Бош сахифа » 2014 » Сентябрь » 9 » Кун фахри-Абдурашид Йўлдошев!
13:10
Кун фахри-Абдурашид Йўлдошев!

       Sayyod.com сайти "Фахрли инсон" шиори остида ўтказаётган муаллифлик лойихаси доирасида, Гемотология институти қошида жойлашган лейкемия билан оғриганлар шифохонасидаги бир бемор опанинг таваллуд айёмига юлдузли сюрприз ўтказди.

 

 

Бир кун аввал ўз таваллуд айёмини нишонлаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев мазкур юлдузли сюрпризга жалб қилинган бўлиб,  хонанда бир даста гул билан шифохонага ташриф буюрди.

 

Бу кутилмаган сюрприздан бемор опамиз йиғлаб юбордилар.  Абдурашид сўнгги қўшиқларидан бирини жонли ижрода куйлаб хам берди.

 

 

Юлдузли сюрприз ташрифидан нафақат таваллуд айёмини нишонлаётган бемор балки касалхонадаги бошқа беморлар, шунингдек медперсонал хам жуда хурсанд бўлиб Абдурашид билан эсдалик учун суратга тушишди. 

 

Шу куни болалар бўлимидаги бир бемор онасини хам таваллуд айёми маълум бўлгач Абдурашид уларни хам табриклаб кетди.

 

Абдурашид Йўлдошевга бундай эзгу ишда иштирок этгани учун ташаккур изхор этиб , 29-30 октябрь куни "Истиқлол" санъат саройида ўтказиши кутилаётган яккахон дастури худди шундай кутилмаган хуш сюрпризларга бой бўлишини ва Абдурашидни хам кўзларига хамиша севинч кўз ёшларигина мехмон бўлишини тилаймиз.

 

"Фахрли инсон" бу фақат хайрияга доир лойиха эмас, бу эзгу, яхшилик, мехр-оқибат борасидаги  росмана фахрли инсон бўлишга ундайдиган турли лойихалар сифатида ривожланиб бораётган лойиха эканлигини маълум қилиб унда барчангизни иштирок этишга даъват этамиз!

 

Репортажни Шахло Қодирова ва Дилобар Сухбатова ўтказишди.

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 5966 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, Abdurashid Yo'ldoshev

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Bek8111   (09-Сен-2014 14:51) [Материал]
Shunaqa yaxshi insonlar ko`paysin.

2 Zodibek   (09-Сен-2014 17:54) [Материал]
Минг рахматда шуни эслаб келганига канийди хамма шундай булса

3 Азиза   (09-Сен-2014 18:06) [Материал]
Оллох рози булсин кимнидир кунглини тогдек кутарган булсангиз сизни Оллох уз панохида асрасин

4 Lola   (09-Сен-2014 18:56) [Материал]
Ilohim kupaysin

5 Sardor_B   (09-Сен-2014 21:22) [Материал]
Жуда хам зур сюрприз булибди койил. Ана шундай инсонларни сафи кенгайсин. Ижодига омад шу инсонни.

6 Saman   (10-Сен-2014 04:49) [Материал]
Rashidakam oldindan bunaqa savob ishlani qilib keganla faqat pinhona qilala sanatlariga sanat qoshilsin halq artist unvonini olisham nasib qisin oilalari biz muhlislani bahtiga sog bosin SAYYODGA omad tilab qolaman.

7 Гули   (10-Сен-2014 14:09) [Материал]
Оллох рози булсин! Жудаям хурмат киламан! Ижоди хам зур!

8 Madina   (11-Сен-2014 14:47) [Материал]
Жуда хурсандман. Аввало Абдурашид аканинг хам таваллуд айёмлари экан табриклайман!. Абдурашид ака Сизни оиламиз билан ҳурмат қиламиз. Ва ашулаларингизни бирортасини қолдирмасдан эшитамиз. Шундай камтар ва бағрикенг инсон бўлиб юринг доимо!

9 Abdumannop   (11-Сен-2014 15:03) [Материал]
Ҳаммага катта раҳмат! Бу тадбирни уюштирган унда иштирок этган ҳамма-ҳаммага! Аслида ҳам халқ меҳр берган санъаткорлар мана шундай ибратли ишлар билан халқнинг эътиқодини қозонадилар! Баракалла!

10 Sunnatjon   (11-Сен-2014 20:27) [Материал]
gap yo'q ustoz!

11 Dilshod_A   (11-Сен-2014 20:29) [Материал]
Olloh rozi bo'lsin. ilohim shunaqa yashi insonlar ko'payaversin)

12 N1   (11-Сен-2014 23:57) [Материал]
Hurmatli admin Komentni o'qin iltimos.
LEKYEMIYA kasalligiga chalingan bemorlarga davo bor. Dard borki, Darmon bor. "TUYA SUTI" ular uchun juda foydali ekan. Agar muolaja qilishsa nasib qisa sog'iyib ketishadi. Shu usulni sinan ko'rilar noumid shayton.
Biriga bomasa ikkinchisiga foyda berar. Iltimos lekin.
Ответ: Туя сути Кимрон дейилади. У лейкемияга эмас сахарга даьво яьни кандли диабетга. Аслида даьво хам эмас, сахарни даражасини пасайтириб туради.

Изохлар модератори Bek8111

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!