1-июнь кунидаги "Фахрли инсон" хайрия лойихасининг бир йиллик ва Халқаро болаларни мухофаза қилиш тантанасида иштирокчилар ва машхурлар сони кўп бўлгани боис, шунингдек, қизиқ ва кутилмаган воқеа ва холатлар хам бисёр бўлгани сабабли, қисмлаб репортажни бериб борамиз.
Хозир шунчаки ФОТОНИГОХ! Бу ерда ўзингизни учратмасангиз хафа бўлманг, зеро барча иштирок этганларни энг сара ва энг аъло суратлари албатта кетма-кетликда қўйиб борилади!
"Фахрли инсон" лойихамизни қўллаб-қувватлашни истаганлар Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Хоразм вилоятларидан хам шу куни ташриф буюришди. Бу хали мен билганларим! Шифохона майдончаси байрамга тўлди!
Бир йил давомида акцияда қатнашганларни барчасини бу катта баннерда суратлари намоён қилиб, уларни хурсанд қилишни истадик. Қаранг-ки, ўйлаганимиздан хам кучлироқ тарзда эмоцияларни тақдим эта олди. Масалан фанфорумимиз фахрлари Нодира ва Шахло нега суратимиз йўқ деб дохххлаб, хархаша қилиб, ерларга ағанаб, ўзини отиб, уриб тепиб, тадбирни тарк этишларига оз қолди. Шахсан улар учун алохида баннер тайёрлашга ваъда бериб қутулдим.(алдагани Шахло ва Ноди яхши))) Барча иштирокчилар ўзларини излаб топиб, қувониб ўз суратлари олдида суратга туша бошлашди
"Фахрли инсон" лойихаси сардори Сардор-Sayyod бу сафар хам биринчилардан бўлиб қон топширмаса уят-ку!))
( 2012 йил 1 июн куни лойихамиз стартида хам биринчилар қаторида қон топширгандим) Шифокорлар эътирозига қарамай, ўтирган холатда қон топширдим, ётсам нафасим қайтиб кетаверди, кун жуда иссиқ, хонада кондиционер йўқ... Шу куни 38та қон топширган фахрли инсонларни, фахрли қахрамонлар деб бемалол аташ мумкин бўлди ўзиям)) Хонадан ховлига чиқиб эса офтобга рўбарў бўлиш оооо, кун роса иссиқ бўлди ўзиям.
Байрам байрамдек ўтди! 300дан зиёд томошабинлар!
Шу куни хар бир ташриф буюрган машхурларга ўзига хос, ўзимиз ғоямиз ва дизайнимиз билан "Фахрли инсон" бўйинбоғи тайёрлатган бўлиб, қўшиқ куйлаётганларида, бўйниларига тақилди...
Афсуски 20та қилибмиз...машхурлар эса 30дан ошди.. Охирроғида келганларга етмади (( Уларга албатта қарздормиз)
Қон топширган ва моддий хайрия қилган фахрли инсонларимизга, қоидага кўра, машхурлар "ФАХРЛИ ИНСОН" браслетини тақиб қўйишди.
Гугушанинг икки фанклуби бор экан, шулардан Реал Гугуша фанклуби совғасини топшириб, Гугушага аталган қўшиқни куйлашди.
Билолхўжа қўшиқ куйлаб бўлиб, баннерни ўқиб, қаерга келиб қолганини тушунгач... шокка тушди...)
Болалар учун бўяш учун фотоальбомларга машхурлар тилаклар билдириб, дастхатлар билан тўлдиришди
Лазги ўйнатмаган одам бормикан? Али Отажоновга Лазги нақ икки маротаба куйлаттирилди)) Рақсга тушмаган одам қолмади-ёв!
Бу сурат хорижда биринчи ўринни олди... Афсуски ғолибани бу хабар қувонтиришга улгурмади...қизалоқни умри бу шодликка хам етмади... яқиндагина хориждан келган бу ютуқ дипломини унинг ота онасига топширилади..
