"Фахрли инсон" лойихасининг 2015 йил якунидаги сони қай даражада файзли ва байрамона ўтганини мана бу тақдим этилаётган 21 минутлик видеохисоботдан кўриб хис этишингиз мумкин.
Микрофонсиз биргина гитара садолари жўрлигида кечган ва йиғилганлар билан баравару баралла куйланган қўшиқлар сизларни бефарқ қолдирмайди . Айниқса "Кел кел ёр ўйнайлик" халқ қўшиғини хамма куйлагани менга жудаям ёқди.
Мана икки кундан кейин 8-январь куни 2016-йилнинг илк хайрия тадбирига хам барчангизни "Кел кел хайрия қилайлик" деб қоламиз! ;)
"Фахрли инсон" лойихамиз келаси жума 8-январь куни бўлиб ўтади.
Батафсил маълумот +99894 695-21-21 .
МАЪЛУМОТ: “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир;
- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. ПАСПОРТ ёки унинг нусхаси билан келиш шарт!
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 695-21-21)
- 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади.
Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси.
Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади. Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади.
-Қон топшириш бўйича маълумотлар:
1. Қон топширмоқчи бўлсангиз бироз тўқ келинг (енгил тўқ бўлиш керак) ва паспортни унутманг! Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз.
2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади.
3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади.
4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.
-Моддий хайрия бўйича маълумотлар:
1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор.
2. Барча қилинган хайрия пуллари гувохлар олдида саналиб, ўша ерни ўзидаёқ шу пулга, шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади! Фотоисбот хисоботи сайтда чоп этилади.
-Тадбирдаги ташкилий ишларда иштирок бўйича маълумотлар:
-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади.
-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин.
Фарқи йўқ ким ва қанча, асосийси хаммамиз бир ниятда харакат қиляпмиз: Яхшилик учун, соғлом болалик учун...ЯШАМОҚ учун!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [743] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Изохлар модератори Bek8111