Каниза ва Зебо! Хақиқий учирма жанг! JurYuldus
Каниза ва Зебо! Хақиқий учирма жанг!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
   "Журналист-юлдуз" лойихасининг бу сони жуда ва жуда қизиқ ва энг  асосийси жуда кулгулик чиққан.
Кулгулик тарафини тушуниш қийинмас, учар гаплар, нималаргадир ишора ва хоказо.
Нима учун?
Сабаб оддий бу икки хонанда жа бир-бирини ёмон кўради демасак хам, шоу бизнес оламида бир-бирини ёқтирмасликларини кўпчилик биларди.
Уларни доим адаштириб ўхшатишлари эса бир-бирларига бўлган ғазабни фақат кучайтирган.

Хўш бу қизғин учар гаплару гўзал сўзларга ўранган чақиб олишлар нима билан тугади?
 


Белгиланган вақтдан аввал кафега келган хонанда Зебо бизни кутиб олди.  

Икки хонанда ҳам, лойиҳага яхши тайёргарлик кўриб, бериладиган саволларни олдиндан тайёрлаб келган эдилар. Хонанда Каниза саволларни вараққа ёзиб олган бўлса, хонанда Зебо эса, саволларни айпадга ёзган ҳолда олиб келган экан. Шунингдек, хонанда Зебо ташқи қиёфасидан ҳам журналистларга хос жиддий ҳамда, кўзойнак тақиб олганидан, ҳақиқий журналистни эслатарди.

 

Савол беришни биринчи бўлиб, хонанда Каниза бошлади.

 

Каниза: -Зебо, мана сизни мен билан, бир-биримизга ўхшатишади. Нима деб ўйлайсиз, қайси жиҳатларимиз билан ўхшатишади? Сизни ҳам бундай гаплар ғашингизга текканми, жаҳлингиз чиққанми?

Зебо: - (жилмайиб) Билмадим. Мен ҳам бундай гапларни эшитганман, лекин,  жаҳлимни чиқарадиган даражада эмас. Биз бир-биримизга ўхшамаймиз ва шунинг учун ҳам бундай гапларга аҳамият бермайман. Агар ростдан ўхшаш бўлганимизда бошқа гап эди. Ижодда ҳам, имиджда ҳам, юз тузилишда ҳам ўхшамаймиз. Шунинг учун, бундай гаплар мени ғашимга тегмайди.

 

Каниза: - (кулиб) Бу лойиҳада, мана суратга олишганида, иккаламизни ёнма-ён қўйишса, ўшанда бир-биримизга ўхшамаслигимиздан ҳайрон қолишса керак!

Зебо:- Ўзи шоубизнесда кўпинча баъзиларни бир-бирларига ўхшатишади, таққослашади. Масалан, Райҳон ва Шаҳзода бир-бирига ўхшашмайди. Лекин, доим уларни бирга гапиришади. Масалан, мени кимгадир ўхшатишса, шахс сифатида бу ёқимсиз, албатта. (самимий) Лекин, нимага мени Канизага ўхшатишяпти? – деб, ҳайрон бўлиб, асабийлашиб, жаҳлим чиқмаган.

 

Каниза: - Инсон хаста бўлганида, саломатликнинг қадрига етади. Санъаткор мухлислар қадрига қачон ва қайси пайт етади?

Зебо: - (ўйланиб) Умуман, идеал инсонлар бўлмаса ҳам, санъаткор мухлисларни қадрига ҳар доим етиши керак. Лекин, бу ҳар доим ҳам, ҳаммани ҳам қўлидан келавермайди. Санъаткорсиз, бу нарсани тушунасиз, журналистлар ҳам тушунишади. Менимча, санъаткорнинг ижодида бирор нарса ўхшамаганда, ёки ижодда танаффус, узилиш бўлганида, мухлисларни кўпроқ қадрига етса керак, одатда.

 

Каниза: - Шундай инсонлар бўлади-ки, юзидаги табассум туфайли барчага кайфият улашади. Сиз ҳам шундай инсонлар сирасига кирасиз. Гўзаллигингизнинг сири нимада?

Зебо: - (ҳайрон бўлиб, жилмайиб) Ўйламаган эканман, Каниза мени гўзал деб ўйлайди деб!

 

Каниза: - (ҳайрон бўлиб) Нима учун?

Зебо: - (кулиб) Сизни менга ўхшатишганда, жаҳлингиз чиққанига, бу қиз чиройли эмас, нима учун мени унга ўхшатишяпти деган фикрда асабийлашгансиз, деб ўйлагандим.

 

Каниза: - Бундай эмас! Биласизми нима учун жаҳлим чиққан? Иккита мутлақо ҳар хил инсонмиз, овозимиз ҳам ҳар хил, бир хил эмас!

Зебо: - (самимий) Сизни гапларингиздан, менга бошқача туюлибди.

 

Каниза: - (кулиб) Мени энг жаҳлимни чиқарган ҳодиса, менинг туғишган опам, бир куни мени чақириб, "Сени клипингни кўрсатишяпти” деди. "Ҳозир” деб хурсанд бўлиб чиқиб (кўрсатиб бериб) бундоқ қарасам, экранда.... Сиз! Энди ўзимни опам ҳам шундай ўхшатиб тургач, жаҳлим чиқади–да.

Зебо: - Бундай гаплар юзасидан менга ҳам кўп журналистлар чиқишганди. Хонанда Каниза шундай нарса деган экан, сиз бунга нима деб жавоб берасиз? – дейишганди. Мен эса, изоҳ бериб ўтирмадим. Худога шукур, сиз билан шундай учрашув, вазият бўлди, энди бемалол айтишим мумкин. Масалан, одамда шундай ғаши келадиган одатий ҳолатлар бўлади.

 

Каниза:- Бошқа мавзуга чалғиб, саволимга жавоб бермадингиз. Гўзаллигингизнинг сири нимада?

Зебо:- Билмадим. (ҳайрон бўлиб) Бу нарсани айнан ўйлаб, аҳамият бермаганман. (жилмайиб) Қандай бўлсам шундайман. (кулиб) Бунинг учун, ота–онамга раҳмат.

 

Каниза: - Аёл хонандаларга нисбатан, мухлислари томонидан муҳаббат туйғуси бўлиб туриши кузатилади. Сизда ҳам шундай воқеалар бўладими?

Зебо: - (кулиб) Бор. Айниқса, интернетда. Сиз ҳам интернетдан фойдаланасиз, мен ҳам. Олдин Интернет бўлмаганига, халқ билан боғланадиган нарса бўлмаган. (кулиб) Бундай туйғулар мухлислар томонидан бўлади.

 

Каниза: - Мана масалан, ҳар бир санъаткорда саҳна ортида ва ижро қилаётганида, ҳар хил воқеалар бўлиб туради. Кимдир қоқилиб тушади, кимнидир кўйлагини босиб олишади. Сизда ҳам шундай воқеалар бўлганми?

Зебо: - (ўйланиб туриб) Йўқ, менимча. Билмадим. Кўпинча, яккахон концерт берганда шундай нарсалар бўладику.

 

Каниза: - Иккимиз ҳам аёл хонандамиз. Шунинг учун, сизга бир савол бермоқчиман. Баъзи бир аёл хонандалар юзларини пластик операция қилдиришади ва қилдириб келмоқдалар. Сиз бунга қандай қарайсиз?

Зебо: - Пластик хирургияни айтяпсиз. Бунга яхши қарайман. Масалан, сиз ўзингиз, ҳуснингиз ўзингизга ёқса, бошқа бундай инсонларни тушунмаслигингиз мумкин. Баъзи инсонларда эса, ҳуснида камчилик бўлиши,  ўзига ёқмаслиги мумкин. Санъаткорларда ҳам, юзида бирор нарса ёқмаса, ўзгартирса, бемалол, бу уни ўзини шахсий иши. Нимага беркитишади, деган гаплар чиқади. Бу ҳам инсоннинг ўзини шахсий иши.

 

Каниза: - Демак, Яратган эгамнинг яратган, чизиб қўйган юзидан четга чиқиб....

Зебо: - (дарҳол) Яратган эгамнинг олдида, сиз ҳам, мен ҳам, у инсон ҳам, гуноҳи учун ўзи жавоб беради. Уни муҳокама қилиш, мен учун эмас!

 

Каниза: - Эшитишим бўйича, сиз турмушга чиққан экансиз, 2 ёшли ўғлингиз ҳам бор экан. Нима учун сиз шоу-бизнесда ва мухлисларингиздан буни беркитиб келасиз? Бу ҳаммага ҳам берилмаган, кимдир эриша олмаган битта бахт-ку ахир. Ҳамма ҳам ахир сизни ёшингизда турмушга чиқиб, фарзанд билан ижод қила олмайди. Нима учун буни сир тутасиз? Мен турмушга чиққанингизни билардим, лекин фарзандингиз борлиги ҳақида бугун билдим.

Зебо: - (бу саволни эшитиб кулиб юборди) Биласизми, биринчидан, ўша сизга бу маълумотни етказган манбани ва бу маълумотни ҳам, яхшилаб текшириб кўрсангиз бўлар экан! (самимий) Яхшиси, шундай маълумот етказган инсонни бу ерга олиб келинг.

 

Каниза: - (ҳайрон бўлиб) Демак, фарзандингиз йўқ ва бу гаплар, ёлғон?

Зебо: - (кулиб) Ҳа!

 

Каниза: - ТВМ да кўринмай қолдингиз. Эшитишим бўйича, ижодда бир бомба, сюрприз қилмоқчи экансиз! Бу қай даражада бўлади? Шу ҳақида айтсангиз.

Зебо: - Ҳозирги кунда ижодимда жуда ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. (кулиб, ҳазил билан) Бомба аллақачон ишга тушиб бўлган. Мана шу ойни охирида, ҳамма мухлислар бунга амин бўлишади.

 

Каниза: - Янги альбом чиқарибсиз.

Зебо: - Ҳа, янги альбом чиқардим. (жилмайиб) "Мени севасан” деб номланади. Ундан 12 та қўшиғим жой олган. Иккинчи альбомим, ўзим учун биринчи альбомимдан, профессионал тарафлама ҳам,  анча омадли эканлигини биламан. Уни Nirvana магазинидан топишлари мумкин.

 

Каниза: - Ҳар бир инсон нимасидир билан гўзал. Кимдир қалби билан, кимдир феъл-атвори билан! Сизни қачондан бери билган бўлсам, оддий ҳар кунги иш кунида ҳам, концертлар бўлмаганда ҳам, масалан ҳозир ҳам, сиз доим бўянган, пардоз қилган, киприклар ёпиштирган ҳолда кўраман. Ҳар куни бўяниб, чиройли бўлиб юриш ҳам, бир санъат! Шундан келиб чиқиб, савол бермоқчиман. Ҳар куни шундай бўяниб, пардоз қилиб юриш билан сиз ниманидир исботламоқчимисиз, имиджингиз шундайми, ёки бу одатми? Мана мен, ҳозир кундалик ҳар кунги кўринишимдаман.

Зебо: - (самимий ва бироз тушунмай) Қачон мени киприк ёпиштириб олганимни кўргансиз? Сиз мени ўзингизга ўхшатишларидан қўрққанингизга, бу қиз пардоз қилмаса, аслида қўрқинчли деб, шундай савол беряпсизми?

 

Каниза: - (самимий) Йўқ! Мен яна бир марта айтаман, сиз қўрқинчли эмассиз!

Зебо: - (самимий кулиб) Сизни сўзларингиздан келиб чиқиб шундай дедим.

 

Савол бериш навбати Зебога ўтди.

 

Зебо: - (самимий) Бугун менда премьера. Журналистлик соҳасида ўзимни синаб кўряпман. Жуда ҳам қизикарли. Бу иш осон эмас экан. Бизга савол беришса, ўзимиздан келиб чиқиб жавоб берамиз. Яна, (Канизага ишора қилиб) бундай гўзал қиз билан бирга бундай лойиҳани ташкил қилганлиги, мен учун ёқимли бўлди.

Каниза: - Менга ҳам лойиҳа ёқди.

 

Зебо: - Мени биринчи саволим, санъатга кириб келганингизга анча бўлди. Балки бу ким учун кам, ким учундир кўп. Билмадим, лекин, қўшиқлар, клиплар, альбом чиқардингиз. Ҳар бир санъаткорни ўзининг ташриф қоғози бўлган қўшиғи бўлади. Сизни ташриф қоғозингиз бўлган, ўзингиз учун севимли қўшиғингиз?

Каниза: - Қўшиқларимдан 100 дан 50-60 фоизини ташриф қоғозим бўлган қўшиқларим деб айта оламан. Масалан, биринчи қўшиғим "Оқ-қора”ни ғурур билан ташриф қоғозим дея оламан. Ундан сўнг, яна бир-икки қўшиқлар айтдим, клип олдик. Лекин, улар менга ташриф қоғози даражасида бўлмади. Кейин бироз иқтисодий муаммолар бўлди ва мен вақтинча ўз устимда ишламадим. Сўнг, яна ижод қила бошладим ва альбом ёздик. Уни "Меҳрибоним” деб номладим.

 

Зебо: - Ташриф қоғози бўлган қўшиқ деганда, мен умуман, хонандани битта қўшиқ танитишини назарда тутган эдим. Масалан, хонанда Сардор Раҳимхоннинг шундай қўшиғи сифатида, "Ишонмасман”ни мисол келтирмоқчиман. Мана шундай ташриф қоғози бўлган қўшиқ. Масалан, Райҳоннинг "Бахтли бўламан” қўшиғи. Сизда эса, "Оқ – қора” биринчи ижод намуналаридан. Қайси қўшиғингиздан кейин сизни халқ таний бошлади? Бу Каниза деб айта бошлашди?

Каниза: - "Ҳис эт” қўшиғи.

 

Зебо: - Шоубизнесга кириб келишингизга асосий сабаб? Ҳаммага ҳар хил, масалан кимгадир пул, кимгадир машҳурлик, кимгадир яна . . . Мана шу уч нуқтани давом эттирсангиз.

Каниза: - (бироз маъюс тортиб) Мени энг биринчи сабабим, бу мени додамлар Муроджон Аҳмедов. Вақти келиб, уларни томирида оқиб турган қонлари тортдими, биринчи ва энг катта сабаб шу деб биламан.

 

Зебо: - Демак, санъатмас, пул ҳам эмас, машҳурликмас, фақат додангиз.

Каниза: - Ҳа!

 

Зебо: - Қўшиқ танлашда нималарга аҳамият берасиз? Бу ижод ҳақида ва кўп мухлисларни қизиқтиради.

Каниза: - Бу менимча, битта менда бўлмаса керак. Ҳаммада шундай бўлади. Шеър ёздираётганингизда ёки танлаётганингизда маъносига қарайсиз. Умуман, бастакор билан ишлаётганингизда мусиқага аҳамият берасиз. Мен иложи бўлса, ҳар бир майда нарсаларигача аҳамият бераман. Айниқса, ҳозир иккинчи альбом устида ишлаётган вақтим, ҳар бир нарсага алоҳида эътибор беряпман.

 

Зебо: - Бу борада инжиқмисиз? Мусиқада, аранжеровкачилар билан ишлаганда?

Каниза: - (кулиб) Жуда ҳам!

 

Зебо: - Келишмовчиликлар, зиддиятлар бўлганми? (кулиб) Мен ўзим ҳақимда айтсам, ўта инжиқман. Бир қўшиғим устида ишлаганимда, жанжалларгача борадиган бўлиб қолганман. Мана бу ерини нотўғри қилибсан, мана бу ерини ўзгартиринг – деб, талашиб, уришасиз. Ўшандан кейин, битта зўр нарса чиқади.

Каниза: - (кулиб) Ҳа. Лекин, айтмайман.

 

Зебо: - Журналист бўлмаганлигим сабабли, бугунги учрашувга албатта, тайёргарлик кўрдим. Саволларим ўринли ва айнан сизга тегишли бўлиши учун, ижодингизни ўрганиб чиқдим. Ўрганиш жараёнида, клипларингизда, қўшиқларингизда кимгадир, нимадир исботлаяпсиз деган фикр туғилди.  Бу қай даражада?

Каниза: - (бироз тушунмай) Масалан, нимани исботлашим мумкин? Саволни бироз тушуна олмадим. Лекин, шуни айтишим мумкин. Мен нимаики қилсам, авваламбор ўзим учун қиламан. Қўшиқ куйласам, биринчи навбатда ўзим учун куйлайман. Ҳатто, клип суратга олдираётганимда ҳам, ҳар бир яратаётган образим, биринчи навбатда ўзим учун. Кимгадир ёқиш ёки бошқа нарса учун эмас. Ёки мана менга қаранглар, мен шундай деб эмас!

 

Зебо: - (кулиб ҳазил билан) Мен табиий гўзалман, ортиқча пардоз қилмайман, шундайми? Биринчи навбатда, шуни айтишим керак, мен ҳайрон қолдим. Чунки, менда сиз ҳақингизда бошқача фикр бор эди. Иккинчидан, сизга қойил қолдим. Сиз жуда ҳам эътиборли экансиз. Мен ҳар куни, одатий кунларда қандай юришимга, ҳеч ким бунчалик синчковлик билан эътибор бермаганди.

