Бош сахифа » 2016 » Март » 3 » Сўзда бўлмай, амалида кўринсин!
06:41
Сўзда бўлмай, амалида кўринсин!

 

  Жума  4-март куни "ФАХРЛИ ИНСОН" хайрия тарғибот лойихаси  стандарт тартибда  давомланади. Бахор ойининг илк  муборак жума куни муборак ишлар билан шуғулланишда давом этамиз!

 

  Ассалому алайкум ва Рахматуллоху ва барокатуху азизлар! Бугунги насибу мушарраф жума куни барчамизга муборак бўлсин! Бахорнинг илк  жумасида "Фахрли инсон" лойихаси билан кунни муборак тарзда ўтказар эканмиз, барча ахли яхшиларни шу куни мана шундай улуғ ишдаги амаллар билан банд бўлмоқликка чорлаймиз. "Фахрли инсон"   нафақат хайрия тарғибот лойихаси балки , шу кун яхшилик чоррахасида кўришмоқлик учун яна бир имкон, ойдан  ойга иштирокчиларимиз  бевосита  эзгу ишда қатнашиб,  сезиб, хис этиб қалбан   тарбияланиб бориши ва албатта янги  яхши инсонлар билан дўстлар сафини кенгайтирмоқлик  хамдир.  Сайтимиз Sayyod.com фанфорумига  аъзо бўлиш учун хам айни қулай фурсат.

Бугун март ойининг илк жума куни. “Хар ойнинг илк муборак жума кунида” деб бошланадиган  шиоримизга айланиб улгурган яхшилик кунида барчангизни кутамиз, зеро  оммавий ахборот воситаларидан  хорижда бўлаётган мухтожликка рўбарў бўлган қанчадан-қанча болакайларга қараб ачиниб, “шулар ёнида  бўлсам ёрдам берардим”- дейиш ўз йўлига аммо ўзимиз ёнимизга ва атрофимизга назар солиб, “ аввал ўзингникидан бошла”  тушунчасидан лейкоз билан оғриган ва ўлим билан курашаётган болалик тарафга нафақат нигох ташлашимиз  балки,   барчамиз бир ёқадан бош чиқариб борича  имкониятларимизни ўртага ташлаб уларга кўмак бериш  тўғрироқ бўлар. Ажрини эса ўзи билгувчи Аллох берар.  Шукрки юртимиз тинч,  фаровон ва у хориждагидек муаммолар бизда йўқ. Бироқ  қонга мухтож бўлганлар эса хамма ерда бор,  қон ишлаб чиқарувчи технология эса  хеч қаерда мавжуд эмас ва   бутун дунё миқёсида бу  бирдек фақатгина тарғибот йўли билан амалга оширилади. Лейкоз билан оғриган болакайлар эса азобли кимё терапиясидан кейин организмни ўнглаш, яшаш  учун мунтазам равишда қон ва даволаниш учун қимматбахо дориларга мухтож!

Аввало хечким хеч нарсага мухтож бўлмасин. Айниқса болалик яшаш учун курашишда нихоллигидаёқ  мағлуб бўлмасин! Болани бегонаси бўлмайди. Хеч бўлмаса ўз фарзандларимиз соғлиғи учун шукрона тарзида хайрия қилсак ёмон булмас. 

Хар биримизда бемор болакайларга ёрдам бериш имкони реал тарзда  мавжуд! У ё ўзимизни томирларимизда ва ёки хамёнимизда. Шу кунгача йилига 4-5 маротабалаб қон топширган ёшларимиз жудаям кўп ва буни суратлардан хам кўриб кузатиб борасиз.

Организмни бунга имкони бўлса қон топшириш донор учун фақатгина ижобий натижаларни беради. Қўрқинчли жойи йўқ, қон топширишдан аввал  шифокорлар организмингизни бунга лаёқатли эканлигини гемоглабинингиз, вазнингиз ва қон босимингизни ўлчаб текширади. Шундан кейингина, организмингизни ўзингизга безарар тарзда қон топширишга имкони мавжудлиги аниқлангач бемалол хамма қатори қон топшира оласиз.  

Қон топшира олмасангиз хечқиси йўқ, қўлдан келганча моддий хайрия билан  бемор болакайларга даволаниш учун қимматбахо дориларни сотиб олишга хисса қўшишингиз  қон топшириш билан баробар.

 Қон бериш ёки моддий хайрия билан қимматбахо дори сотиб олиш учун имкон қадар қўлдан келганича ўз хиссангизни қўшинг! Бу сатрлар сизга бежиз учрамагандир...кутамиз!

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Батафсил: +99894 695-21-21

 

ЛОЙИХА ХАҚИДА билмаганлар учун:

МАЪЛУМОТ: “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир; 

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. ПАСПОРТ   билан келиш шарт!  

Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 695-21-21) 

- 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади. 

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 

Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади.  Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади. 
 

 

-Қон топшириш бўйича маълумотлар: 

1. Қон топширмоқчи бўлсангиз тўқ келинг (жудаям тўқ эмас ва айниқса ёғлиқ овқат еб келманг)  ва паспортни унутманг! Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз. 

2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади. 

3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади.  

4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.  

 


-Моддий хайрия бўйича маълумотлар: 
1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор.   

2. Барча қилинган хайрия пуллари гувохлар олдида саналиб, ўша ерни ўзидаёқ шу пулга, шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади! Фотоисбот хисоботи сайтда чоп этилади.  



-Тадбирдаги ташкилий ишларда ёрдам иштироки бўйича маълумотлар: 
-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади. 

-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин. 

Фарқи йўқ ким ва қанча, асосийси хаммамиз бир ниятда харакат қиляпмиз: Яхшилик учун, соғлом болалик учун...ЯШАМОҚ учун!  

 

 

ЭРТАГА 4-март "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида учрашгунча!


Батафсил  +99894 695-21-21

 

 


МАБОДО:

1. "Фахрли инсон" тарғибот акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи(!) орқали хам эришиладиган савобдир! (манба )  Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим!!! Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади.    2. Хайр ишни асосийси бу НИЯТ ва НАТИЖА, натижага эришиш йўллари турфа ва бу холатда фақат ва фақат ТАРҒИБОТ ишлари билангина   эришиш мумкинлигини биламиз. Шу сабаб "Ўнг қўл бергани чап қўл билмасин"у, "Бергин унутгин", "Сувга от, балиққа бер" ва хоказо тушунчалари билан умуман адаштирмасликни ва катта хатолик билан ўзингизни хам, бошқа бировларни хам савобдан бебаҳра қолдирмаслигингизни сўрардик! Қон топшириш ва ўлим билан курашаётган болалик учун кўмак беришда юқорида айтганимдек фақатгина тарғибот мухим. Худбин бўлмайлик, савобни қилиб  уни яшириб бошқаларни ўзингизга эргаштиришдек  ва уларга хам шундай имкондек янада улуғ савобдан хам  мосуво бўлманглар! Асосийси ният! У тоза ва аввало Аллох олдида сахих бўлса миллион одамга кўринган ва сезилгани хаммаси бир пул!    3. Қилган ишингни реклама қилаяпсан деб адашганлар унутмасинки: Бу эришилаётган натижаларни хаммасини замирида албатта РЕКЛАМА ва ТАРҒИБОТ турибди! Шу сайт орқали бу лойиха реклама қилингандан кейингина одамлар келиб қатнаша бошлади, кейин эса аста секинлик билан ижтимоий тармоқлар ва албатта бугунги кунга келиб кимлардир кимларга сабаб бўлиб бирга олиб келишяпти. Лекин барибир хамма хаммаси реклама ва тарғибот орқали бўляпти! Истайсизми йўқми натижага айнан реклама ва тарғибот билан эришилмоқда! Бошқа қандай қилиб одамларни йиғиб бориб қон топширтириб яна хайрия қилинглар деб, камига  буни хаммадан яшириш мумкин? Тадбирдан кейингги фото ва видеохисобот эса аввало ўша қон топширгану дориларга пул ташлаб кетаётганлар олдидаги бурчимиз-ХИСОБОТимиздир! Халқ олдидаги хисоботимиз хамдир! Бировни омонати олдидаги масъулият мажбурияти!    Балки ёмон мақсад  ва ниятда ўшалар шундай изох қолдирмас хам, тарбиясида савоб ишни беркит деб айтилгани тўғри албатта, аммо инсонни ўзига онг ва фахм фаросат нима учун берилган? Бу тарғибот акциясику! Савоб қилиш фақат яшириш деган тартиб қоида йўқ! Исталган домлангиз ёки имомингизга шу лойихамиз доирасида бориб саволни беринг! Вахоланки асл ниятимиз олдида хаммасини гапиям бошқасиям бир тийин!  Реклама ва тарғиботсиз? Қон топшириш учун одамларни шу сайт орқали йиғяптику, ё айрим бечора ота-оналар каби мажбурликдан мардикорларни пулга ёллаб келтириб қон топширтирайликми биз хам? Қаердан шунча пул олайлик? Шу пулниям қандай йиғайлик? Масжид олдида тиланчилик қилиб, йиққан пулларга дори сотиб олиб бориб яширинча тарқатайликми? Шуниси тўғрими унда?  Ким шундай қиларкин?   