09:34 Кимгадир бола яшашидан кўра харажати мухим...+ВИДЕО | |
Шахло Қодирова:- 4 апрель куни учинчи йилни хам давомланиб, анъанага айланиб қолган лойиха “Фахрли инсон” хайрия акциямизни ўтказган эдик. Шу куни куннинг биринчи қисмида одатдагидек қон топришиш қисмини тугатиб, Гемотология больницасига йўл олдик. Боргач хайриядан тўпланган пулларни хисоблай туриб, бир - икки гап эшитиб хайрон бўлдик. Лейкемия (оқ қон) касали билан даволанган бир нечта болакайлар билан бўлган воқеалар хақида эшитиб.. шу тадбирда роса бир - биримиз билан хазллар қилиб, ўзимизни ушлаб турамиз, тўғриси. Агар бундай бўлмаса, билмадим, кўриш оғир. Шу айтилган гаплардан кейин хазлларимиз хам тўхтаб, жамоамиздагилар хам жим ўтиришди, гап тополмай қолди хамма.
Кимдир боласини даволатишга қурби етмасдан тақдирга тан бериб олиб кетгани, даволашга кафолат беришини маблағ сабабли сўрайдиган ота - оналар, хатто, “Мана шунча вақтдан бери даволатиб келяпмиз, фойдаси бўлмадику, ким кафолат бера олади, агар давомига хам шунча маблағ сарфласак тузалиб кетади деб” деган буви ва бувалар хақида эшитдик. Пул кетаверса болани олиб кетаман... Бу демак, пулдан кўра бола уйда ўлиб қолаверсинми?
Шу лойихада кузатаман, етти ёт бегоналар хайрия учун, ўша болакайларни сайтимиздаги репортажлардаги расм ва видео орқали кўриб, ёрдам бериш мақсадида келадиган инсонларни. Хатто сайтни билмай туриб, видеорларимиз орқали телефон рақамларимизни топиб биз билан боғланадиган инсонлар бўлган ва бор. Чиқмаган жондан умид дейишадику, биз ҳам одамзод орасида етти ёт бегоналигига қарамасдан, болаку дея ўз ёрдамини аямайдиган инсонлар билан биргаликда ўз акциямизни бундан кейин ҳам давом эттирамиз! Болани умрига таваккал қилиб кетишга шошилманг, мана биз бормиз, биздайлар кам эмаску, сиз бефарқ бўлсангиз хам биз бефарқ турмаймиз!
Бугун 2 май, муборак Жума куни, навбатдаги “Фахрли инсон” хайрия тадбиримизни давомлаймиз! Саййид-ул айём муборак! Дуолар қабул бўлсин! Шу кунги қилинган энг улуғ хайрия амалингиз хам!
4 апрель кунги "ФАХРЛИ ИНСОН" лойихасидан видео:
Тасиксдан видеони мобил турини кўчирмоқ 61мб
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 7218 |
Чоп этди: writer
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 4 | ||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |