13:38 Февраль ойи қахрамонлари хақида хисобот! | |
2012-йил сайтимиз фанфоруми билан биргаликда "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасини бошлагандик. Бугунги кунга келиб фанфорумнинг анча иштирокчилари оилали бола-чақалик хам бўлиб кетишган. Қарангки мана 4-йилга лойихамиз ўтди хамки фанфорумнинг ушбу лойиха устидаги жонкуярлиги сўнгани йўқ. Керак бўлса чақалоғи билан бўлса хам келиб ташкилий ишларда ёрдам бераётган ва албатта бир неча маротабалаб қон топшираётган фахрли фанфорум аъзолари етарли. Улардан хамиша ғурурланаман. Умрнинг қанча онлари фахрли соатларга мухрланиб тарихга ёзилмоқда. Демакки зое яшалмаяпти. Демакки хаёт фақат қорин ғами, карьера ва бошқа стандарт турмуш тарзидан иборат эмас. Фахрли лойиханинг сайтимиз фанфорумидек фахрли ташкилий гурухи бор экан ушбу хайрия тарғибот акцияси хам хамиша бардавом! Сиз хам фанфорум аъзоларидан жой олишингиз мумкин. Батафсил +99894 695-21-21
5-февраль кунги "Фахрли инсон" лойихасидан батафсил репортаж ва хисоботни қабул қилинг.
“Фахрли инсон” хайрия акциясига ташриф буюрган санъат вакиллари: Акмал Мамедов (Байрам гурухи).
Шухрат Йўлдошев (хонанда). Шохруххоннинг укаси. Ёдингизда бўлса Шохруххон хам мазкур акциямизда қон топширганди (манбаа). Мана энди укаси хам у каби фахрли қахрамонлар қаторидан жой олди.
Каниза. Бемор болакайлар учун қимматбахо дориларни сотиб олиш учун муносиб хисса қўшиб, шифохонада ётган болаларнинг оналарига кийим-кечак хам олиб келибди.
Улуғбек Холиқов ("Зўр-зўр стар" лойихаси ғолиби)
Шунингдек шу кунги лойихамизни иккинчи қисми ўтадиган шифохонада актриса Севара Солиева мехмон бўлиб ташкилий қўмита аъзоларидан жой олган актер Адиз Ражабов билан биргаликда лойихани шу қисмини ўтказишди!
5-февраль куни бемор болакайлар учун қон топширган ва росмана фахрли инсон бўлган қахрамонларимиз фотохисобот суратлари билан танишинг:
сайтимиз фотографи Баходир Матёқубов ва фанфорум аъзолари
Қон топширганлар рўйхати:
Инстаграм оламида @rikkanay профилида паспортлар учун қизиқ жилдлар сурати қўйилган бўлиб улар аслида сотувда. Аммо лойихамиз учун хайрия тариқасида хориждан юборишди ва биз уларни шу куни биринчи қон топширган 4та донорга совға қилдик.
"Байрам" гурухи ва Улуғбек Холиқовдан шу куни жонли ижролар бўлди. У видеони келаси жума видеохисоботимиздан сайтимизда кўрасиз.
Акциямизнинг “Бар” хомийлари ва болалар учун совғалар:
"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамиз хар ойнинг илк жумасида кун давомида икки турда ўтишидан хабарингиз бор. Яъни соат 14:00дан то 17:00гача "Қон маркази"да лейкоз билан оғриган болакайлар учун қон топшириш акцияси ва соат 17:00дан то 19:00гача шу болалар бевосита даволанаётган Гемотология институти қошидаги шифохонага келиб йиғилган пулларга моддий хайрия турини қимматбахо дориларни сотиб олиб тарқатиш тариқасида ўтади.
Биринчи қисмга улгурмаганлар шу иккинчи қисмдаги турга моддий хайрия, совғалар, печениелар олиб келишади. MyShop реклама маликаси Шахноза хам шулар қаторидан бўлди.
Моддий хайрия:
(Умумий сумма: 6.200.000 сўм)
Йиғилган пулларга шу ерни ўзидаёқ сотиб олинган дориларни актер Адиз Ражабов ва актриса Севара Солиевалар беморларга тарқатишди. Топширилган қонларни расмий маълумотномасини хам уларга берилди.
Фотографлар: МузаффарШах ва Ботир Адилов
Келаси жума видеохисобот.
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 8210 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |