Бош сахифа » 2013 » Декабрь » 20 » Довюрак Лолалар!
07:33
Довюрак Лолалар!
6-декабрь кунги "ФАХРЛИ ИНСОН" , машхурлардан Даврон Эргашев, Лола ва  Умидахонлар иштироки билан ёдда қолди.



Биринчилардан бўлиб келган Даврон Эргашевни қон топширишидан аввал, уни шифокорлар жонли ижро куйлаб бермагунича қўйишмади.  Бу жараёнда  "за такт" тушган қарсакларга Давроннинг эътирози мухрланган видеони келаси жума кўрасиз.



Бироздан кейин эса довюрак Лолалар ташриф буюришди. Шоу-бизнес оламида бир неча йиллардан бери ишлаётган ва ўз вақтида Сеторанинг илк таркибига маъмур бўлган Лола (шоубизда уни кўпчилик Лёлик деб атайди) ва унинг хозирги хамкорликда ишлаётган хонандаси Лола, биргаликда қон топширишга ахд қилиб келишибди.



Уларга бўлган хурматим шу куни янада ошди, зеро қон топшириб, ўзидан бир бўлакни хадя қилишга санъат оламидан кўпчилик қизларни юраги дов бермайди.



Бироздан кейин ташриф буюрган Умидахонга маълум сабабларга кўра, шифокорлар қон топширишни таъқиқлашди. Шундай бўлсада, у бемор болакайлар учун совғаларни хадя этиб, албатта жонли ижросини хам тақдим этиб кетди. (видеода кўрасиз)



Фаол фанклублар қаторида бу сафар Зиёданинг хам фанклуби қон топширишда иштирок этди. 



Доимий фаол фанклублардан Шохруххоннинг хам фанклуби .



Шохруххон фанклубидан Сирожиддин (Жосус тахаллусли) акциямизда бу сафар 7-чи маротаба қон топшириши! 



Қон топширганларга рангго-ранг "ФАХРЛИ ИНСОН" ёзуви битилган браслетларни Даврон Эргашев ва Лолалар тақдим этишди. Даврон биринчи қон топширгани учун, унга Лола тантанавор равишда браслетни тақиб қўйди. 



"Фахрли инсон” хайрия тадбирига келган машхур мехмонлар:

Лола (Хонанда)

Умидахон (Хонанда)

Даврон Эргашев (Хонанда)

 

Акцияда қатнашган Фан клублар:

Юлдуз Усманова фан клуби

Шохруххон фан клуби

Беном фан клуби

Амира Алибекова фан клуби

Зиёда фан клуби

Сайёд фанфоруми



Қон топширганлар рўйхати:

Шоу-бизнесдан:

Лола  (Хонанда)

Игамбердиева Лола (Лоланинг маъмури)

Даврон Эргашев  (Хонанда)


Сайёд фанфорумидан:

Иззатова Камола

Турғунова Дилором

Салаева Зилола

Содиқов Абдурахмон (Фотограф)

 

Шохруххон фан клубидан:

Махмуджанова Фарида

Зокиров Ильхом

Убайдуллаев Хусниддин

Жўраев Сирожиддин

 

Беном фан клубидан:

Мирзаханова Азиза

 

Юлдуз Усманова фан клубидан:

Қурбонова Дилнора

Мамадалиева Эъзоза

Шоғиёсов Шоазиз

Агзамова Махфуза

 

Зиёда фан клубидан:

Расулов Шохрух

Арабаева Гулноза


Ва бошқалар:

Тўйчибеков Хуршидбек

Боисов Сардор

Сатторов Азиз

Палванов Равкат

Пўлатов Иброхим

Муқимова Умида

Мунсурова Ноиба

Кенжаева Саида

Тўхтаева Бароат

Зиёдов Дилшод

Алиқулов Мухаммаджон

Нуртаева Дилноза

Сулейманова Севара

Собитов К

 

Умумий 32 донор қон топширди




Моддий хайрия:

Райхон (хонанда)

Шахноз  (шоира ва бастакор)

Усмонова Озода

Хакимова Шахзода

Хакимова Нилуфар

Хакимова Марғуба

Шавкат

Азиз

Абдуллаева Гулчехра

Қодирова Дилдора

Усмонхонова Лола

Гилманова Гулнора

Бегиев Ойбек

Абдувахобов Исмоил

Хожиакбар

Музаффар

Дилшод

Миржалол

Миржалил

Шахноза

Гўзал

Мехрож

Чарос (Сайёд фанфорумидан)

Маъруфхўжаев Бахромхўжа (Сайёд фанфорумидан)

Эъзодил (Сайёд фанфорумидан)

Лола (Сайёд фанфорумидан)

 

  Умумий сумма:   4.192.000




Акциямизнинг "ширин” хомийлари:

Умидахон (Хонанда)

Сайёд фанфорумидан:  Наргиза, Аброр, Хилола, Иззат, Эъзодил, Шохрух, Зухрахон.




