10:19 ФАХРЛИ ИНСОНдаги хақиқатларим | |
Хайриямизда, хаммага маълум,
қон топширишдан қисмини тугатиб чиқиб,
Гемотология институтига боришни истаганларни "йиғиб териб” иккинчи қисм ─
моддий хайрияга борамиз. Борамиз, яна ўша биз доимий кирадиган хонамизга олиб
киришади. Аптекачи амакини чақириб.. хуллас) ман бунгача бўлиб ўтадиган воқеалар
ва инсонлар хақида тўхталмоқчи эдим! Хақиқий
фахрли инсонлар! Акцияни ўтган йили қайта
бошлаган пайтларимиз, бир икки бўлар эди, расмга тушгани келган ёки бирор
кимларни кўриш ва хоказо... хозирга келиб эса, акция умуман бошқача ўтади.
Сайёд Фанфорум аъзоларику шу кун азонлаб келади))) қий чув... Ясатишлар,
тайёргарлик ишлари... Инсонлар кела бошлашади қон топшириб, ишига югуриб
кетади. Кутмайди хам, қидириб хам юрамиз баъзида. Кўпчиликнинг бу тадбирга
жиддий ёндошгани қувонтиради. Қон топширишади, баъзилар яна ва яна... охири
ўзимиз тўсқинлик қиламиз "хооой ана одамлар бор, сенга мумкинмас” деб. Барибир топширади кейинги ой ))) Фахрли инсон
хақиқий! Атиги 400мг қон қайсидир бир
болакайнинг умрини сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкинлигини улар яхши
тушунишади ва сақлаб қолишади хам! Қон рости хам энг мухими! Хайрия пулини
шахсан ўзим қабул қилиб олганим сабабли, ишонсангиз агар, кўпчилик хайрия
қиладиган инсонларни яхши таниб хам қолганман, исм фамилияларигача
хатто))) Бир аёл бор, ўзлари айнан
болалар билан ишлайдилар, адашмасам, ногирон болалар билан... Лекин шу опа
доимий тарзда хайрияга ўз қиссаларини қўшиб келадилар. Чексиз хурматим!
Америкада истиқомат қиладиган, опа сингиллар бўлишса керак, фамилиялиги бир хил. Уларнинг номларидан хам доимий хайрия ташлаб
кетишади) хеч бир акцияни
қолдирмайдиган ака укалар, доимий равишда браслет тақиб қўяй десам , "Менда
кўпайиб кетдику”, деб хазллашадиган аёл, хуллас
давом этсам жуда кўп бундай инсонлар,
(ушбу инсонларнинг исмларини хар бир акция хақидаги репортажларда
учратасиз), ва албатта хар акцияда яна
ва яна бошқа инсонлар хам келаверишади.
Шу сайт орқали бундай даража.. кўз тегмасин! ) Яна бир қизиқ холат, кўп
бўлади, хайрия қилиш учун олдин телефон орқали ёки келиб ўзимдан сўрашади, "Неча пулдан хайрия
қилай?” ёки "бошқалар қанча беришади энг ками, менда камроқ эди,
уяламан...” Соддалик, беғуборликми ёки?
куламаней) Бундан хам қизиғи, айнан шу
йиғилган сумма, қанча бўлишидан қатъий назар, хаааар сафар(!), шифохонада бизга доктор керакли дорилар рўйхатидаги
дориларга аааайнан етади))) билмадим, бу хақиқий мўжизаде))) камми хайрия,
кўпми фарқи йўқ... мухими чин дилдан бўлгани! Ана шунинг учун хам доим керакли
дориларга етади шу йиғилган пуллар! Кам хам эмас, кўп хам эмас! Доим етади)))
ўзимиз хам куламиз шунақа бўлса, гувохлар хам бор))) Мақолани охирида эса, балки
ёзишимга сабаб бўлган воқеалардан бир иккитасини айтиб ўтаман. Бир аёл телефон қилиб хайрия
қилиш ниятини билдирганди, унинг фарзанди хам лейкемия билан касалланганлигини
айтганди. Хатто у инсон хам хайрия қилиб турадилар. Бугун эса яна бир аёл ўз фарзанди ногирон
бўлсада, ушбу хайрия акцияси хақида эшитиб, хайрия қилиш истаклари борлиги
хақида айтдилар... Фарзандларингизга шифо тилайман!
Умри узун ва мазмунли бўлсин! Хақиқий фахрли инсонлар айнан
шулар! Акциямизнинг юлдузлари хам! Хаммангизга каааттакон рахмат ва хурматим!
Буларни сайт ўқувчилари билан шунчаки бўлишгим
келди))) Шаҳло Қодирова | |
Категория: Hayriya| Akciya | Tadbir | Просмотров: 7640 | | |