Яхши хабар хам бор! Бу йигитчамиз "Фахрли инсон" логотипидаги томчи ичидаги чехра! (Гильдия билан шартномаси йўқ экан, сўрадим) Муаллифлик учун совғалар бердик)) Яхши хабар эса-У МУТЛАҚО ТУЗАЛИШ АРАФАСИДА ЭКАН!!!
Жонли логотипчамиз рақсда!
Оригами (қоғоздан турли шакллар ясаш) бўйича ғолибларга...йўғэ, шу куни хамма болакайлар ғолибларку! Барчасига Сардор Рахимхон сайтимиз совғаларини топширди. Сардор Рахимхон ўзи билан олиб келган, бир сумка турли ажойиб ўйинчоқлар, тадбир давомида шеър ва қўшиқ куйлаганлар ва палатадан чиқа олмаган оғир бемор болакайларга тарқатилди.
Позитив Баронесса Халима қизиқ хайрияни канда қилмайди!
Санъат оламидаги энг азиз инсоним Адиз Ражабов. Уни жудаям яхши кўраман. 2012 йилги "Фахрли инсон" лойихамиз шундай концерт билан старт берилганида хам, бошидан охиригача хизмат қилганди. Бу йил бир йиллигида хам охиригача бирга бўлди. Болажонларни хам кўнглини олишни биладиган актеримизни, шириндан ширин, соғлом ва комил фарзандлар отаси бўлишини тилаймиз.
Актриса Севара Солиева Лолани эълон қилиб , бирга мазза қилиб куйлашиб, рақсга хам тушди.
Она бахтига мушарраф бўлиш бўсағасидаги Шахзода
Нилуфар ва Адиз дуэти : ЖАНИ!))
Игнага қарам, оғриққа тобелиги етмагандек, деразага термулишга хам мажбур умр... Концертни деразадан томоша қилаётган оғир касалларни Адиз чиқиб холидан хабар олди.
Биринчи қаватдаги палатадан чиқиши мумкин бўлмаган яна бир қизалоқ кимё терапиясини олаётган бўлиб, капельницадан ажралмаган холда байрамни ўксиб томоша қилаётганди.
Онасини йиғлаганини кўрганингизда эди... Қизалоқ байрамга чиқаман деб қўймасди...
Машхурлар бирин-кетин дераза олдидаги скамейкага чиқиб, дераза ромига чирмашиб ундан хол-ахвол сўраб дастхат беришди. Райхон қанчалик кучли кўринмасин, аслида қалбида болалик жўш уради. Кўнгли нозик, чидай олмайди.
Муниса қизалоқнинг онасига қараб, унинг йиғисидан чидолмай йиғлаб юборди...сабабини эса, ман бир неча дақиқа аввал билиб бўлгандим... Муниса тадбирга келганида, шифокорлар у билан бошқача сўрашиб хол-ахвол сўрашди...
Афсуски, Мунисани оиласини хам бу касаллик четлаб ўтмаётганини, хозирда шифокорлар тахмин қилишмоқда экан...
Байрам тантанасидан сўнг, хайрия тадбирини давомлаб, йиғилган пулларга дорилар сотиб олиб, бемор болакайларга тарқатдик. Адиз узоооқ муддат бу болакайга Бухороча гапирди. Болакай жим.. кейин билсак, адашиб уни бухоролик дейишибди. Энди манга қизиқку: Адиииз нималар дедингиз?)))
Тадбир тугагач, бошловчиликни якунини хам чиройлик қилган Адиз таклифига биноан , бемор болакайларнинг бувижонлари дуо қилишди...
Дуода гап кўп дейди Шахноз...
Шундан ортиқ катта мукофот борми яна?
Олдинги йил байрам билан бошланган тадбирда олти ярим миллион сўм йиққандик. Бу йилги байрам тадбирида қанча йиғдик? Рекордни урдикми ё йўқми? Репортаж давомини кутинг ва қатнашган барча машхурларнинг энг сара суратлари, энг ёрқин лавхалар, воқеалар тасвири, байрам рухиятини сездирадиган холатлар тасвирланган фотовидео репортаж ва албатта умумий хисоботни кутинг.
БУ ШУНЧАКИ АНОНС ЭДИ! РЕПОРТАЖНИ КУТИНГ!
Суратлар муаллифлари: Абдурахмон Содиқов ва Жасурбек.
Савоб иш килишдан чарчамайлик илойим!
SAYYOD bu juda ham savobli ish bo'libdi. Shu va FAQAT shunga o'hshagan savobli ishlarda omadlar!
ФанФорум, фақат олдинга!
Tadbirda e'tiborimni torganlari :
Sardor Komilovning kamtarinligi va samimiyligi.
Sardor Komilov bilan shaxsan anchadan beri tanishmiz.Ko'p joylarda suxbatlashganmiz,samimiy va oq ko'ngil inson ekanligini bilar edim.Lekin ushbu tadbirda uni yangitdan kashf etdim.
Muxabbatga va mexrga to'la yosh oila.
Tadbirda davomida bir oila etiborimni tortdi,bir oz kuzatib turdim.Bir xolat quvontirsa,bir xolat ko'nglimni biroz cho'ktirdi.Turmush o'rtog'i "oq kon raki" kasalligi bilan davolanayotgan o'rta yoshlardagi yigit o'z ayoliga shu qadar mexr va muxabbat ko'rsatar ediki,ochig'i muxabbatlariga xavasim keldi.Ko'nglimni cho'ktirgani ayolining kasalikka chalingani.Bir oz o'ylanib turib borib suratga olishga ruxsat so'radim.Xo'jayini bir oz ikkilanib turib,oxiri ko'ndi.Ularga oilaviy baxt,tezroq yaratgan shifo berishini,muxabbatlari bundanda kuchli bo'lishini tiladim.Chin ko'ngildan xavas qildim...Chin muxabbat borligiga yana bir bor ishinch xosil qildim...
Sayyodchilarning diplomatik qobiliyati.
Kelgan mexmonlarni kutib olishda,ularga tushuntirish ishlarini olib borishda,kuzatishda,o'zaro xamjixatlikda bir jamoa bo'lib,o'zaro bir birini tushunib ishlash qobiliyati,chiroyli muomila madaniyati.Sardor Komilovdan yaxshi uztoz chiqibdi
Munisani ko'z yoshlari.
Kirib kelayotganida ko'rishib suxbatlashganimizda alo kayfiyatda bo'lgan Munisa bir ozdan so'ng bemor qizaloq palatasining derasi oldida ko'z yoshlarini tuta olmadi.Ko'nglini ko'tarish maqsadida unga "oq broslet"lardan birini sovg'a qildim.
Shaxzoda samimiyligi va Nilufar Usmova kamtarligi.
Shu kuni birgalikda tashrif buyurgan ikki do'st.Samimiyligi bilan ko'pchilikni mexrini qozona olgan Shaxzoda.Yaqin fursatlarda ona bo'lish arafasidaligi quvontirdi (Unga eson omon qutilib olishini va jajji chaqaloqning onasi bo'lishini,oilaviy baxti bekamlik tilakdoshimiz).Nilufarning kamtarinligi "Yulduzlik kasalligi"ga chalinmaganligi,barcha bilan suxbatlashib,suratga tushishga bo'lgan xarakati xurmatimni oshirdi.
Xullas ajoyib tadbir...xam savob...xam maroqli dam olish...
Hozir kurdim zur utibdi ,savobli ishlani har kun hammaga qilish keray.
Изохлар модератори Шахло
Wifoxona hodmlarigayam rahmat! Fanforum a'zolarigayam rahmat!
Tadbr zör ötti!