Доимгидек, акцияда қизиқ холатлар кўп бўлди. Аввалги бу тадбирдан ФОТОНИГОХда (манбаа) айтганимдек, хайрия ишларига бефарқ бўлмаган ва чин дилдан қон топширишга келганлардан, бир қиздан қон олишмагани учун йиғлаб кетгани кўпчиликни таъсирлантирди. Рости хам, агар акцияга келган хаммага рухсат берилганида эди, хар тадбиримизда юзлаб одамлар қон топширган бўларди. 
Шифокорлар аввал хар бир қон топширишни истаганни яхшилаб гемоглабинидан то қон босим , вазни ва хаттоки ёшигача текшириб, кейин организми қон топширишга лаёқатли эканлиги аниқлангандагина рухсат беришади.
Шунинг учун, қон топширишни истагану, аммо қўрққанлар учун, бемалол келишларини, чунки олдиндан шифокорлар сизни организмингиз қон топшириши мумкинлигини текширишларини, яна бир бора эслатиб ўтмоқдамиз. 



Яна бир қизиқ холат,  қон топшириш акциясини тугатиб, "Фахрли инсон"ни иккинчи қисми бўлган, шифохонада моддий хайрияни амалга ошириб, қимматбахо дорилар сотиб олиб, болакайларга тарқатишга отланаётганимизда, мана бу қуйида суратдаги икки йигит қон топширишга кечикиб келиб қолишди. 
Шифокорлар кетиб бўлганини уқтирсак хам, йўқ қон топширмагунча кетмаймиз деб ахдида қатъий бўлгани, табассум онларини бағишлади ва шу йигитларга қаттиқ хурматни хам.



Барибир қон топширамиз деб анча уринишди, таниш билиш қилиб бўлса хам))) Хуллас, келаси ойда қайта келишга келишиб, бизларни шифохонага боришимиз учун авто хизматларини хам аяшмади.

Шундай ёшларимиз борлигидан фахрланаман!



Шифохонада доимгидек, рўйхат бўйича барча дорига мухтожларга дориларни олиб беришни уддаладик! Ортиқча таъриф шартмас, аввалги фотонигохдан хам суратларни ўзи етарли сўзлади. 


Хайрия лойихамизга ширинликлар билан ташриф буюраётганларга битта илтимос, бемор болакайларга фақат оддий печение мумкин холос. Крем ва шоколадлигиси мумкин эмас, фақат оддий печение.

Хуллас, 6 декабрь, 2013 йилдаги сўнгги "Фахрли инсон" лойихамизни омадли якунладик! 

Худо хохласа, 3-январь куни 2014 йилни яна муборак тарзда бошлаймиз!

Бугунги жума, Саййид-ул айём муборак! Келаси жума куни видео билан танишасиз.



Сурат ва видеолар муаллифлари : Абдурахмон Содиқов, Даврон Матчонов, Улуғбек Илёсов ва Афзалхўжа Илхом.
 
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 8603 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, Umidahon, lola, qon, Davron Ergashev

Нравится
Барча изохлар: 7
1 vovaziziy   (20-Дек-2013 09:50) [Материал]
umrez uzoq busin o'qib ko'zlarimgA YOSH KELDI RAZMAT SIZGA

2 leyla_91   (20-Дек-2013 10:58) [Материал]
ajoyib nasib qilsa manham albatta boraman

3 Гулчехра Абдуллаева   (20-Дек-2013 11:01) [Материал]
Беморларни дардига оллох шифо берсин. Хайрли кунда хайрли ишга кул урганларнинг ишларига омад, тани жонлари сог булсин. Кириб келаётган янги йил барча учун соглик, бахт, омад, олиб келсин. Соглом бола йилида болалар касал булишмасин. Бемор болалар тузалиб кетишсин илохим.

4 lilya   (20-Дек-2013 16:34) [Материал]
shunday Hayirli ishga qul urgan Sardor aka sizlarga rahmat! Ollohim hamma bolalarga shifo bersin. Ishlarizga   OMAD!!

5 Elton5555   (20-Дек-2013 23:12) [Материал]
DO'STLAR SAYYOD.COMDA SENSATSIYA! VA NIHOYAT OZODA SAIDZODANING YANGI ALBOM TAQDIMOTI! DARDLI NOLALAR MALIKASI YANA BIZ BILAN BIRGA! NECHA YILLAR BO'YLAB KUTILGAN ONLAR!

6 Дилмурод   (20-Дек-2013 23:53) [Материал]
ЛОЛА САМАЯ САМАЯ

7 xilola   (21-Дек-2013 16:07) [Материал]
Bemorlarga ollox shifo bersin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!