Каниза: - Биз ҳар ҳолда аёллармиз. Шунинг учун, бу нарсага аҳамият берамиз.

 

Шу масалада бироз баҳслашишди.

 

Каниза: - Мана мен сиз билан юзма-юз ўтирибман. Ҳозир ўзимга қарамаганман демоқчи эмасман. Лекин, кундалик кўринишим, саҳна ва клиплардаги кўринишимдан фарқ қилади ва бу мени қониқтиради.

 

Кулиб яна баҳслашишди.

 

Каниза: - (самимий кулиб) Лекин, бундай гўзал бўлиб юриш, сизнинг ютуғингиз!

 

Яна хонанда Зебо савол беришда давом этди.

 

Зебо: - Сиз учун "пиар” нима?

Каниза: - (ўйланиб, сукутдан сўнг) Мен нимани "пиар” деб тушунаман? Ёки бу мен учун нимани англатишини сўраяпсизми?

 

Давоми форумда (МАНБА).


Лойихадан барча суратлар

14-Июн-2011 05:21
Бўлим: JurYuldus | Чоп этди: Sayyod | Тег : Kaniza, Zebo, jurnalist-yulduz
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Rauljon   (31-Май-2011 09:39)
kiygan kiyiminichi bularni

2 Mulxis   (31-Май-2011 09:39)
To'risi faqat salbiy emas ijobiy tomonlari ham bor bularni

3 Prinss_MZ   (31-Май-2011 09:40)
kaniza rostanam guzal ayol ekan omad bularga

4 korealik mehmon   (31-Май-2011 10:21)
kaniza kiyinishga ham etibor bersa bular ekan rahmatli murodjon ahmedov bulsa bunday kiyinishga yul quymagan bulardi bilishimcha uzi guzal qiz ekanu afsus

5 nikkiy   (31-Май-2011 10:28)
Zebosha ti krasavitsa....Udachi.. niu cho kiygan kiyimi sizga nima nima kiysa kiyvurmidimi... manga yoqdi zo`rrrr...

6 Muqaddam   (31-Май-2011 10:50)
Menga Zebo judayam yoqadi Kaniza doim likillidi

7 aliqush   (31-Май-2011 11:11)
ikkalasi ham yoshi bir joyga borib qolibdi manimcha endi ular mashhurlik togrisida uylashmasa ham boladi,,

8 Momina   (31-Май-2011 11:11)
to'risini etsam ikkalasiyam yoqmidi
Kanizaga kese 99%uzbekla yoqtirmidi uni!shu qatorda manam!Kaniza sizi ishizu lekin sal yopiqro kiynsez yaxshide!
Zeboga kese awullari bowlansa bowqa kanalga olamiz ovoz yo umuman!
Tvda Zeboni ashulasi bowlangan okam opam ee bowim og'ridi shuni ewitsam bowqasiga ol diyishadi!uzr hafa qiganman bo'sam haqqiqat achichiq bo'ladi.Do'st achitib gapiradi duwman kuldirib
Kaniza-bilan Zeboni solishtirsak Zebo yaxshiroq dib o'yliman...

9 Momina   (31-Май-2011 11:14)
yana bitta gap etibor bersela Sayyod sizga qoyil,sayyod.com loyihasi dib yozilgan yozuv bilan Kanizani avratlarini yopipsiz!rahmat bu uchun!

10 Milashka   (31-Май-2011 11:39)
zeboga omad lekin kanizani sanatini bir tiyinga omiyman betgachoparliginichi buni uzi shou-biznesda hamma biladi uni qanaqaligini guzal bulsayu hulq atvori yahshi bulmasa guzalligi bir tiyin bu uni niqobi holos manga uni fanatlari javob yozmeng sizdan javob kutayotganim uchun bularni yozganim yoq

11 aslan   (31-Май-2011 11:39)
Kaniza haqqatan bez makiyaj ham chiroylikan manga zebodan kora kaniza kopro yoqdi. ikkaslasiga ham omad!!!!

12 bobur   (31-Май-2011 12:02)
bulani qay biri Kaniza qaysi Zebo ?? aktrisalami

13 Zilola   (31-Май-2011 12:10)
zo'r suxbat bo'libdi kaniza zeboni ko'riniwiga hasad bn qarawi bilinib qolibdi

14 Murod   (31-Май-2011 12:21)
Bulani ikkalasiyam manga yoqmidi. Ayniqsa Kaniza. Agar bizdayam chetga o'xshash mentalitet bo'ganda Kaniza faoliyatini *****model bo'lib boshlardi.

15 kudryawka   (31-Май-2011 12:50)
Ikkalasi xam vokaldan dars oliwlari kerak,tortiwib nima qiliwadi. Kanizani bobosini istedodi bulgan,lekin unda yo`qku....mayli omadini bersin

16 shouv buznes   (31-Май-2011 13:33)
буларни туришини кориб нима хакида гаплашишгани билшни хам истаме колдим Зебо: - (дарҳол) Яратган эгамнинг олдида, сиз ҳам, мен ҳам, у инсон ҳам, гуноҳи учун ўзи жавоб беради. Уни муҳокама қилиш, мен учун эмас! Лекин манашу гапига кошиламан буларни мухокама килиш бизгамас

17 dilrabo   (31-Май-2011 14:40)
ey kaniza sal ibo-hayo deegan narsa bormi sizda hop bor ekan iwondik lekin ozgina yopib olsez bolardi arik4alarni.Undan ham yahwi gaplarim bor edi lekin admin koymaydi deb yozmadim mayli nima bolganda ham siz ham umid bilan kuylab yuribsiz sizga omad

18 LADY   (31-Май-2011 15:09)
vay bu kanizani......................... Zebo o4ilib ketibdi......... agar 2lasini tanlaw kere bo'lsa man Zeboni tanlardim.................... happy

19 Zoyi   (31-Май-2011 15:16)
иккаласи хам --------, честное слово

20 ledy   (31-Май-2011 15:34)
Милашка нахотки канизани фанатлари бор деб уйласангиз. Чёрний пиар булганига хурсандлигиничи.

21 Noz@   (31-Май-2011 15:51)
Dumayu ne obyazatel'no bi'lo kopirovat' Lolu! i mean with iPad...))))

22 asalim   (31-Май-2011 16:13)
to'risini etsanm ikkalasiniyam hurmat qimiman zeboni achkisi jasinikiga o'hshirkan uzur endi biggrin biggrin biggrin

23 Nevidim   (31-Май-2011 17:15)
Ikkaloviyam bir ---------- insonla. odam bo'miydi, Sayyod shularni nima qilasiz saytga chiqarib ketgan trafiklarim uvol bularga.

24 kudryawka   (31-Май-2011 17:19)
gap keganda aytib qo`ymoqchidim,kanizani bir intervyusida Karina kapurga o`xwisan disa ``u menga o`xwasin men unga emas`` degandi.uzim xam Karinani muxlisimasmanu lekin katta gapiriwi nima keragi bor,oldin Karina eriwgan yutuqlarga eriwvosin,uni dunyo taniydi! Kanizani 4 ta o`zbekdan bowqasi taniydimi uzi? bu yerda Zebo samimiy bulib turibdi baribir

25 Nina   (31-Май-2011 18:22)
manga Kaniza juda yoqadi, originalniy qiz, lekin yonidaagisi bekinwosa bular ekan

26 Botir   (31-Май-2011 19:36)
manga to'risini etsam Kaniza yoqadi.Harakatchan qiz,kliplari ham sifatli.nimasidir bor odamni o'ziga tortadigan

27 bahodir yahyo   (31-Май-2011 19:39)
ikkalasidayam ovoz yo'q.Kanizada Zeboga nisbatan sal bor lekin ovoz.Zebo manqa,Kaniza myang'i.Zebo ---- aslida, Kaniza semiribdi.KANIZAni Mehribonim ashulasini eshitsa bo'ladi.ZEBO ashula etsa tv.ni boshqa kanalga olamiz.
ILTIMOS KANIZA VA ZEBO SAN'ATDAN KETILA BO'MASAM O'ZIMIZ ULOQTIRVORAMIZ.

28 sabina   (31-Май-2011 19:50)
ikkalasini ham uziga hos eunalishi, sanatga bor kanizani sanatda rivojlanib borishi mega juda ham yoqadi,u ijodiga katta yngiliklar kirgizib,mehnat qilib yangi qushiqlar,kliplar yaratmoqda.uni ijodini kuzatganlar buni albatta bilishadi.hamma narsaga vaqt kerak,kim qanaqa ykanligi vaqt kursatadi buning uchun ijodlarini kuzatib borish kerak. kaniza bilan zeboni ataelab shu suhbatga chaqirilgani bilinib turibdi.buni sayyod ataelab qilgan bulsa kerak,men ikkala sanatkorga ham ishlariga omad tilaeman.

29 No comment   (31-Май-2011 20:17)
"Insonni qalbi ham, tashqi kurinishi ham guzal bulishi kerak"

A.Chehov

Qizla, silani millonlab odam shu sayt orqali kuradi, Nahotki "MODA"deb yarim yalangoch kiyim kiyib chiqmasela?

KANIZAni kliplarini kurib odam uyalib ketadi.Taqlid ham evi bilan, ZEBOsini kurinishi manga g'irt "Kseniya Sobchak"- "shtampovka" ni eslatvordi.

Ikkalasini Ovoziga kese albatta "Yashasin Fonogramma"


"Prekrasno tol'ko to,chto estestvenno"
Umar Hayyam, Fransua Mari Vol'ter

NO COMMENT.

30 8791   (31-Май-2011 20:50)
8-9-kommentariyalarga qo'shilaman, bu Kaniza o'zi ajalku, ikkalasi ham bir birini zo'rg'a sizlab gapirib turibdi, ko'zingni o'yvolaman deydi aslida, lekin ikkalasiniyam ijodi qiziqtirmaydi

31 Pokiza   (31-Май-2011 21:49)
Maniyam kulgim qistab mazza qilib kuldim 2 ta hechkimchalar otirib birbirini chaqishivotti atak ozi nimani talshvotti Nima uchun umuman tushunmaydilar! Sayyood tuzukroq artischalarni qoyingey

32 mutabarhon   (31-Май-2011 22:00)
иии биз нима киламиз?бошка шахардагила....
давомин7и хам куйила ИОТИМОС

33 Nafisa   (31-Май-2011 22:03)
Shu yoqqayam Ipadni surrab kebti!!!

34 rayim   (31-Май-2011 22:04)
shu xam honanda buldiyu.chiroylidir guyo yosh kelin ikki daryo yuvar kokilin

35 guljahon   (31-Май-2011 23:20)
O'zi bular kim ? Lekin bir-biriga rosa o'xsherkan menimcha otalarini orqasidan tv ga chiqvogan shekilli :PPP

36 Kamila   (01-Июн-2011 00:08)
Zeboni Judayam yaxshi ko'raman!!!!! Ijodlariga omad,seni sevaman ni kuni kecha eshitgan payitlarim bo'gan.boshqalariyam ashulalariyam rosa yoqadi, ovozlariyam biram yoqimli! Kiyinish uslubiyam. Kanizaga keganda uni qanaqaligini hamma bilib bogan manimcha, gapiriwi xoxlamiman!

37 AnGeLochKi   (01-Июн-2011 00:25)
20 yil xizmat ko'rsatgan sanatkorlar xam o'zlarini bosib gapirishadi ...bularni qo'shiqlaridaku ma'no unchalik sezilmedi kliplarini gaprmasa xam bo'ladi Rayxon va Lolani suxbati juda qiziq va samimiy o'tgandi

38 sohiba   (01-Июн-2011 02:34)
Zebo chiroyli bub ketbdi,kiyinishi,uzini tutb gaprshlari yoqdi.Zeboni ijodiga omad!!!

39 rux   (01-Июн-2011 03:52)
negamani gaplarimmi qo'ymadiz sayyod silaga nomaqul bo'ldimi agar shunaqa bo'sa uzr so'riman. bu samimiy sayt dib o'ylabman, uzr xamma shaxsiy fikr bildiri mumkinku yoki chegalanganmi man manimcha nito gapla qimadim mayli nimayam dirdim omad xammelaga ukala

40 rux   (01-Июн-2011 06:24)
okey raxmat malumot uchun silaga nito xolat tug'dirganim uchun uzr.xammelani omadilani bersin.otvet uchun raxmat

41 Botir   (01-Июн-2011 08:48)
to'risi manimcha ko'rmay turib yomon gap gapirish to'g'ri emas.tak shto ne poyman ne vor.lekin Kanizani his et qo'shig'iga ishlangan klipni man ochig'i o'zbek estradasi tarixidagi eng sifatli,professional ishlangan 10klipdan biri deb hisoblayman

42 respect   (01-Июн-2011 12:13)
Botir gapizga qoshilaman)) ozi etishadiyu gozallidi dushmani kop boladi zebo bosa umuman manga yoqmidi ovoz digan narsa umuman yo man kanizani tanlardim

43 Retro girl   (01-Июн-2011 13:51)
Уважаемые! Успокойтесь! Для всех, кто ещё не знает для чего предназначен ipad советую заглянуть как минимум в google, может тогда поймёте почему он есть почти у каждого уважающего себя современного человека! Что касается одежды, следите за тенденциями моды, не будьте примитивны люди. На дворе 21 век!!!! И мы живем не в каменном веке древних времен!!!! Современный мир и взгляд позволяет носить такую одежду тем, кому она хотя бы как минимум идёт!Вместо того, чтобы осуждать и обсуждать их ,задумайтесь над собой, своим поведением и правильно ли живёте. Если они поют-пусть поют, коль деньги позволяют! А своё мнение оставьте при себе, от того , что вы скажете что Каниза ------такая-то, а Зебо такая-то ------вы не сделаете себе лучше, а если вам от этого стало всё-таки легче-поздравляю вам пора ставить диагноз!

45 Noz@   (01-Июн-2011 16:34)
Uvajaemaya retro deffuwka) Tut vse spokoyni' prosto vse vi'skazivayut svoyo lichnoe mnenie!!
Na shyot iPad, Nu izvenite nas pjlsta) BIlmagan ekanmiz shto eta za ....))))) Lichno ya skazala shto ne nado bi'lo pryam kopirovat' Lolu, to yest' Zebo ona daje pozirovala kak Lolka) Ladno yesi ona xotela pokazat' shto ona odna iz tex kto uvajaet sebya, yest' tam odna fotka gde etot ipad stoit na stole)))) etogo bi'lo dostatochno IMHO!)

P.S. Yesi u nekotori'x net iPad'a to eto ne znachit shto etot chelovek ne uvajaet sebya! eto znachit shto etot chelovek ne mojet pozvolit' sebe takie veshi! Postav'te vi' luchshe sebe diagnoz! Take it easy!!!

44 Not important   (01-Июн-2011 15:12)
Har ikki qiz ham (san'atkor deyishgayam xayronsan kishi) boshqa sohada faoliyat yuritsa bo'lardi,baribir bu sohani eplay olmaydi na ovozi va na ko'rinishi va na imidji va na bir tayinli narsaga ega
Zebo Qo'ziyeva,O'zbekiston Resbuplikasi BAdiiy akademiya raisi Tursunali Qo'ziyevning qizi,1984-yil,Tariz va sharq tillari litseyini 2000-yil tugatgan,yapon tili mutaxassisi,nima uchun o'z sohasida ishlamaydi,axir Sharqshunoslik institutini bitirganku?

46 Vasya sidorov   (01-Июн-2011 17:03)
Hahahhahahah

47 ParizoD   (01-Июн-2011 21:14)
ZEBO TI SKROMNAYA, KRASIVAYA nasha!!! A KANIZA ----------terpet ne mogu!!! --------------ZEBOga o`xshatmelamishlaaaa d----------------------KANIZA ---------------..Kliplarini odam qarashga uyaladi....!!! ------------ ZEBO vi SUPER))))))) A KANIZA -------------Q !!! Sharmanda ------! Mani tabbiymisha qatta boyangansanuuuuuu.....ko`zlaringni bo`yap....!!! ------------ZEBO KRASAVICA>>>>NASHA UVAJAYuuuu!!!

48 ParizoD   (01-Июн-2011 21:15)
ZEBO milaya devushKa...!!! A KANIZA vulgarnaya********..)))

49 nozim   (01-Июн-2011 22:38)
http://sayyod.uz/faq....-3 uyatmasu nega bu haqida yozganlarni chiqarmaysizlar. uni nimasi ornak ozidan boshqasiga kerakmas. normalniy odam bolganda shunqa kiyim kiymas edi. Yana yulduz ekan.

50 Doll   (01-Июн-2011 22:56)
----------

51 Kamola   (02-Июн-2011 00:04)
Kanizani qayeri 4iroyli man tuwumadim. Kanizadan ko'ra Zebo sal istaraliro bo'pturibdi. Kanizani o'ziniyam, qo'wiqlariniyam ayniqsa kliplarini umuman hurmat qilmiman. Kliplarini oila davrasida aslo ko'riwni iloji yo'q. Kiyimiyam o'ta yevropeyski. Yowlarga o'rnak bo'liwni o'rniga ularni hayolini buzvotti. A Zeboni sal tarbiyasi, madaniyati bor ekan. Ko'p emas Saaalgina. Sayyod rahmat kotta.

1-50 51-90
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [459]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 22
Мехмонлар: 22
Рўйхатдагилардан: 0