Бош сахифа » 2016 » Февраль » 3 » Қабрга хайкал, тўқларга эхсон оши.
07:24
Қабрга хайкал, тўқларга эхсон оши.

Мозорларга кирган пайтим жудаям кўплаб дабдабали хайкаллар ва қабр атрофини уй деворидан хам хашаматли тарзда   қуриб ўраб  қўйишганини кўриб хайратланаман. Яқиндагина бир мозорга кирганимда йўллари билан алохида қурилган ва тепаларию атрофлари ўралган катта жойни кўриб тўхтаб томоша қилдим. Шу пайт ёнимдан ўтиб кетаётган гўрковми ё шу мозор ишчисими “Ха зўр а? Битта “участка”ни пули кетган бунга” деганидаку умуман лол қолдим.

Аввало бу хаммани шахсий таъби. Ўзи топган пулига истаганини қилади. Хаммаси тушунарли. Аммо шунчаки инсоний ва керак бўлса исломий тушунчалар билан нормал ва адекват бўлмаган холат-да энди бу.

Тириклигида қилмай ўзини армон виждонларини  овутгани қилишармикан, дўст-душманлар олдида “ха фалончини ота-онаси” деганда шу ўликни мозориям ўша МАВҚЕга хос турсин” дейишми,  ё шунчаки рости хам тириклигида рози қилиб, шу қадар яхши кўрганидан ўлиги ётган жойни хам гўзал қилишми бу ...билмасам...

Оламдан ўтган инсонимизни у дунёдаги гўзаллиги шароитини яратишда унга атаб ўқиладиган дуолар ва шу  бир уйни пули кетадиган  пулни хеч бўлмаса чорагини хам хайрия қилса ўша ўлган одам учун савобку. Ўша оламдаги гўзаллик шароитику.

Пул топиб ақл топмайдигандекмиз. Пулларни  маънан ва рухан нарсалар учун сарфламай исрофгарчиликка отамиз. Шуни нимасидан хотиржам бўларкинмиз?

 

Ўзбекмиз, мусулмонмиз... Исломда суратни ўзи мумкинмас дейилгану яна буёқда шундай хайкаллар қурилганки...

Бувим  рахматлик айтардилар : “Ўлсам, менга тош, мармар қўймаларинг, бу ўликни босиб тураркан” дердилар.

 

Азага борган ўз дардини айтиб йиғларкан деган бир хазиломуз  мақол бор, шунга ўхшаб мен хам юрган йўлимда ўзимни дардим билан қараганимдек “Фахрли инсон” лойихасига мурожаат қиладиган ночор ахволдаги ота-оналарни эсласаму ва шу исрофгарчиликларни кўрсам алам қилиб кетади. Чунки уларни ахволини била туриб ёрдам бера олмасамда аммо учраган нарсаларда уларга кўмаги тегиши мумкин бўлган исрофларни кўрсам эзиламан.   Шу ўлиб кетган одам учун исроф қилган пулларингни тирик бўлган ва ўлим билан олишаётган болалар учун сарф қилсангчи дегим келади. Ўша мурғак болаларни ота-оналари шу хайрия қилганни ўла-ўлгунича дуо қилса керак. Мана шу-ку катта бойлик! Бундай хайрияга сарфлаган пулингни минг чандон қилиб ўзингга ва яқинларингга қайтарган бўласанку.

Кунда кунора оналар қўнғироқ қилиб туришади. Мана, ишонмасангиз  ижодий жамоамдагилардан сўранг. Эзилиб кетасиз. Хаммаси пул сўрайди, дори сўрайди , ёрдам... Уйигача сотиб келган, Тошкентда ижара тугул энди унга хам пули қолмай шу фарзандини хаётини сақлаб қолиш учун керак бўлса  шифохона эшиги олдида яшайди.   Хиндистонга олиб бориб операция қилсам деб  20-50минг АҚШ доллари сўрашади.  Хайрия қиладиганлар топилар деб.

Шунча пули борларни мозордаги  ўтган яқинларини  ўлигини ёпиб турган безагидан шу нарсаларни эслаб... эссиз дея  ўтиб кетаверасиз.  

Қайтараман, хамманинг бу ўз танлови  ва истаги. Ўзи топган пулига истаганини қилади, истаса мозорга  уй қуради , истаса хайкал қуради, истаса ўзини ўлимидан аввал жой сотиб олиб мақбара қурдириб хам қўяди. Бор эканда шундайлари хам.  Мозор ичида  ғиштдан бежирим қилиб қурилиб қад кўтарган аркасимон уйчани кўрсангиз... Менимча шу мозорни ўзига қурилган  бир иншоотдир деб  ёнига борсангиз мармар билан атрофи ўралгану катта қилиб ўлган одам исми ва сохасигача ёзилган.

Шу  ўликни  қариндошларини хаммасини ўзи уйи-жойи бормикан? Хеч нарсага зормасмикан? деб қоласиз.

 

Мақолам пулдорларни исрофгарчилиги ёки мозорлардаги  қабрларни танқид остига олишмас.  Хаётга реалроқ қарашга чорлаш. Бефарқ бўлмасликка ундаш! Яқинларимиз, атрофимизга қараб шу мантиқсиз нарсалардаги “понт” ёки керакмас яна бошқа нарсалар учун исроф қилаётган  пулларимизни хеч бўлмаса бир фоизига хам мухтожлар аслида ёнимизда юргандир?

Ўлиб кетганидан кейинги  ишлатган пулларинг   исрофгарчилик билан Худони ғазабини келтиришдан бошқа нимага хам фойда бўларди энди?

Мухтожларга бер, сени бир умр дуо қилиб турсин. Шу ўлган инсонинг хаққига дуода ўтсин. Мана шу энг кераклиги. 

 

Телеканалларда хадеб Сомалидаги холатни кўп кўрганимгами, жиянларим ёки мана энди ўз фарзандларим овқат емай хархаша қилса “Сомалида болла оч!  Е! ” деб   қўяман. Шукр қилсангчи, у ерда болалар балчиқдан сув ичишади, егани овқати йўқ деб уришаман.  Бу гапни кўп қайтарадиган бўлибман, атрофимдагилар кулишади.  Кимдир емаса ёки еганини ташлаб кетса хам шу гап қайтарилади. Бу айнан Сомали ва ундаги очлар хақида хам эмас, умумий исрофгарчиликка қарши ўрнашиб қолган гаплар. Кимдир хамиша қаердадир биз исроф қилган нарсага жудаям мухтож! Шу нарсани хамма хамиша билиб яшашини жудаям истардим. Одаммизку!

 

Негадир одамийлигимиз яқин инсонимизни ёки бир умр рости хам нимагадир зор ўтган яқинимиз  ўлиб кетганидан кейин алам билан эслаб ўзимизни овутишга мана шундай мозорларни безаб кетишда бўламиз.  Қўй сўямиз, шундоғам ўзига тўқларга ош берамиз... Эхсон оши деб ўзимизни овутибам қўямиз.

Ошга келганларга бир қара, кўчани тирбанд қилиб қўядиган даражада мошиналар кўпайиб кетди...кимга эхсон қиляпсан? Нимаси эхсон буни? Тўқ одамни шу ошингсиз хам қорни тўя олишидами эхсон оши хикмати? Ўлган одамга росмана нафи тегадиган эхсон қилиш эса жудаям жудаям кам одамларни хаёлига келади.  Кўпчилик фахмига етмайди бу эхсон дегани кимларга ва нима учун қилиниши керак деганига. Бўлмаса тўйхоналарда кўчаларни мошиналар билан тўўўлдириб  “эхсон”  қилармиди?   

Домлалар хам келаверади “ха ўзимни эхсон пулимни оқлаш учун бир икки оғиз хадислар айтаман, қулоғига кирса кирди, кирмаса қоринга ошни киргани” деб келиб кетаверади. Биронтаси ўз масжидларида бу хақида гапиришмайди ёки эхсон ошига чақирилганида кимларга ва қаерда беряпсиз ошни?- демайди. Биламан хозир бу сатрлардан кўпчиликка тегиб кетиб айюханнос қилади.  Чиданг! Бу хақиқат дейилади!

Шу катта дабдаба билан ўтадиган  мантиқсиз эхсон-шоу исрофгарчилигига қараганда , эхсон оши ўтаётган тўйхона олдидаги  шу мошиналарингизга қараб турган қоровулга бериб кетган арзимаган пулингиз савоби юқорироқ бўлса керак. Қайдам, бу мани шахсий фикрим.

 

Биласизми, инсонни ўзини ўлимидан кейин хам унга савоб ёзиб туриладиган нарсалар хақида эшитгандим. Экиб кетган дарахт меваларидан одамлар бахраманд бўлганида, мевасиз бўлсин аммо соясида дам олганида. Ёзиб кетган китоблари илмидан одамлар фойда топганида.  Яшаб турган яхшилик ишларидан одамларни оғири енгил бўлганида ва қўйингки қурдириб кетган кўпригидан одамлар юриб турганида...  

