Доллар ошяпти деб нолиганлар қайдаю, доллорни ёқаётганлар қайда? Бу хаммаси шу ўзбегимни шу кунлардаги холати!
Ижтимоий тармоқда аввалига Андижонлик болларни 100 долларни ёқиши тасвирланган видео тарқалди:
Акала Тошкенлила 50лиди яқипти, неччини яқейли, 100ми, 50лими? Яқинг юзлиди ака , юзди яқин ака, мундай бўлади , хе мана Андижонлилаааа, ёқаяпти буни...
Кетидан Тошкентликлар жавоби тасвирланган видео:
-Мана Андижонли болла, силага бу атвет , сила мана биттасини ёқдила, биза сила учун маши хаммасини сила учун ёқади, бу Тошкенни боллари ... (Икктасини шундо кетимми артишга оволий -дейди шу орада яна биттаси) . Томоша қиллариней. Карочи нармалний мана , Тошкенлиладан атвет- дея 500 долларни ёқиб юборишди...
Ўзи шартмиди Анжанлик яқяпти ёки Тошкенлила ёқвотти дейиш? Тентакликни нима алоқаси бор экан Тошкентлик ёки Андижонлик тушунчасига?)
Ана энди асосий савол: агар қайсидир бир вилоятлик ўз уйини ёқворса, мана шундай махаллийчилик понти учун хаммаси ўзини уйини ёқармикан? ЁҚАДИ! Бири омборини ёқиб кўрсатсинде энди, бошқаси уйини ёқсин а? Тавба...
Пул топиб ақл тугул фаросат ва мантиқ топмаганларни битта нарсага калласи ишламаганини қарангда: Сенлар понт (мақтанчоқлик) учун пулни эмас, ЎЗ МЕХНАТЛАРИНГни ёқяпсанларку! Шунга арзийдими шунча мехнат қилиб топган пешона терларинг?
Ўзи мехнат қилиб топганмисанлар? Пул у доллар бўладими дирхам ё сўмми фарқи йўқ, уни уволи борку!
Энг зўр понт жавоб биласизларми қандай бўлган бўларди? Биринчиси: Хой фалон ердагилар, сизлар мана юз доллорни ёқибсанлар, мен эса шу 100 доллорга бир даста гул олиб онамга олиб келяпман деган видеони кўрсат, мана шу эмасми шох ва мот?! Мантиқан ва ақлли жавоб эмасми шу? Ёки болла сизлар қанақа қилиб пул топиб ёқиб кетларингни артмқчисизлару аммо ман папенькин и маменькин сыночекмасман ва ўзим ишлаб топган пулим ва шунга мана боламга памперс олдим, хотинимга нимадир яна деб қилган харажатингни кўрсатгину мот қил. Ё нотўғрими?
Шу видеодаги Анжанлик ва Тошкенли крутой боллага шахсий мурожаатим:
Болла, зўр экансила гап йў, бой экансила, келила шуни охирги якуниниям қиламиз. ФИНАЛ!!! Келаси ойни илк жума куни 1-май кунига тўғри келаркан. Шу кунгача яна пул топарсила ёқишгами... Хуллас, Тошкентдаги Гемотология институти қошидаги шифохонада ёш болакайлардан тортиб то қарияларгача лейкемия (оққон, қон раки) касаллиги туфайли ўлим билан курашишмоқда.
Сизлар пул ёқаётган пайтда улар химия терапиядан баданлари қақшаб ёнаётган пайти, ўзим охирги мартта акцияда реанимациядан бир болачанинг “чидолмайман, чидолмайман” деб додлаб йиғлаётганини эшитиб эзилаётган пайтим шу видео олинган бўлса керак а?
Бу видео манга тегерамдан келиб тушганида эса ўша шифохонадан бир онахонни зорланиб йиғлаб боласини дориси учун 1-2 миллион сўмга зорлигини телефон қилиб айтиб турган пайти эди. Телефонни қўйдиму, ўзим хомийлик қила олиш имкониятим йўқлиги ва шу онахонга ёрдам бера олмаслигимни ўйлаб, хайрия қиладиган одамлар келадиган келаси ойни илк жумасини кутишдан бошқа иложим йўқ эди. Қулоқларимдан хали шафқатсиз хаётни бундай синовидан кучсиз қолган онахонни ўксиниб йиғлаётган овози жаранги кетмасидан шу тобда мана шу видеодаги ёнаётган долларни кўриб нималар деганимни ёзмай қўя қолий а?...
Сизлар бу пайт ёндирган 600 долларга уларга яхшигина кўмак бўларди а?
Сизларни матниқсиз ва ахмоқона понтларингиздан фақат кулгуга қолганларинг қолди холос, аммо шунақа бой крутой бўлсаларинг МАРД бўлиб, келиб шу ёнган пулдан кам бўлмаганини, э майли атаганларингни шу касалларга дори олиб берларингу, мана шу ёнган пуллар хатосини ювсин. Уволи тутмаслиги учун шу амални яширинча бўлса хам қила қолларинг.
Бўлмаса...ишонмадим видеога, шунчаки қалбаки қоғозни ёққан бўласизлар.
Қани Анжонликлами, Тошкенлилами, қани ким бор?! Мардидан борми мардидан?! Мантиқан мардидан!!!
Ўз навбатида шу куни келиб хайрия қилганни суратга ва видеога олмай улар исми хақида хам умуман ёзмасликка ваъда бераман. Келиб четга олиб (қўйиб ташашгамас албатта) ман ўша видео учун мана шунча пул хайрия қилиб кетаман деб ташлаб кетса бўлди. (+99894 695-21-21, +99894 644-67-11)
1-май, жума куни шахсан Тошкенли Сайёддан дуэль!)) Кемаганларига шу куниёқ видеожавоб бўлади!
|