10:07 ФАХРЛИ ИНСОНлар тақдирланди! | |
Нихоят Москопдан заказимиз келди урра!))) Хабар берганимиздек, қон топшириш акциямиз учун махсус силиконлик браслетлар ясаттириш режамизда бўлган. Афсуски Ўзбекистонда бу нарсани иложиси бўлмас экан. Шу сабаб Москвадан буюртма қилдик. Мана шундай "Фахрли инсон" номи туширилган браслетлар хар бир қон топширган, хайрия қилган ва акциямизда беқиёс хизматлари бўлган инсонларга тақдим қилинади. Бундан ташқари бу браслетлар сотувга чиқарилиб, тушган пуллар йиғилиб Лейкемия билан оғриган болакайлар учун дорилар сотиб олиш учун ишлатилади. Нима учун "Фахрли инсон"? Аввалига "Фахрли донор" қилмоқчи бўлганмиз, лекин хамма хам қон топшира олмаслиги ва аксарият одамлар моддий хайрия ва хизматлари билан акциямизга ёрдам беришларини инобатга олган холда "Фахрли инсон" деб номлашга қарор қилдик. Мархамат, сайтимиз тақдирлаган фахрли машхурлар билан танишинг: Бу йилдан давомланган акциянинг илк ўз ташаббуси билан қатнашиб қон топширган илк иштирокчи Фаррух Соипов! Акциямизнинг хар сонида иккинчи тури, моддий хайрияни мунтазам амалга ошириб келаётган хонанда, шоира ва бастакор Шахноз! Қон топшириши умуман нореал бўлган хонанда Шохруххон! Лекин у уддалади!))) Сенчи? Фахрли браслет сохибимисан? Сайтимиз билан у хамиша хамнафас! Акциямизда икки маротаба қон топширган Каниза! Канизанинг продюсери Мурод Мадрахимов. Акциямизнинг хар бир сонида бош-қош. Қон хам топширган, хайрия хам қилмоқда. Шербек Шодиев ва Фаррух Соиповларнинг продюсери Искандар Шукуров. У нафақат қон топширди, балки сайтимизнинг бугунги кунгача барча тадбирларида хизматда! Плазмофарез топширган Илхом Мий Арма! Салмон, у хам қон топширишга ўзида жасорат топа олган хонанда! Салмоннинг маъмури Тохир хам қон топширган! Моддий хайриямиз иштирокчиси Лола. Моддий хайрия тадбиримизни қўллаб қувватлаган яна бир хонанда Тамила! Да, да, надень мне браслет. О да, только так!))) Сайтимизнинг алохида хурмат тахтачасининг ёрқин юлдузи, барча лойиха ва тадбирларимизнинг энг фаол иштирокчиси Адиз Ражабов! Сайтимиз изохлар модератори ва ФанФорум рахбариятидан Шахло Қодирова. Сиз хам шундай фахрли инсон номига сазовор бўлишни истайсизми? Бугунги акциямизда қатнашинг! Тадбир уч турда бўлади, сизга тўғри келган уччаласидан бирида қатнашиб кунни хайрли ўтказишингиз мумкин: 1 . ҚОН ТОПШИРИШ АКЦИЯСИ; 7 сентябрь 2012 йил соат 14-00да, қон топширишни истаганларни (паспорти ёки нухсаси билан, ёки паспортдаги мухим маълумотларни ёзиб олган холда, ) Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал ва "Medic As" клиникаси тўғрисида сайтимиз логотипи туширилган оқ футболкалик фанфорум қатнашчилари кутиб олишади. Бу турда қатнашганлар учун браслет совға қилинади! 2. Акцияни қўллаб қувватлаш: Қон топшираётганлар учун истаганингизча ширинликлар билан юқоридаги манзилга, кўрсатилган вақтда келиб қўллаб қувватловчи инсонлардан бири бўлишингиз мумкин! Бундай қўллаб қувватлаганларга браслет чегирмада сотилади. 3. МОДДИЙ ХАЙРИЯ; Исталган
миқдорда хайрия қилмоқчи бўлганларни эса, шу куни кундузги соат 16-00дан соат 17-00гача Лейкемия билан оғриган болакайлар шифохонасига таклиф этамиз. Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Халқ банки. Бу турда қатнашганлар учун хам браслет совға қилинади! Батафсил маълумотлар учун телефон рақамлари: (+99894) 644-67-11 Бугун 7 сентябрь!!! ЖУМА ЖУМАДЕК ЎТСИН! соат 14-00дан 16-00гача хамма қон топшириш акциясига, соат 16-00дан 17-00гача хайрия тадбирига!ҚОН ТОПШИРИШНИ ИСТАГАНУ ЛЕКИН ҚЎРҚҚАНЛАР УЧУН МУХИМ ХАБАР: -Биринчидан,
келишингиз билан, хеч ким шартта қонингизни олмайди. Аввал бармоқ
учидан озгина олиб, организмингиз қон топширишга қурби етадими йўқми
ўрганилади. Шундан кейин, қон топшира олишингиз маълум бўлса, шифокорлар
назоратида организмингиздан мумкин бўлган кўрсатгичда қон олинади. -Иккинчидан,
қонингиз уч кун давомида текширилади ва бахонада қонингизни хар
тарафлама текширилганлиги, унинг натижалари хақида бепул маълумотнома
олиш, паспортингизга қон группангизни урдириш имконияти берилади. | |
Бўлим: Tabriklar |
Кўрилган: 9806 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 17 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |