03:02 Фанклубларнинг "Фахрли инсон"даги иштироки | |
Машхурларга фанклублар тузилиши сўнгги пайтлар оммалашмоқда. Ўз кумири учун тарғибот, қўллаб қувватлаш, у билан боғлиқ концерт ва тадбирларда иштирок қилиш, хамда, керак бўлса химоялашни (айниқса однода) ўтайдиган йигит ва қизлардан иборат гурухлар ўз хонандасини хурмати ва юзи учун хайрия тадбирларида иштирок этишлари қувончли холат. Аксарият холларда хонандасини йўқлигини билдирмаслик учун хам улар турли тадбир ва акцияларда хонандасининг номидан иштирок қилишади. "Фахрли
инсон” хайрия тадбири бир йиллик байрамида иштирок этган Фан
клублар:
Юлдуз Усмонова фан клуби ширинликлар билан ташриф буюришди. Тадбир бошиданоқ Фанклуб йигитлари хизматга шай эканликларини билдиришди. Қизлардан Юлдуз опани қўшиқларидан бирини куйлаб, шифохона ва сайтимизга Юлдуз Усмонованинг янги дискларидан тақдим қилишди. Лола фан клубидан бир йигит қон топшириб, фанклуб аъзолари болакайларга кўзмунчоқ ва браслетчалар совға қилишди. Шунингдек улар моддий хайрия тадбирига хам ўз хиссаларини қўшишди. Райхон фан клубидан икки аъзо қон топширди. Фанклубнинг бир аъзоси бўлган қиз жонли ижрода мусиқасиз Райхоннинг "Юрагимдасан" қўшиғини куйлаганида бир зумда кўпчилик Райхон келди деб ўйлади. Сабаби, овози шу қадар ўхшашки, ажратиш қийин. Айниқса худди ўша манерада куйлаб бергани ажойиб. Сўнггида Райхондек "Мен сизларни севаман" деса борми?))) Унга сайтимизнинг махсус совғаси топширилди. Гугушанинг икки фанклуби иштирок этди: Googoosha Fc ва Real Googoosha. Хар иккала фанклубдан умумий 7-та иштирокчи қон топшириб, моддий хайрияда хам иштирок қилиб, ширинликлар хам олиб келиб, тадбир давомида хизматда хам бўлиб, рақс майдонини қиздиришда хисса хам қўшишди. Реал Гугуша фан клуби, фанклуб қўшиғини куйлаб, сайтимизга махсус сувенир совға қилишди Шерзодбек фан клуби хам ширинлик билан ташриф буюришди. Фанклубдан бир киши қон топширди. Шохруххон фан клубидан Улкер деган қиз, Лара Фабианни "Же тем" қўшиғини куйлаб берди. Шохруххонни фанклубидан яна икки ёки уч аъзоларига кўзимиз тушди. Доимгидек Сирожиддин Жосус фаол. Шу йигит хамиша хамма тадбирда Шохруххон фанклуби номидан қатнашиб келади. Шохруххон шу куни Фарғонада бўлганини унинг продюсер маълум қилди. Шахзода фан клубидан шу куни икки аъзо қон топширди. Муниса Ризаева фан клубидан бир йигит моддий хайрия тадбирида иштирок этди. Соғинч садоси интернет радиоси бошловчилари ва фан клуби хам ширинликлар билан ташриф буюриб, моддий хайрияга муносиб хисса қўшишди. Салмон фан клуби Шунингдек, Сетанхо гурухи (1-донор), Али Отажонов, Нилуфар Усмонова, Севара Назархон ва Даврон Кабулов (2 донор) фан клублари хам қатнашишди. Ва албатта шу кунги тадбир мезбони Sayyod.com фанфоруми! Энг кўп-16 киши қон топширган хам, айнан шу, менинг ғурурим ва иккинчи оилам бўлган йигит ва қизлар бўлди!
Ташкилий ишлар бошидаги фанфорум бир неча гурухга бўлиниб, хаммаси ўз зиммасидаги ишни аъло даражада уддалади. Мехмонларни кутиб олиш, қон топшираётганлар рўйхатини тузиб бориш, қон топшираётганларни ширинлик ва сув билан таъминлаш, бемор болакайларга байрам тадбирини хис қилдиришда қатор лойихалар, альбомга сурат чиздиришдан то болакайларга тарқатилиши керак бўлган "раскраска" альбомларига машхурлар дастхатини туширишни таъминлаш, болакайлардан интервьюлар ва албатта керак бўлса рақс майдонини хам бемор болакайлар билан қиздиришни хам ўз зиммасига олди. Хилола-Смартдент, Ноди, Ёжик-Феруза, Иззат, Чарос-Венена, Нур Хоразм-Нурбек, Хожиакбар, Аббос, Малика 95, Аброр Фахриддин, Мадишка-Мадина, Шохи, ДинДин-Мадина, Шахзод, Оламгир-Жахонгир, Камола 95 ва Сарварларнинг тадбирдаги фаоллиги учун алохида рахмат. Бирваракайига бир неча ишни хам эплаб кетаверганлар хам бўлди: Хонандаларни қўшиқ куйлашлари тартибини сайтимиз продюсери Искандар Шукуров амалга оширди. Моддий хайрияларни қабул қилиб, келаётган мехмонларни кутиб олиш ва тадбирни видеога тушириш, ундан аввал баннерлардан то ленталаргача келтиришниям фанфорум рахбари, сайт рахбари маъмури Шахло Қодирова уддалади. Аксарият фанфорумчилар болакайларни ўйнатиб, хам хонандалар куйлаётганидаги тартибни амалга ошириш учун тансоқчиликниям амалга оширишди. Браслетлар билан тақдирлаш пайтида менга ёрдами теккан ва росааа гап эшитган Шукронага алохида ташаккур! Маъсулиятли ва бундай катта тадбирда албатта асаб жойида бўлмаслиги тайин. Ташкилий ишлар юзасидан ва жараёндаги мабодо шундай холатларга учраган фанфорум аъзосидан узр сўрайман. Биз бир оиламиз, сизлар борки ғояларимиз амалда ўз самарасини бермоқда! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 7335 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |