05:19 Февраль ойи "Фахрли инсон"дан батафсил | |
6-февраль кунги "Фахрли инсон"да қўйидаги иштирокчилар хайрли ишда банд бўлишди:
Фанклублардан бу сафар НилуФар , Шерзодбек , Муниса Ризаева ва Сетанхо гурухи фанклублари акцияга ташриф буюришди
Ислом университети талабалари шу куни жудаям фаол бўлишди. Улар хайрли лойихамизнинг барча турида қатнашишди
Акциямизнинг хозирга қадар энг ёши улуғ иштирокчиси 60 ёшлик онахон бўлиб, шифокорлар қон топширишга рухсат беришмади. Асосийси шу акциямизга ният қилиб келганликлари ва иштирокни ўзи катта фахр.
Санъат оламидан мехмонлар актер Адиз Раджабов, хонанда ва актриса Мадина Мумтоз ва бошловчи Отабек Тожибоевлар бўлишди. Актер Адиз Ражабов хайрия лойихамизнинг мехмони эмас, эндиликда медбрати мақомида)) Адиз ноябрь ойидаги сонда хам қон топширган бўлиб шу куни хам қўярда қўймай қон топширди. Бошловчи Отабек хам шу куни акция тарихида иккинчи бора қон топширди ва харбий хизматга ёруғ юз ва нурли қалб ила равона бўлди) Сайтимиз сураткори Баходир Матёқубов хам шу куни қон топширди)
"Фахрли инсон"нинг қон топшириш бўйича доимий фахрли донорлари мавжудлиги қувончли холат. Кимлардир қон топширишга қўрқиб турган пайти мана бу қахрамонлар 10дан ошиқ мартта қон топшириб келишмоқда:
Қон топширганлар рўйхати:
Умумий 21 та донор
“Ширин-бар” хомийлари:
Доимгидек, хар бир қон топширган донорни хужжатлаб, шифохонадаги қонга мухтож болакайларни номига расмийлаштириб "Фахрли инсон" лойихасининг иккинчи қисми бўлган "Моддий хайрия" турига Гематология институти қошидаги лейкоз билан оғриганлар шифохонасига ошиқдик.
Моддий хайрия
Умумий сумма: 4.200.000 сўм
Шу кунги йиғилган пуллардан ташқари, одамлар хайрия учун ихтиёрий олиб келинган ширинликлар ва кийим-кечак болакайларга тарқатилди. Шифохонадаги болакайларга ширинликлар ёки бошқа нарсалар хайрия қилмоқчи бўлганлар диққатига! Болакайларга кремли ширинликлар мумкинмас, шу қатори шоколадлар хам! Фақатгина оддий печеньелар мумкин. Кремсиз, шоколадсиз ва умуман бошқа ортиқча нарсасиз. Шу суратдагидек бўлиши мумкин. Яна мевалар мумкин. Бошқа нарсалар эса касалхонадаги болалар сонига қараб ( 50та атрофида, олдиндан қўнғироқ қилиб суриштиринг) ундан кам миқдорда бўлса олиб келмаган яхши (кийим кечак, ўйинчоқ ва хоказо) сабаби бемор болакайларни айримларига бериб айримларини ажрата олмаймиз.
Хуллас доимгидек йиғилган пулларга болалар ва катталар бўлимидаги қимматбахо дориларга мухтож бўлганлар учун дорилар сотиб олиб тарқатилди. Келаси жума куни эса шу кунги видео билан танишасиз ва "Фахрли инсон"ни 3-ёшлик энг кичик иштирокчиси София ва унинг воқеаси билан хам.
Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов, Шахло Қодирова ва Нодира Махмудовалар
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6158 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |