ФАХРЛИ ИНСОН лойихамизнинг қон топшириш акциясидан кейинги, иккинчи моддий хайрия тадбиримиз қон марказидан Гематология институтига ўтишидан хабардорсиз.
Бир парадокс хақида айтмоқчиман...
Мен бундай тасодифга ИШОНМАЙМАН! Ишона олмайман, тўғриси! Хар сафар йиғилган пуллар билан шифохонага келамизда, шифокорларнинг қийналган оилалар рўйхати ва уларга мухим дорилар рўйхати билан, биздаги бор сумма билан боғлиқ хамиша мўъжиза юз беради. Буни хар сафарги гувох сифатида ўзимиз билан оладиган иштирокчилару, сайтимиз жамоаси билади ва хайрон қолади.
Мўъжиза шуки, келганимизда рўйхат каттароқ ва пулимиз камроқ бўладию...лекин бироз ўтмай, мана шу рўйхатдаги суммани билганимиздан кейин, бирданига айнан керакли сумма, шифохонадан кетгунимизга қадар геометрик аниқлик билан йиғилади. Ёки бўлмаса айнан етмай турган сумма шу куни ўзимни чўнтагимда бўлади.
Масалан бир воқеани Искандар билан кўп эслаймиз, шифохонага йўл олаётганимизда олдимда ўзимнинг шахсий пулларим бўлиб, ундан қанчадирини интернетга тўлашим керак эди, сабаби шу куни интернетим ўчганди. Шифохонадаги дорилар рўйхат суммасига 200 ё 300 минг сўмча етмади ва ўша ёнимдаги пулларни қўшиб юбора қолай дедим. Биламан-да, Худонинг каромати кенг, барибир қаёдандир шу пул келади, керак бўлса икки баробар, буни кўп гувохи бўлганман. Хуллас, қўшиб юборганимдан кейин дорилар олиндию, пулам ортиб қолди....Қизиғи, айнан шу интернетимга етадиган пул қолгани ажаблантирди)) Сумма хам аралаш эди 79500 сўммидией...ишқилиб нақ шу сумма бўлганида ажаблангандик.
3-май куни соат 17:00ларда Гематология институтига, шу куни йиғилган деярли бир ярим миллионча пул билан келдик. Шифокорнинг қўлидаги рўйхатни кўриб эса, худди айб иш қилиб қўйгандек уялдик. Чунки дори кўп керак эди. Бемор болакайлар ва уларнинг оналари эса келишимизни кутишган...
Шу пайт, моддий хайрия тадбиримизга сайтимиздан билиб, келиб пул ташлаб кета бошлашди. Миллион сўмлаб ташлаб кетганлар хам бўлди. Ишонасизми ярим соат ўтар-ўтмас нақ 3.600.000 (уч миллиону олти юз минг) сўм йиғилди!
Рўйхатдаги дорилар хам уддаланди! Суратдаги дорилар ... уч миллиондан зиёд суммага келган дориларни камлигини қаранг... хар бири фалон пул туради((
Масалан, мана бу суратдаги ингичка флаконда тагида озгинагина дори бўлиб , нархи эса эхе-хей!
Хуллас, керакли сумма йиғилиб, дорилар олинганидаги...Эх.... тушунмайсизда бу қувончни... умуман бу ерга ёзиб беролмас хиссиётлар, тўғриси. .. тасвирлаб беролмайман.
Бирин кетин болакайларга дорилар тарқатила бошлади. Энг оғирларни эса палаталарига кириб бердик.
Акция давомида печение олиб келганларга алохида ташаккур сабаби, доридан болакайлар хурсанд бўлиши қийин, бола-да тушунмайди.
Лекин дорига қўшиб печение берсак кўзлари ёниб кетадией)) Менам шунақанги хурсанд бўламанки)
Лейкоз билан оғриган болакайларга ширинликдан фақат печение мумкин экан, бўлмаса бор йўқ ширинликлариму тортларгача олиб келардим. Сабаби, бундай игнага қарам, оғриққа тобе болаликни бироз бўлсада ширин қилиш истагим жудаям юқори.
Моддий хайрия:
Акцияда йиғилган умимий сумма: 3.600.000 сўм
Хар бир қон топширган ва хайрия қилган одамлар шу куни ич-ичидан росмана фахрли эканликларини хис қилиб, қўлларидаги браслетлар эса нафақат бунинг далили, балки бошқаларни хам ўша сувоб ишга чорлаш учун тарғибот браслети эканлигини хам айтиб ўтиш керак.
Савоб қилишдан уялманг, хайрияни бу тури тарғибот орқали уддаланади ва уни яшириш керакмас. Бир мавзуда хам ёритгандим, садақани тарғибот хайриясидан фарқи хақида (манба) "Бир қўлинг қилганини, бошқаси кўрмасин" деган мақола тарғибот акциясига мутлақ тескари тушунча!!! Сабабини мана шу берган манбамдан ўқиб билиб оласиз.
Бир маротаба шу шифохонага келиб, маска билан юзи берк касал болаларни ва уларни боғланган қўллари, ундан чиқиб турган игналарни кўриб, ўша ерни мухитини сезганингиздан кейин фикрингизни қай тархда айтишингиздан ўзингиз хайрон қоласиз. Камида бу хақида "ЁРДАААМ!" деб жар солиш керакку деб юборасиз.
Мана, йиғилган суммаларни фотохисоботини хам тугатдик. Шунинг билан бирга май ойидаги бир кунлик икки турдаги "ФАХРЛИ ИНСОН" хайрия акциямизни хам.
Келаси ой июнь ойида илк жумада эмас, 1-июн болалар кунида олдинги йилгидек, концерт дастури билан ўтказамиз!
Эрталаб соат 10:00дан то 13:00гача Қон топшириш марказида қон топширамиз ва соат 13:00дан Гематология институтида болаларга дори сотиб олиш билан бирга юлдузлардан катта концерт дастури.
Барча юлдузлар таклиф этилади!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
+99894 6446711
Изохлар модератори Шахло