Ўзини реклама қилаётганлар билан бизни адаштирманг! Ўз ёнидан хайрияга харажат қилиб,  реклама учун бориб хўжакўрсинга хайрия қилиб яна журналистларни чақириб расмга олдириб ва буни оммавий ахборот воситаларида суратларда бемор болаларни қучоқлаб ишшайиб расмга тушиб ўзини ёритаётганлар билан бизни адаштирманг! На қон топширади ва на керакли дори сотиб олади, фақат бир тийнга қиммат ўйинчоғию беморларга мумкин бўлмаган ширинликларни кўрсатиб расмга тушиб ўзини реклама қилгани қолади.  Ана уларга савол беринг нима учун ўз ёнингдан (умуман кераксиз нарсалар билан) хайрия қилаётган бўлсанг буни оммага кўрсатяпсан деб. Уларда бундан не мақсад? Биздаку аниқ равшан-одамларни қон топширишга тарғиб қилиш ва одамлардан дориларга пул йиғиш. Хар ой одамлар сонини кўпайтириш ва хаммани тарғиб этиш.   Ва бу борада ўша машхурларни хам таклиф   қилиб уларни мухлисларини хам жалб қилиш, одамларда акцияга шу тарафлама хам қизиқиш уйғотиш. Машхурларни қанчаси акциямизда  келиб қон топшириб моддий хайрия қилди. Буни хаммасини кўряпсизларку. Уларни ортидан фанклублари эргашиб қанчаси қон топширганини хам кўрдингизку.    Илтимос, эътироз билдираётганда  фахм фаросатни ишлатиб, онгимизга хеч бўлмаса шу мавзуда мурожаат қилайлик!   Мени шу сайтимни шундай имконияти хам борлигини билиб шундан мана шу тариқа хам  фойдаланаяпман. Шукрки ёмон ният ва мақсадда эмас, шукрки натижалари яхшиликка! Реклама билан одамларни пулларини йиғиб участка солаётганим йўқ, тагимга мошина олганим йўқ, хавотир олманг, ман биқиб кетиб сизлар қуруқ қолмаяпсизлар... Шундай бўлган куни ишонаверинг шу шифохонани ўзим тўлиқ оталиққа оламану хеч қандай тарғиботсиз ўзим хамма дорилар харажатини ўз зиммамга оламан. Унгача эса бундай имкониятим йўқ экан, бироқ буни сабабчи сифатида уддалашга имконим бор ва у фақат сайтимдаги тарғибот кучи билан амалга оширилиши мумкин. Хозирча жа ўзимга керагини бўлса шукрки  Худони ўзи беряпти! Балки ўз харакатим ва мехнатим натижасида ва балки шу  беморларга сайтим билан сабабчи бўлаётган эканман Худо хам менга кўп нарсага эришишимга кимларнидир сабабчи қилиб  эриштирмоқдадир.     Сайтимда фақат санъат вакилларини рекламаси ва янгиликлари билан хам тинчгина юрсам нима бўларди? Ким мажбурлайди? Ёмон ният билан сайт юритаётганлар хам бор, бўхтон билан пул топаётганлар хам бор, сайти билан шантаж қилиб хар хафта тўйларга машхурларни жўнатиб соққа қилаётганлари бор, шунчаки  оддий манфаатлар юзасидан хам бор. Ман  сайтимни бугунги мавқеидан ва аудиториясидан  шу хайрия йўсинида фойдаланаётган бўлсам кимга ёмонлиги тегяпти?     Илтимос, одамни кўнглини яхшиликдан қолдирманглар! Балки ўзларингни хаётингда нохақми ё лойиғи биланми яхшиликдан мосуво бўлгандирсиз ва шу учунам бошқаларникини кўролмассизлар, аммо бу дегани бошқаларга хам ёмонлигингни раво кўр дегани эмаску! Асосийси ният ва у Аллох олдида уялтирмас бўлса қолгани бефойда! Шу сабаб хам нимаики эътироз ёзсангиз хам, қилсангиз хам,   биз барибир шу лойихани хотиржам кўнгилу, енгилмас  куч ва харакат билан баланд кўтариб бораверамиз! Бу балки бизни шахсий ибодатимиздир. Харакатимиздаги ибодатимиздир... Сизларни ибодатингизга аралашмаяпмиз, бизни гўримизга сизлар тушиб кафолат бўла олмайсиз!    Шунчаки бошқа яхшилик қилмоқчи бўлганларни кўнглини бузманг....совитманг... Зеро ўшаларни муштоқ кутиб соғлом болаликка интилаётганларни уволига билиб билмай қолманг тағин! Бу эса катта гунох! Мана шу масъулиятни унутманг! Бизку ўрганиб кетганмиз, синмаймиз, сина олмаймиз хам! Аммо шу лойихага қатнашмоқчи бўлган кимнидир йўлдан қайтаришга сизни изохингиз сабаб бўлиб қолса гунохи ўзингизга!  Эътиборингиз учун коттакон рахмат!  

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 4284 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fahrli inson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Dilnoza   (04-Мар-2016 13:07) [Материал]
Olloh omadilarni bersin bemor bolalarga Olloh shifo bersin

2 wurausmanova   (07-Мар-2016 06:51) [Материал]
Cheksiz savobku...Havasim keladi Sizlarga!

3 Sulton   (16-Мар-2016 18:37) [Материал]
Hudo shifosin bersin bu bemor bolajonlar...........................

.... ..................
...... ................
. .......... ............. ....
................ .................

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!