинс, соха, миллат, давлат ва керак бўлса хаттоки дин вакиллари билан "Фахрли инсон" тўлиб бормоқда. 

 

 

Бу йилги май ойининг илк муборак жума куни хам шундай турли  ёш ва соха вакиллари билан бир қаторда,   доимгидек шоу-бизнес ва оммавий ахборот воситаси вакиллари  хам хайрияда қатнашиб,  муносиб хиссалигисини қўшиб фахрли инсон бўлишди. 

Шулардан, бир вақтлардаги "Жоним" гурухининг солистларидан бири бўлган Азиза, яқиндагина Майсара тахаллуси билан ижодда яккахон хонанда сифатида  жонланган бўлиб,  ушбу хайрия лойихамиздан хабар топиб ташриф буюрди ва лойихамизнинг моддий хайриясида иштирок этди. 

 

 

Наврўз радиосининг бошловчиси Миразим Султонов акциямизда иккинчи бора қатнашиши ва қон топшириши. 

 

 

Санъат оламидаги етакчи фотографлардан бири, ўз ишининг мохир устаси  таниқли фотограф Мухиддин Али анчадан бери бу лойихамизда иштирок этишни ният қилганлигини айтиб, шу куни насиб қилган экан у хам қон топшириб моддий хайрияга хам хисса қўшди.

 

 

Кун.Уз сайтидан  Умид ва Азим хам  фахрли донорлар сафидан жой олишди. 

 

 

Шу кунги қахрамонларимиз:

 

                                 Қон топширганлар рўйхати

  1. Алимбаев Мухиддин Али (Фотограф)
  2. Султонов Миразим (Наврўз фм радиобошловчи)
  3. Бердибеков Азим Kun.uz сайти
  4. Шермухаммедов Умид Kun.uz сайти
  5. Сухандон Сирожиддин Саидхон (Абдушамаев)
  6. Юсупова Гулрух  Sayyod фанфорум
  7. Қурбонова Севара  Sayyod фанфорум
  8. Салимов Камолиддин Sayyod фанфорум
  9. Жалолиддинов Хумойиддин Sayyod фанфорум
  10. Жахонова Севара НилуФар Фан клуб
  11. Ганиев Даврон
  12. Эшонходжаев Азиз
  13. Анварходжаев Акмалхон
  14. Каримова Садоқат
  15. Тўраев Фаррух
  16. Икрамов Бахтиёр
  17. Баратов Фарход
  18. Абдурахмонова Диёра
  19. Раупов Жахонгир
  20. Носиров Ёқуб
  21. Ганиев Ибодуллохон
  22. Қосимов Элдор
  23. Зайниддинов Шарофиддин


                                                                                    Умумий 23 та донор

    

                      

 

  “Фахрли инсон” лойихасидаги “Бар” хомийлари

  1. Гулмира
  2. Сиддиқова Гўзал
  3. Каримова Садоқат
  4. Дилфуза
  5. Фотима
  6. Эъзоза
  7. Сарвиноз
  8. Миразим Султонов
  9. Шарофиддин
  10. Бахтиёр

 

 

 

                                                  

   Моддий хайрия

  1. Майсара (Азиза)
  2. Мухиддин Али (Фотограф)
  3. Мархабо опа
  4. Феруза Ўзбегим салони
  5. Азиза она
  6. Адилова Илмира
  7. Севара
  8. Азиза Беном фан клуб
  9. Нозлия
  10. Аброр
  11. Холматова Шахзодабегим
  12. Сиддиқова Гўзал
  13. Каримова Садоқат
  14. Дилноза
  15. Нафиса
  16. Нодира
  17. Абдумавлон
  18. Ширин
  19. Шарофиддин
  20. Файзулло Лола фан клуб
  21. Камолиддин ака
  22. Умид
  23. Абдурахмонова Диёра
  24. Дурдона
  25. Гулрух
  26. Махмудов Илхом
  27. Феруз
  28. Дилшода она
  29. Нилуфар
  30. Дилноза Т
  31. Ази
  32. Самира
  33. Миржалил
  34. Миржалол
  35. Мадинабону
  36. Сардор
  37. Акмал
  38. 12 ёшли Абдулазиз ва ўқитувчиси Хидоятова Ирода

 

                                                            Умумий сумма:    7.010.000 сўм

Кун давомида икки қисмда ўтадиган "Фахрли инсон" лойихамизнинг қоидасига биноан, 17:00гача Қон марказида қон топшириб бўлгач, Гемотология қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифохонасига ушбу лойихамизнинг икинчи қисми-моддий хайрияни амалга оширгани ошиқдик. 

 

Келганимизда, моддий хайрия қилгани келганлар қаторида  бизни 12-ёшлик Абдулазиз исмли мана шу суратдаги йигитча  хам кутиб турган экан.

У ўқитувчиси Хидоятова Ироданинг хайриясини келтирибди.

