07:08 Ёдгорнинг тақдимотдаги кўз ёшлари сохтамиди ё Жасурни клипларини катталар кўрмайдими? | |
"Журналист-юлдуз
лойиҳаси”нинг бугунги иштирокчилари клипмейкерлар
Ёдгор Носиров ва Жасур Шаметов.
Лойиҳа
шартига кўра, Ёдгор Носиров ва Жасур Шаметов иккови бир-биридан интервью
олишлари, бунинг учун эса саволлар тайёрлаб келишлари керак эди. Лекин, афсуски, иккови ҳам, савол ўйламай келишган экан. Шунинг учун ҳам, бу икки клипмейкерлар бир-бирларига импровизация тарзида ўйлаб саволлар беришди.
Биринчи бўлиб, клипмейкер Ёдгор Носиров Жасур Шаметовга савол беришидан лойиҳа бошланди.
Жасур Шаметов: - Мен бирор ижодкорга қўнғироқ қилиб, бу ҳақида айтмайман. Фақат кўришиб қолганимизда айтишим мумкин. Ҳаммани ўзига хос дасхати бўлади, бирор клипни кўрганимда қайси клипмейкер суратга олганлиги билинади. Агар менга бирор клип чиндан ҳам ёқса, мен албатта уни ким суратга олганлигини сўрайман.
Ёдгор Носиров: - Хонанда Согдиана ҳозирда Россияда ижод қилмоқда. У Тошкентдалигида, кўп клипмейкерлар унга ижодий ёрдам беришган эди. Сен ҳам унга клип суратга олгансан. У сен билан келажакда ҳам бирга ишлаш таклифини билдирганми? Ҳозирда ҳам у билан ижодий ҳамкорлик давом этяптими? У сенга масалан, юлдуз бўлиб, машҳурликка эришсам, фақат сен билан ишлайман дегандек, ваъда берганми?
Ёдгор Носиров: - Клипларингни бюджети унча катта бўлмаса ҳам, ўзига хос услубга эга ва уларни бемалол Европада ҳам, Москвада ҳам кўрсата олиш мумкин. Нима учун шунга ҳаракат қилмаяпсан? Жасур Шаметов: - (кулиб) Мен бу ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Лекин, қўрқмай шуни айтишим мумкин-ки, 2011 йилда кўплаб ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш ҳаракатидаман. Энди 25 ёшга кирдим ва ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйлайман. Ёдгор Носиров: - Отанг Бахтиёр Шаметов ҳам, режиссёр ва телевидениеда ишлайди. Бу соҳага кириб келишингда отангни ҳам ҳиссалари борми? Яъни, айтмоқчиман–ки, ижод авлодма–авлод давом этиб келяптими?
Ёдгор Носиров: - Хонанда Канизани "Ҳис эт” клипини суратга олаётганингда, бу клипни шу қадар шов–шувларга сабаб бўлишини билганмидинглар? Ўзбекмиз, менталитетимиз бор. Клип юзасидан танқид бўлиб, уни телеэфирдан олиб ташланади деб ўйламаганмисизлар? Жасур Шаметов: - Менга биринчи марта хонанда
Каниза мурожаат қилиб, шу қўшиқни қўйиб берганида, унга шундай савол берган
эдим: - "Шу нарсани телеэфирда қўйишади деб ўйлайсанми?” У эса шундай деди: - "Келинг,
таваккал қилиб кўрайлик!” Шундай қилиб, биз таваккал қилдик! Менталитет деган
сўзингизга келсак, мен қўрқмай айтишим мумкин, режиссёр, рассом, оператор
сифатида ҳам ва умуман, четдан олиб қараганда ҳам, клипда ҳеч қандай эротика
йўқ! Ярим яланғочлик ҳам, ёки одамни нафратини келтирадиган кадрлар ҳам йўқ!
Ёдгор Носиров: - Демак, сен биз бемалол бундай клиплар суратга олаверишимиз мумкин деб ҳисоблайсанми? Яъни, клипда қизни устидан шоколад қуйиб, яна нимадирлар . . . Жасур Шаметов: - Нима учун йўқ?
Чунки, одамлар қўшиқ сўзларига аҳамият беришмади назаримда. Чунки, бу
қўшиқ радиоэфирда кетганида, олиб ташланмади ва ҳозирда айланишда давом этмоқда.
Лекин, клип суратга олингач, телеэфирдан олиб ташланди. Ўзи клип ғояси кимники эди? Жасур Шаметов: - Лекин, клипни дарҳол олиб ташлашмади-ку. Клип бир ой давомида намойиш қилинди. У ахир бадиий кенгашдан "А " категория бўйича ўтган эди. Клип ғояси ўзимники, рассом билан бирга ишлаганмиз. Лекин, бу клип, бирор клипдан олинмаган. Ёдгор Носиров: - Хорижий клиплардан кўчирган клипларинг ҳам борми?
Ёдгор Носиров: - "Суиқасд” фильмида рол ижро этишингга ҳам тўхталсак. Бу қандай юз берган? Кастинг бўлганми ёки ўзлари ролга таклиф этишганми? Жасур Шаметов: - Фильм режиссёри Зулфиқор Мусоқов институтда менга бадиий раҳбар бўлган эдилар. Улар ва рафиқалари бизга яхши таълим беришган. Бунинг учун, улардан жуда миннатдорман. Бизга доим сценарийлар ёздиришар, янги фильмларни кўрардик, параллел равишда эса драма тўгарагида актёрлик маҳорати билан шуғулланиб, спектаклларда роллар ўйнардик. Фильмда рол ижро этишимга сабаб мана шу. Зулфиқор ака офисда ўтирганларида, мени кўриб қолиб, "шу ролни сен ўйнайсан” деганлар. "Қандай бўлар экан?” дегандим. Кейин сценарийни ўқиб кўрдим ва маъқул бўлди. Шу фильмда суратга тушдим.
Ёдгор Носиров: - Нима учун сен ўзинг ҳам режиссёр бўлмаяпсан? Ахир ҳозир кўп клипмейкерлар ва операторлар режиссёрлик қилишяпти. Ёки сен кино олишни ҳоҳламайсанми?
Ёдгор Носиров: - Шогирдликка олиш масаласига қандай қарайсан? Шогирдликка оласанми ва шогирдларинг борми? Жасур Шаметов: - Мен уларни шогирд демайман ва шогирд сўзини ёқтирмайман. Чунки, мен ўзим ҳали ёшман. Шогирд олмайман. Ёрдамчи қилиб олишим мумкин. Беркитмайман, кўплар мен орқали чиқишган. Кўпларни мақсади, Баҳодир ака билан танишиш бўлган. Пайтида келиб, ёрдамлашиб бирга ишлаганмиз. Нозим, Наримон, Саъдулла, Жонрид, Артём Малышкин (ҳозир Москвада МузТВда ишлаяпти) ва бошқалар.
Ёдгор Носиров: - Пул эвазига-чи шогирдликка оласанми? Мисол учун, 10 минг доллар эвазига? Жасур Шаметов: - (кулиб) Ишонмайман! Келиб, 10 минг доллар бериб, бирор нарса ўргатинг дейишларига! (кулади) Шунча пули бор одам, ундай қилмайди. Агар шундай бўлиб қолса, мен унга "институтга кириб ўқи” дейман. Умуман, истеъдод ва қизиқиш одамни ўзида бўлиши керак. Гап пулда эмас! Мен ўзим институтда ўқиган вақтларимда ойим 400 сўм берардилар, йўл ойлик чиптам бўларди. Хонанда Райҳонга клип олган вақтимда, транспортда автобус ва метрода юрардим. Пул, ўўў деган нарса бўлмаган. Доим (кулиб) булочкахонадан қарз бўлиб юрардим. (жиддий) Ҳозир худога шукур, ундай эмас!
Савол бериш навбати Жасур Шаметовга келди.
Ёдгор Носиров: - Умуман олганда, илҳом парилари бўлмаган ва мен ҳам шогирд тушганман. Яъни, раҳматли Искандар Агзамовга, (Скан Мульти) у пайтларда клип олиб, оператор бўламан деган мақсад бўлмаган. Мен жой гаплашиш, ёрдамлашиш каби ҳамма ишларни қилаверардим. Бир куни устозим, "камерага қараб тургин, сендан оператор чиқади деб айтди. "Шунча пайт мен билан бирга юрибсан, илҳом ҳам келади” деди. Ўшанда камерага қараганимда, ўзимни бошқача ҳис этганман. Биринчи марта камерага тушганимдан кейин, ўз-ўзидан дарҳол ғоя келмаган. Йиллар давомида илҳом ҳам, ғоя ҳам, амалиёт орқали, ҳаммаси секин-секин бўлиб келган. Ҳозирги кунда, мен китоб ўқишдан илҳом олишим мумкин. Охирги ўқиган китобларимдан, инглиз ёзувчиси О’Генрининг асарини айтишим мумкин. (номини эслай олмади) Китобдан кўп нарса оламан. Мен асарларни номини эслаб қолмасам ҳам, воқеаларни ҳаммаси ёдимда қолади. Китоблардан илҳом оламан ва қисқа-қисқа воқеаларидан ишлатганман.
Жасур Шаметов: - Биламан, сиз институтга, режиссёрлик факультетига ўқишга киргансиз. Сиз учун қайси бири муҳим? Ўқиш, билим, маълумот олишми ёки, моддий маблағ? Ёдгор Носиров: - Мен ҳали ҳам, институтда 5 йилдир-ки, 2-курсдаман. Ҳали ҳам битира олмаяпман. Чунки, мен ижод билан ўқишни бирга олиб кета олмаяпман. Иш кўплигидан бўлса керак. Академик таътил олиб дегандек, лекин, барибир битираман. Чунки, институтга билим, маълумот олиш учун кирганман. Мен учун билим, маълумот олиш биринчи ўринда туради! Аммо, оилавий шароитимга кўра, моддий маблағ ҳам керак.
Жасур Шаметов: - (ҳазил билан) Машинангизга қараб, оилавий шароитингизни тушунса бўлади. Ҳазиллашдим!
Жасур Шаметов: - Ҳаётдаги мақсадингиз? Сиз учун орзу нима-ю, мақсад нима ўзи? Ёдгор Носиров: - Мени мақсадим яратиш, ижодимни кўрсатиш. Масалан, телевизорда, "Оскар” тақдимот маросими, "Канн” кинофестивалларини кўрганимда, мен ҳам ўша ерга интиламан, шундай мукофотлар олишни ҳоҳлайман. Бу орзу! Мақсадим эса, ҳар доим яратиш, тўхтаб қолмаслик, ижод қилиш! Мен орзу нима, мақсад нима деб ажратиб ўтирмайман. Орзу, бу мени орзуйим.
Жасур Шаметов: - Доим дўстларингиз шу ҳақида гапиришади. Нима учун ҳалигача оила қурмадингиз? Ёдгор Носиров: - Шу йил худо ҳоҳласа, шунга қадам қўймоқчиман. Лекин, мени тушунадиган инсон йўқ! Масалан, сени рафиқанг, сени ижодкор сифатида тушунади. Мени шундай тушунадиган инсон йўқ. Мен учрашувга чиқаман, гаплашиб кўраман, лекин ҳеч топа олмаяпман.
Ёдгор Носиров: - (Ўша онларни эслаб) Ҳа, чинакамига кўнглим тўлиб, эмоция бўлган. Мен саҳнага чиққанимда, ҳамма ўзим босиб ўтган қийинчиликлар кўз олдимга келиб, хурсандлигимдан кўзимга ёш келади. Қийналганларим, қийналиб ишлаганларим самара бергани учун, (таъсирчанлик билан) одам бундай хурсандчиликдан йиғлаб юборади. Бу нарса, ҳар қандай одамда бўлади. Менда шундай нарса бор-ки, оддий кино кўрсам ҳам, тасирлансам йиғлаб юбораман. Жуда ҳам эмоционал инсонман. "Тарона” тақдимотида ҳам, "M&TVA 2010” тақдимот маросимида ҳам, кўз ёш, ҳаммаси чинакам эди. Атайлаб эмас. Ҳатто, бошқалар мукофот олса ҳам йиғлаб юборишим мумкин. Чунки, мен ўша инсонлар бунгача, қандай қийинчиликлардан ўтганини биламан.
Жасур Шаметов: - (кулиб) Мен мукофот олганимда, йиғламаган эдингиз-ку. (кулади) Ёдгор Носиров: - (кулиб) Чунки, мен унда саҳнада тургандим-да.
Жасур Шаметов: - Доим ҳар қандай тақдимотда, Ёдгор Носиров албатта бошқалардан ажралиб туради. Ўз костюмларингизни қаердан оласиз? Ёдгор Носиров: - Одатда тиктираман. Дизайнерга мурожаат қиламан. Чунки, негадир ўз размеримдаги кийимни топишим қийин.
Жасур Шаметов: - Спорт билан шуғулланасизми? Ёдгор Носиров: - Боулинг ёқади, шуғулланаман. Теннис ҳам ёқади. Боулинг бўйича, ҳаваскорлар орасида чемпион бўлганман. "Юлдуз боулинг”га бориб тураман. Лекин, футболни ёқтирмайман, ўйнаб бир марта қўлим синган.
Ёдгор Носиров: - Бунга хонандаларни ўзлари сабабчи деб ўйлайман. Улар чиқишяпти, кейин эса йўқолиб кетишяпти. Хонандалар кўп, лекин сараланиб, овози борлари қолади. Тўғрисини айтсам, (ўйланиб, бироз сукутдан сўнг) билмадим, бу савол менга эмас . . . Нима учун улар телеэфирда чиқишади, бу бизга боғлиқ эмас. Улар ишлаб кўришади, ҳеч ким эшитмагач, мухлисларни ўзлари ажратиб олишади. Ундайлар ўз-ўзидан йўқолиб кетишади. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Лекин, бир тарафдан омадга ҳам боғлиқ. Баъзи бирларни умуман овози йўқ, лекин, уларда ҳаммаси яхши, тўйларга ҳам боришади, яхши пул ишлашади.
Ёдгор Носиров: - Ўзи умуман, Сардор Раҳимхонни "Эйфория” қўшиғини клип ғоясига кўра, у ерда қиз суратга тушмаслиги керак эди. Биз ўша куни, ўша жойида қиз суратга тушиши керак, деган қарорга келдик. У ерда кадрлар кўп эди, биз қирқиб ташлашимизга тўғри келди. Чунки, биз ўзимиз ҳоҳлаган нарсани кўрсата олмадик. Клип ғояси бўйича, хонанда у қизни кўради. Хонанда Дилмурод Мусаевни клипида ҳам, аввал бир қўшиқни эшитиб кўринг. Клип ғояси қўшиққа мос. Унга бир ноодатий нарса қилиб бўлмайди, томошабинлар буни тушунишмайди. Масалан, мана хонанда Каниза билан нима бўлди? Уни клипини кўплар тушунишмади. Сен ёшларга клип суратга оласан. Мен эса ёшларга ҳам, ёши катталарга ҳам клип суратга оламан. Мен ҳам бошқача клип суратга олишим мумкин. Лекин, буни тушунмасликлари ва қабул қила олмасликлари мумкин.
Жасур Шаметов: - Нима учун бунчалик ишонч билан айтяпсиз? Нега унда хориж клипларини кўришади? Ёдгор Носиров: - Чунки, мен буни амалиётдан кўриб, шундай деяпман. Ким хориж клипларини кўряпти?
Ёдгор Носиров: - Хориж клипларини 30 ёшдан ошгандан кейин кўришмайди! 30 ёшгача бўлганлар кўришади.
Жасур Шаметов: - Барибир клипларингизда кўп нарсалар ўхшашлиги ҳақидаги саволларимга жавоб бермадингиз? Нега энди қаҳрамонларда бир хиллик? Сиз зўр декорациядан ҳам етарли даражада фойдаланмайсиз. Актёрларни ўйнатмайсиз. Улар худди статуэтка, ҳайкал каби ҳаракатланишади. Нега "детально” нарсалар қўшмайсиз? Масалан, хонанда Максимни бир клипини мисол келтирсам, оддий хонада олинган. Ғояси оддий, енгил, зерикарли эмас. Хонанда Филипп Киркоровни энг охирги клипи ҳам.
Ёдгор Носиров: - Йўқ, улар бошқа-бошқа образларда чиқишган. Кўпинча, мен суратга олган клиплар кетма-кет ва яна бир вақтда, телеэфирда намойиш этилади. Яъни параллел равишда, натижада бир одамни дасхати бўлгандан кейин ўхшашлик ҳам бўлади-да. Бир вақтда суратга олган клипларимда, битта қиз суратга тушган бўлса, улар кетма-кетда қўйилганда, ҳар хил образ бўлса ҳам худди бир хилга ўхшаб қолади. Шунинг учун, шундайга ўхшаётгандир. У қизга бошқа ҳаракат қилдиришим ҳам мумкин, лекин буни бизда тушунмай қолишлари мумкин. Бу нарса қўшиққа ҳам боғлиқ. Масалан, "Давр” гуруҳини клипида ҳамма нарса қилиш мумкин. Лекин, хонанда Дилмурод Мусаевни қўшиғи ҳам бошқача ва унга ундай нарсалар қўшиб бўлмайди. (узоқ баҳслашишди)
Ёдгор Носиров: - Мен томошабинни савияси паст деб айтаётганим йўқ! Томошабинларимиз тан оладиган, тушунадиган клиплар менимча сюжетли, чунки бу уларга яқинроқ. Мен сени клипларингни ёмон деб айтаётганим йўқ. Масалан, халқ артистларига ундай клиплар олиб бўлмайди, тушунишмайди, қабул қила олишмайди.
Ёдгор Носиров: - Мен шунчаки ажратиб фарқини айтяпман. Сен бошқача клип оласан, мен бошқача оламан. Ўзи олиб қаралса, сени клипларингни 15 ёшдан 30 ёшгача, меники эса 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган томошабинлар кўришади. Фарқ ана шунда, мен шундай деб ўйлайман.
Жасур Шаметов: - Лекин, сиз хонанда Лолага ҳам бошқача услубда клип суратга оласиз-ку. Буни тушунишди ва қабул қилишди. Ёдгор Носиров: - Албатта. Лекин, эътирозлар ҳам бўлди. "Қийналар қалбим” клипида нима учун у кишанда, нега илдизлар ва ҳоказо дегандай. Хатлар ҳам келади. Кўпинча, осонроқ воқеали клиплар суратга олинг дейишади. Мен бу билан сени клипинг томошабинга ёқмаяпти деб айтганим йўқ. Балки вақти келиб, одамларга воқеали клиплар ҳам ёқмай қолар? Сен олаётган клипларга талаб бўлар. Менда ҳам ғоялар кўп, лекин томошабин тушунмайди ва қабул қила олмайди. Менда ҳам севгини бошқа нарсалар билан ифода этадиган ғоялар бор. Жасур Шаметов: - Лекин, тушунишмайди деб бир рамкага тушиб олиб, бу битта қолипда қотиб қолиш эмасми? Ёдгор Носиров: - Мухлисларим мени тушунмай қолишлари мумкин. Талаб ва таклифларга кўра, сюжетли клип оламан. Хонандани истаги ва талабидан келиб чиққан ҳолда. Лойиҳа ниҳоясида икки клипмейкер ҳам, ўтказилган лойиҳа ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Лойиҳа давомида икки
клипмейкер савол ўйламай келган бўлсалар ҳам, ўйлаб-ўйлаб, изланиб
бир-бирларига узоқ ўйлаб ўйлаб, саволлар топиб беришлари қизиқарли бўлди назаримда.
Шунингдек, лойиҳа давомида улар гоҳ ҳазил, гоҳида эса жиддий тарзда баҳслашиб
ҳам кетдилар. Лекин, лойиҳа ниҳоясида, ҳазиллашиб, кулиб, бир-бирлари ҳақида
самимий фикрлар билдирдилар. Саида Вахобова ёзиб олди.
| |
Бўлим: JurYuldus |
Кўрилган: 7223 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | |||||||||||||
| |||||||||||||