Яшаб кетган болакай умрининг юраги хар бир уриб турганида. 

 

Нафақат ўтган яқинларингиз рухига балки ўзингиз учун хам хайрия қилинг ва аввало у ўз яқинларингиздан бўлсин, ортгани қўни-қўшни яқин биродарлар ва ундан ортгани бошқаларга.

Кўзингиз “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасига тушдими демак билингки бу ерда сизни ўлим билан курашаётган болалик кутмоқда.  Кимнидир ўлиб кетганидаги бефойда сарф-харажат эмас, реал хаётни сақлаб қолиш мумкин бўлган холатлар кутмоқда.   

Ота-оналар  дуоси билан бирга хиссангиз сабаб бола  умрининг хар бир завқли онларида, хар бир кутган байрамида, ёшига ёш қўшилганида ва қўйингки ўша умридаги юрагининг хар бир  урганидаги товушида билингки сизни хам савобингиз садо бериб туради. 

 

Индинга,  5-февраль муборак жума куни хаммани "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида кутамиз!

 

МАЪЛУМОТ: “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир; 

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. ПАСПОРТ ёки унинг нусхаси билан келиш шарт!  

Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 695-21-21) 

- 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади. 

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 

Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади.  Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади. 
 

 

-Қон топшириш бўйича маълумотлар: 

1. Қон топширмоқчи бўлсангиз тўқ келинг (сал тўқроқ, лекин жуда тўқ бўлиш ва ёғли овқат еб келиш мумкинмас)  ва паспортни унутманг! Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз. 

2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади. 

3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади.  

4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.  

 



 

-Моддий хайрия бўйича маълумотлар: 
1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор.   

2. Барча қилинган хайрия пуллари гувохлар олдида саналиб, ўша ерни ўзидаёқ шу пулга, шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади! Фотохисбот хисоботи сайтда чоп этилади.  

 



-Тадбирдаги шунчаки ташкилий ишлардаги ёрдам  бўйича маълумотлар: 
-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади. 

-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин. 

Фарқи йўқ ким ва қанча, асосийси хаммамиз бир ниятда харакат қиляпмиз: Яхшилик учун, соғлом болалик учун...ЯШАМОҚ учун!  

 

 

5-февраль  "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида учрашгунча!


Батафсил  +99894 695-21-21

 

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 29576 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fahrli inson, Faxrli inson, Fikriston

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Нозима   (03-Фев-2016 08:56) [Материал]
Доим хақиқат мавзуларни кўтарасиз.Аллох қўлласин сизни Сардор ака ))

2 Санжар   (03-Фев-2016 09:54) [Материал]
Ажойиб макола ва таклиф булибди. Худо хохласа борамиз

3 ledy   (03-Фев-2016 10:07) [Материал]
Эрталабдан ёкимли мавзу учун рахмат.
Хам зикр, хам шукр килдиргани учун.

4 Royal   (03-Фев-2016 10:54) [Материал]
Samarqandlik bir tanish etgandi,Samarqandda insonlar oz oilalariga mozordan yer olib huddi shahsie hovlidek tutishadi dib....

Giyohvandlikdan otgan farzandiga 2 qavatlik qilib haykalmiyey yoki osanga ohshash bir nima qildi....
Bizam Onamizga (qaynanasiga) ornatmoqchimiza...
- Iya opajon, bu nimasi ? qaysi ayol kishini yuziniki yopiq tutishgan joyda , sizlar yuzlarini yani rasimlarini qabr toshlariga qoymoqchimisila ? va qabr toshiki bu Hristiyanlar odatiki....
manimcha bu fikrilani islom dinidan saal koproq habardor insonlardan maslahat qiseyla bolarkan digandim....
sorashsa,yahshimas dib etishipti...qilishmadi...

evi bilande endi....farzandini yurish turishidan habarsiz bop ogzi-burniga siqqanicha pul tiqqanidan keyin pulni qadir bomasdan har hil ioshlarga yuradi, otganidan keyin yana pul kuchi bilan farzandi qabri tepasiga 2 qavatlik imorat quradimide...

Towba qildim dimasdana...

Towba qildim deyish kerak...

5 sherzod   (03-Фев-2016 11:51) [Материал]
Ha ehsonni ham qayerga qilishni ham bilish kerak

6 sherzod   (03-Фев-2016 11:52) [Материал]
Bu narsalr ko`proq tarbiyaga bog`liqmikin deb o`ylab qolaman.Menimcha ehsonni muhtojga qilingnda savobi ko`proq bo`lsa kere yana Alloh bilguchidir

7 Oldman   (03-Фев-2016 14:43) [Материал]
Yaxshi maqola bo'libdi, biz ham keyingi yig'ilishlarda qon topshirmoqchimiz. Bu kichkintoy bolalarni ko'rib odamni yuragi eziladi. Albatta bu narsa har birimizni oilamizda bo'lishi mumkin edi. Shuning uchunam albatta qo'limizdan kegan yordamni berishimiz kerak. Alloh bu bolakaylarga sog'likni bersin. Shunday hayrli tadbirda tez kunlarda ishtirok etishimizni bizga nasib etsin.

8 muhayyo   (03-Фев-2016 22:13) [Материал]
Онаси улганда етиб келмади, xатто йукламади тиригида хам. Пул ва шухрат учун канча кезмади , не-не шахарларни бу аянч одам. Бугун элни йигиб кутарди фарёд, мармардан хотира куйди кабрига . Она тиригида килолмаган ёд, нахот энди етди унинг кадрига. Афсус она номин куз хам илгамас, узин исмига-чи берилган зархал. Буни хам онага мехирдан эмас, Узин шухратига куйибди хайкал. Шоир кимлигини эслолмадим, лекин бу шеърни ёзганида шоир накадар хак эди.

9 azamlawyer   (04-Фев-2016 09:13) [Материал]
Жуда мухим мавзу буям... Мани билишимча кабрга умуман мармартош, хайкал ва бошка дабдабалар куйиш мумкин эмас. Эхсон ошлари масласида эса.. ман туйлар масласида хам шундай деган булардим, хатто туйларда хам асосан мухтожлар, кариндошлар ва кушниларни чакириб ош бериш керак

10 Шерзод   (04-Фев-2016 18:28) [Материал]
Бу мавзуни такрор такрор ёзинг. Одамларни жонига жигига тегди деб уйламанг. Халкимиз токи бу "касалликдан" даво топгунча езинг ва Сиздайларнинг сафи кенгайсин.

11 S beby   (07-Фев-2016 11:38) [Материал]
Sardor aka sizga Tillar ojiz tariflashga.. Umringiz ziyoda bo'lsin...

12 Эъзоза   (10-Фев-2016 11:23) [Материал]
Долзарб мавзуни кутарганинг учун РАХМАТ. Инсонларни эхсон бериш, бир-бирини куллаб-кувватлашга ургатишнинг узи савоб.
Вилоятлардан Тошкентга бориш кийн. Лекин ёрдам кулини чузишга тайёр ёшлар вилоятларда хам борлигини айтмокчимиз.
Ответ: Вилоятлардан хам борадиганлар бор. Хайриянгизни улар оркали хам етказсангиз булади. 

Изохлар модератори bek8111

13 Эъзоза   (10-Фев-2016 11:34) [Материал]
Кон топшириш учун Тошкентга бориш шартми. Вилоятларга хам келиб шундай лойихаларни амалга оширишни иложи борми. Балким Камолот ёшлар ижтимойи харакати билан хамкорликда ёки согликни саклаш вазирлигининг вилоят филиаллари билан биргаликда шундай лойихалар ташкил килиш керакдир.

14 Royal   (10-Фев-2016 23:58) [Материал]
Viloyatlardan shaharga kelib rasimga tushish shartmi ?

Qaysi viloyat bolishini nima farqi bor, osha yerlarda shu ishlarni tashkilashtirish qanchalik qiyin ?
Harakat qisa hammasi boladi...

Olloh savobini bersin, yahshilik yolida hizmatda bolganlarga...

15 Эъзоза   (13-Фев-2016 21:04) [Материал]
Хайирли иш килиш учун расмга тушиш шарт эмас. Лекин кон топшириш учун у ерга бориш керакку. Мен шуни назарда тутган эдим.

16 AberAB   (23-Фев-2016 18:32) [Материал]
Жуда тўғри фикр илгари сурилибди, аччиқ ҳақиқат ёзилган ! Сўнгги пайтларда айрим кишилар эҳсонни кўзбўямачилик учун қилишаётганлиги, қабристонларда эса мақбарага хос тошлар ва ҳайкаллар қўйилаётганлигини кўриш мумкин. Айниқса, Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги айрим марказий қабристонларга кирсангиз, музейга кириб қолганга ўхшайсиз, астағфируллоҳ !

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!