5 июль кунги акциямиздаги Шохжахон Жўраев, Адиз Ражабов, Мадина Мумтоз ва Диёр гурухлари иштирокидан видеохисоботни қабул қилинг:
Зебо хақидаги мақоладан кейин ЮЗЛАБ хатлар оляпмиз десам муболаға бўлмайди. Телефон қўнғироқларию, ижтимоий тармоқлардаги хатларни-ку гапирмаса хам бўлади. Шунча одам бефарқ бўлмаганига хурсанд бўлдим. Атрофдаги танишлардан эшитаётган фикрлардан ёдимда қолгани:
-Хаддимдан ошиб яшаётганимни англадим. Нақадар ношукур ва нақадар ахмоқ эканлигимни англадим.
-Келаси концертимдан "Фахрли инсон" учун тушган пулларни хайрия қилишга ният қилдим.
-Шу воқеа билан танишгунимча жуда бир жиззаки инсон эдим. Ўқиб чиқдиму, бир кунда характерим ўзгарди ишонасизми. Умуман миямдан чиқмай қолиб, йўлда кетаётиб, мошинамни чеккага олдиму, ўйланиб қолдим, ўзи қандай яшаяпман, нима учун...нима етишмайди ўзи менга? Агар ишларим яхшилаб юришиб кетса, ўша шифохонага керакли таъмирлаш ишлари билан, мухим нарсалар билан жихозлашни чин дилдан ният қилдим.
-Бу воқеа билан танишиб, хархаша қилиб яшаб келаётганимни тушундим. Нимагадир интилиб, нимадир керак деб ва яна ниманидир орзу қилиб, фақат хархашамни қондириб яшаётган эканман. Нафсим қурсин, одамлар яшаш учун курашиши...эх, халиги онаизорни боласини сўниб боришини кузатишдан ўзга чораси йўқлиги...чидолмаяпман. Шундоққина ёнгинамиздаги нарсани шартта кўрсата олганларинг учун рахмат.
Бу хали шунчаки ёдимда қолгани ва шу оз кунлардаги фикрлар холос. Смсларим, почтадаги хатларни ўқисангиз-ку.... Яхшилар борлигига хамиша ишонганман, балки шунинг учун хам шу лойиха фақат ривожланаяпти. Демак биз уддалаймиз.
Зебонинг ўлими менга бу лойихани янада ривожлантиришга туртки бўлди, ва шу сабаб, вилоятлараро хам ташкиллаштириш ишларини бошлаб юбордик.
Хозир эса эътиборингизга Зебо умрининг сўнгги лахзалари мухрланган видео билан таништирамиз. Ниятим, бирини кўриб шукр қил тушунчаси, хеч биримизни тарк этмасин. Шукр қилишга ундаб турсин, яна бир бора хаётга қарашларимизга ижобий таъсир қила олсин. Ён атрофимизга бефарқ қилдирмасин:
|