Бош сахифа » 2016 » Январь » 29 » 2016-йил бошидаги илк "Фахрли инсон"дан
14:14
2016-йил бошидаги илк "Фахрли инсон"дан

2016-йил бошидаги илк "Фахрли инсон" лойихасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Эътироф"-2015 йил энг яхши эркак хонандаси Абдурашид Йўлдошев, хонанда Шерзодбек, доимгидек лойихамиз ташкилотчисига айланиб бўлган актер Адиз Ражабов ва....Тамила қатнашганидан хабардорсиз.

 

Тақдир ўйинини қарангки айнан шу бугун муборак жума кунги ушбу акциямиздан батафсил видео қўйиладиган кун сайтимизда Тамила билан боғлиқ уч видео бўлмоқда. Бири ўзи тан олган, иккинчиси тан олинмаган ва мана бу учинчиси эса сизларни орангизда аксариятингиз тан олишни истамаган холат Тамиланинг хайрия қилиб қон топширгани... Хозир бу қиз хақида аксарият одамларни эшитгиси хам билгиси хам йўқлиги тушунарли хол. Бироқ унинг ёмон харакатлари билан боғлиқ холатни кўрсатиб мухокама қилар эканмиз, бу репортаждан уни яхшилигини ўчириб кўрсатмасликка хам хаққимиз йўқ.  Хеч бўлмаса мана шу хайрли иши учун унга нисбатан фикрлар қатъий бўлмас, зеро шу куни қон топширган қизлардан фақатгина Тамила бўлди.

Бу қиз билан хамиша ғайриоддий нарсалар бўлиб турадией. Зилзила деса зилзилалар, қон акциясида Тамиладан бошқа хечқайси қиз зоти қон топшира олмади, буёқда айнан шу яхшилиги тасвирланган репортаж қилинадиган кун нақ икки видео тарозини бу четига тайёр туриши...бекоргамас ва бесабаб бўлмаган ғайритабиий хол.

 

 

Тамила қон топширишдаy  аввал хамманинг қонини ичди). Бир маротабалик стерил эканлигига ишонмай дорихонадан игна хам келтирди, бироқ у қон топширишга мосланмаган эди. Хуллас роса хамма нарсани текшириб, ишониб ишонмай зўрға қон топширди. Орада шифокорлар, э қўйинг топширмай қўя қолсин деб хам юборишди) Лекин бу холатлар кўпроқ кулгулироқ бўлгани учун хечкимда салбий хиссиёт уйғотмади. Буни видеодан хам кўрарсиз.

 

 

Шу куни қон марказидаги гемоглабин текширувчи аппарат носозлиги туфайли акциямизда қон топширмоқчи бўлиб келган 25дан зиёд одамлар қон топшира олишмади... Эрталабдан бери донорлар топширган бўлишига қарамай, келиб келиб бизни акциямизга келганидаги бу холат. 

 

Қон топширганлар :

1. Qosimov Jasur 
2. Boltayev Yo'lchi 
3. Karimov Shovkat 
4. Toirov Jasur 
5. Usmonjonov B 
6. Raxmatova Esmeralda- xonanda

 

 

Хонанда Шерзодбек  хонанда Тамилани Тўмарисга қиёслаб қон топшираётганидан уни олдида бош эгишини айтиб жонли ижро қилиб берди. Бироқ бироз аввал Тамила билан орасидан ола-була мушуклар вагонлаб ўтгандек бўлди. Сабабларини видеодан кўрарсиз.

 

 

Кечадан бери (тарқалган видео сабаб албатта) одамлар Тамиланинг шу қон топширгани борасида турли изохлар қолдиришмоқда. Чуқурлашмаган холда жавоб берадиган бўлсам: хар бир топширилган қон текширилиб, стериллаштирилиб мингта фильтрдан ўтилади ва бемор болакайларга ундаги мухим ферментлари олиб қуйилади. 

 

 

 

Хонанда Абдурашид Йўлдошев хам жонли ижроси билан  барчани рақсга чорлади. 

 

 

Шу кунги хонандаларимиз ижросига жўрликни доирада созанда Қобилхўжаев Жалолиддин ва унинг шогирди бажаришди. 

 

"Карамель" кафесидан бир ходим ўзи билан қон топшираётганларга  "Фахрли инсон" ёзуви туширилган  карамель торти билан ташриф буюрди. 

 

Shirinlik, ichimlik, raskraska va idishlar
S. Kamilov
Abdurahmon
Gulruh
Ulug'bek
Azizaxon

 

 

 

Яна бир жажжи хомийча Усмонхон) У менга хам ширинлик келтирибди)

 

Moddiy xayriya.
Iqbola, Gozal, Karimova Sadoqat, Саидазим, Шавкат, Кодирбек фанфорум, Касимов Жасур, Адиз Раджабов , Ilmira Adilova, Turob, Mirjalil, Mirjalol va Madina, Mukhiddin Ali, Shirin, Mohira, Nargiza, Yusupov Muso, Сардор кореа, Ёдгора Сурхандарё, Зиёда.

 

Umumiy summa 10. 270 000 сўм. 

 

 

Йиғилган пулларга олинган дориларни актер Адиз Ражабов ва фотограф Мухиддин Али тарқатишди.

 

 

Шу кунги қизиқ холатлар ва жонли ижролар билан видеохисоботни ЮТУБДА томоша қилмоқ 

 

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Видео Нодира Махмудова. 

 

 

Келаси "Фахрли инсон" лойихаси 5-февраль куни бўлиб ўтади.

Батафсил +99894 695-21-21

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 12963 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fahrli inson, Faxrli inson, Abdurashid Yo'ldoshev, Tamila, Sherzodbek

Нравится
Барча изохлар: 7
1 shine   (29-Янв-2016 16:27) [Материал]
Bu qiz bilan g'alati voqealar buladi chunki to'g'ri yurmidi hammayoni .... bostiradi

2 Gulxayo korea   (29-Янв-2016 18:28) [Материал]
Tamillani beti qursin

3 Boxodir   (29-Янв-2016 22:30) [Материал]
Tamilaga nima bor botta u xich qachon faxrli inson bolomiydi

4 wurausmanova   (29-Янв-2016 23:34) [Материал]
RAHMAT Barcha tashkilotchi insonlarga!

5 MirOdil   (30-Янв-2016 10:38) [Материал]
Xamma joyda Tamilla
yoshlarda Tamilla
1chi kanal Tamilla
trassada Tamilla
divanda Tamilla
Yaxshi xam telegram bor
Bo'lmasa kimni qanaqaligini qattan bilardik
Bu xam zamonaviy texnikani bir yaxshi tarafi

6 Xurshid   (30-Янв-2016 23:54) [Материал]
Hurmatli adminlar videoni Tas Ixga ham tashlanglar oldindan rahmat biggrin

0
7 Sayyod   (03-Фев-2016 05:46) [Материал]

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!