 

 

Акцияда болакайларга келтирилган печеньелар тарқатилди. Фурсатдан фойдаланиб , болакайлар учун ширинликлар олиб келишни истаганлар учун яна бир бора қайтарамиз: Лейкоз билан оғриган болакайларга ширинликлардан фақат кремсиз ва шоколадсиз оддий печеньелар мумкин холос!

 

 

Шу куни йиғилган суммага болалар ва катталар бўлимидан берилган рўйхат асосида қимматбахо дориларга мухтожлар учун дорилар шу ерни ўзидаёқ сотиб олиниб, касалларни ўзига топширилди. (Фотохисобот илова қилинмоқда)

 

 

 

 

Келаси жума куни ушбу кундан видеохисоботни хам тақдим этамиз. 

 

 

Суратлар муаллифи Элёр Иминов.

Видео (келаси жума куни) Шахло Қодировадан. 

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Категория: Hayriya| Akciya | Tadbir | Просмотров: 40020 | Добавил: Sayyod | Теги: Faxrli inson
Всего комментариев: 19
1 Шахиня   (08-Май-2015 06:27) [Материал]
хаммангизка каттадан катта рахмат...яхшилик килиб чарчаманглар...бошингиз омон булсин...

2 Jalol   (08-Май-2015 09:29) [Материал]
a bu dollar yoqqanla, mowina tepuchila kegammi. wu to'risida hiw nma yozilmagan mayli oti bo'masayam kegan yo' kemaganini yozila.(jovob vidyosini kutilumi yomi)

3 ZIYODAXONIM   (08-Май-2015 09:53) [Материал]
Sayyod allox bu xayrli ishlarizni davomli va barakotli qilsin!

4 Muslima   (08-Май-2015 09:56) [Материал]
Shu savobli ishni tashkil etgan va ishtirok etgan holis,yaxshi insonlarni Alloh panohida asrasin.Doim sog' salomat bo'lizlar.Yaxshi insonlar ko'p vatanimizda.Bizga ham nasib etsin shunaqa yaxshi ishlarda holisona qatnashish.Alloh o'zi savobli ishlarizni o'ngiga boshqarsin doim...!

5 don juanchik   (08-Май-2015 11:15) [Материал]
xudo xoxlasa kelasi safar qatnashaman.

6 Gozal   (08-Май-2015 12:00) [Материал]
Salom sayyod.com ijodkorlari.man chet elada yashayman qanday bilmoqchidimki sizlar da biror hisob raqami bormi xayriyaga pul otkazish un . oldindan raxmat.

7 Фарида   (08-Май-2015 12:20) [Материал]
Моддий ёрдам бериш учун банк ҳисоби очилганми? рақамларини эълон қилсангиз узоқда яшайдиганлар ўтказиши мумкин эди

8 muzaffar_abdullayev   (08-Май-2015 12:43) [Материал]
Rahmat hammaga

9 kamtar1   (08-Май-2015 13:10) [Материал]
доллар ёкканлар кани? КЕЛИШМАПТИЮ!

10 умида абдукаримова зохиржоновна   (08-Май-2015 13:15) [Материал]
Хайрия иштрокчилари барака топинглар хечхам касал болманглар.

11 Dilfuza   (08-Май-2015 13:29) [Материал]
Hammalariga ollohdan shifo so'rab qolamiz. Hayriyada qatnashganlarga o'z minnatdorchiligimni bildirib qolaman

12 Бобожон   (08-Май-2015 17:35) [Материал]
илохим истаган нарсангизни берсин Худойим барчангизга!

13 ZIYODAXONIM   (08-Май-2015 18:44) [Материал]
Dollar yoqqanla kelishmadimi???????? Uyateeeee biza qariyb bir oydan beri kutvotuvdikku kelishnaptide DOLLAR YOQQAN YIGITCHALAR

14 woira   (08-Май-2015 19:19) [Материал]
Tashkilotchilar Olloh Sizdan rozi bulsin! Bemorlarga shifo bersin! Hayr - ehson qilganlarni chin tagida barokat!

15 SNIPER   (08-Май-2015 19:32) [Материал]
QAYSI BIRI BULARNI PULNI YOQQANI?

16 don juanchik   (08-Май-2015 20:04) [Материал]
сизларда хисоб ракамига хам утказса буладими?
масалан ишхонадан хайрия максадида деб .

17 IlyoS_4J   (08-Май-2015 21:41) [Материал]
dolir yoqan towkenliku andijonli bladnoy ozni aktyor xonanda db blgan mowina tepucula ucun sayyodtan video atveti kutb qolamiza

18 Abror   (09-Май-2015 12:22) [Материал]
Komentda hamma dollar yoqqanlar keldimi yo'qmi deb so'rahuncha o'zlaring ham borib qatnashsalaringchi aksiyada

19 Nurik   (21-Май-2015 22:27) [Материал]
qay yul bilan yordam bersa buladi biz ham hissa qo'shaylik

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод