01:18 "Журналист-юлдуз" лойихаси яна сиз билан! | |
Ёдингизда бўлса "Журналист-юлдуз” лойихамиз бўларди. Унда Адиз Ражабов ва Гулчехра Эшонқулова, Нилуфар Усмонова ва Даврон Эргашев, Шахзода ва Шахзода Матчанова, Ёдгор Мирзажонов ва Шароф Муқимовлар иштирок қилишганди. Икки клипмейкер Жасур Шаметов ва Ёдгор Носировларга келганимизда бошқа лойихаларимиз билан буни унутиб қўйибмиз))) Мархамат давомлаймиз. Бу лойихамиздан бехабарлар учун қисқача унинг концепцияси ва мақсади билан таништириб ўтамиз: Санъатоламидагиржанг фақат ижод тарафлама бўлиши керак. Ана шундагина соғлом рақобат ва хаққоний кураш бўлади. Афсуски хар нима қилсангиз хам шоу-бизнес оламида гап-сўз, келишмовчилик, кимдир кимдандир норози ва хоказолар оммавий ахборот воситаларида кўриниб туради. Натижада нафақат санъат оламидаги ахиллик йўқолади, балки халқни хам шу интрига Ур тепга ўргатамиз. Албатта шундай аудитория хам бор, лекин уни борган сайин ривожлантираверсак, шундай мақола ва интервьюлар билан кенгайтираверсак бора бора халқ газетани устидан хонандалар бир бирини соч юлиб турган суратини кўрмагунча уни сотиб олмай қўяди. Энди у халқни оиласидаги ахволни тасаввур қиласизми? Яна журналист айбдорми? Ўзи шундоқ хам санъаткорлар учун журналистлар хамиша айбдор. Хўш, мархамат! Сўз сизларга! Айнан шу Сўз сизларга ибораси негизида бўлган икки лойихани бекорга ўйлаб топмадим. "Экспрессо” халқ журналист, журналист саволларидан норозимисиз, мархамат, сўз сизга, биз бермаган балки бера олмаган саволни ўзингиз беринг. "Журналист-юлдуз” бунда эса журналистлардан норози санъат ахлига сўз. Мархамат журналист ролида ўзингизни синанг. Айнан мана шу лойихада жангни ижодийсини тақдим қиламиз. Хам журналистларга намуна бўлинг, ёки бўла олинг, хам юзма-юз ижодий бахслашинг!
Хуллас "Журналист-юлдуз” лойихамизнинг навбатдаги иштирокчилари клипмейкерлар! Ёдгор ва Жасур!
Улар бир-бирига кутилмаган ва танқидий саволлар билан юзланиб яхшигина бахслашишди. "Даракчи” газетасини кузатиб боринг ва лойихамизни давоми билан танишинг.
Жасур Ёдгорни
бирхилликда айблаб намуналар келтирди. Ёдгор эса Жасурни томошабинлари уникига нисбатан ёшроқлар деб билди. Улар Сардор Рахимхон, Лола ва Канизаларни хам бахсда унутишмади!
Очиқ майдон, эркин фикр! Қизғин бахс! Клипмейкерлар камерани танқидга йўналтирдилар. Режадаги иштирокчилар Райхон ва Лола! | |
Бўлим: JurYuldus |
Кўрилган: 6862 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |