Бош сахифа » 2015 » Сентябрь » 3 » Бугун кузнинг илк муборак жумаси хайрли тадбирда кутамиз!
00:34
Бугун кузнинг илк муборак жумаси хайрли тадбирда кутамиз!
  • Бу 2012 йилги сентябрь ойининг илк жумасидан сурат:

Шу кундан батафсил суратлар учун манбаа (7.09.2012)

 

  • Бу эса  2013 йилги сентябрьнинг илк жума кунидан бир лавха:

Шу кундан батафсил суратлар учун  манбаа (6.09.2013)

 

  • Ва нихоят бир йил аввалги сентябрь ойининг илк жумасидан бир парча:

Шу кундан батафсил суратлар учун манбаа (5.09.2014)

 

Бугун 2015 йилнинг сентябрь ойи илк муборак жумаси тарихида ўчмас ва фахрли из қолдириш имкони ушбу сатрларни ўқиётган хар бир инсонда бор! Эртага умримиз нима билан давомланади ва давомланрмикан ўзи  йўқми билмаймиз... Шу кунгача қай ишимиз билан Аллохга манзур келдик ё йўқми бу хам қоронғу.  Қай бир савобли иш натижаси(!)дан шу кунгача ич-ичимиздан фахрланиб ундан қониқдик бу хам саволлар гирдобида...

Аммо "Фахрли инсон" лойихасидаги иштирок бу яна бир инсонни умрини узайишига ва яшамоқ учун имконига бир хисса қўшдингиз демак! Бунинг эса қиммати бебахо!

Умримиз онларини нималарга сарфлаб ташлаяпмиз хисоботи йўқдек... Ухлаб қолиб ярим  кунни ўтказиб юборганимиз қадрига етмаяпмиз гохо. Хаммамиз ўлимга  қараб ошиқмаётган бўлсакда аммо соатма соат, минутма секунд ўша тарафга кетаётганимизни хис қилмай яшаймиз. Таксига ўтириб бир қайсидир манзилга шошиб кетамизу аммо ўша манзилга йўлда бирон фожеа сабаб бора олмай...хаққоний манзилимизга муддатидан аввал  тарзда  бориб қолишимиз мумкин. Хар куни ўлимга қараб яшаяпмизу, яна бирон бир манзилга шошилганимиз ...қизиқ а?. У нима манзил эди? Асл манзилимизга нимани қалбда кўтариб кетяпмиз шунисини ўйлаганмисиз? Бирдан хаётимиз йўллари кутилмаганда савол-жавоб манзилига етказиб қўйса нимани "чин дилдан қилгандим" деб айта оласиз? Чўнтакда  эмас, қалбимда нима бор дейсиз?

Хозир хаётсиз ва шу вужудингиз бор экан ундаги қондан бўлишиб кимгадир хаёт бағишлаш имконингиз бор. Хозир яшаяпсиз, чўнтагингизда пулингиз бор демак бошқа кимнидир яшаши учун имкон бўладиган қимматбахо дорини сотиб олишига бемалол хисса қўша оласиз.

Хаётда савоб учун имкониятлар бисёр... Аммо ўша кўчадаги мухтожга садақаю етим бошини силамоқликдан кўра ўлим билан курашаётган болаликни яшаши учун имкониятдаги иштирок мен учун мухимроқ ва қадрлироқ. 

Чунки яшамоқ бу асосий  имкон! Имкон борми демак қолган хаммасига эришмоқ хам мумкин!  

Мана шу энг асосий имкон-хаётни узайтириш учун ўзингизда бори билан бўлишишга  аяманг! 

 

 Бугун 4-сентябрь муборак жума куни ушбу сатрларни ўқиётган ва тақдир тақозоси билан балки сабаб бўлиб хайрли ишга чорлаётган  "Фахрли инсон" хайрия тарғибот акциясида хаммани кутамиз! 

 


 

МАЪЛУМОТ: “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир; 

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. ПАСПОРТ ёки унинг нусхаси билан келиш шарт!  

Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 695-21-21) 

- 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади. 

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 

Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади.  Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади. 
 

-Қон топшириш бўйича маълумотлар: 

1. Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз. 

 

2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади. 

 

3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади. 

 

4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди. 

 

-Моддий хайрия бўйича маълумотлар: 
1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор.  

 

2. Барча қилинган хайрия пуллари гувохлар олдида саналиб, ўша ерни ўзидаёқ шу пулга, шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади! Фотоисбот хисоботи сайтда чоп этилади. 

 

-Тадбирдаги иштирок бўйича маълумотлар: 
-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади. 

-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин. 

 

Фарқи йўқ ким ва қанча, асосийси хаммамиз бир ниятда харакат қиляпмиз: Яхшилик учун, соғлом болалик учун...ЯШАМОҚ учун!  

Сайтимизнинг фанфоруми жудаям камчиликни ташкил қилади. Камчилик лекин сифатли жамоа! Беминнат фидоийлик йўлидаги тиришқоқлик билан уддаланаётган бу лойихаларимизда уларнинг мехнати беқиёс!   Ёшларни аксарияти машхурларга қизиқади, улар билан вақт ўтказиш, суратга тушиш ва хоказо. Бизнинг сайт стратегик равишда бундай тушунчаларни уйғунлаштиради. Вақтни зое кетказиб кўчани чангитгандан кўра, нафақат хайрия ва савоб ишларни қилишлари балки, севимли хонандалари олдида оддий мухлис эмас, фахрли ишлар қатнашчиси сифатида намоён бўлишади.   Жамоамизга аъзо бўлинг ва сифатли хамда савобли умрни фундаментини хозирданоқ биз билан бошланг!
Батафсил  +99894 695-21-21

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 


1. "Фахрли инсон" тарғибот акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи(!) орқали хам эришиладиган савобдир! (манба )  Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим!!! Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади.    2. Хайр ишни асосийси бу НИЯТ ва НАТИЖА, натижага эришиш йўллари турфа ва бу холатда фақат ва фақат ТАРҒИБОТ ишлари билангина   эришиш мумкинлигини биламиз. Шу сабаб "Ўнг қўл бергани чап қўл билмасин"у, "Бергин унутгин", "Сувга от, балиққа бер" ва хоказо тушунчалари билан умуман адаштирмасликни ва катта хатолик билан ўзингизни хам, бошқа бировларни хам савобдан бебаҳра қолдирмаслигингизни сўрардик! Қон топшириш ва ўлим билан курашаётган болалик учун кўмак беришда юқорида айтганимдек фақатгина тарғибот мухим. Худбин бўлмайлик, савобни қилиб  уни яшириб бошқаларни ўзингизга эргаштиришдек  ва уларга хам шундай имкондек янада улуғ савобдан хам  мосуво бўлманглар! Асосийси ният! У тоза ва аввало Аллох олдида сахих бўлса миллион одамга кўринган ва сезилгани хаммаси бир пул!    3. Қилган ишингни реклама қилаяпсан деб адашганлар унутмасинки: Бу эришилаётган натижаларни хаммасини замирида албатта РЕКЛАМА ва ТАРҒИБОТ турибди! Шу сайт орқали бу лойиха реклама қилингандан кейингина одамлар келиб қатнаша бошлади, кейин эса аста секинлик билан ижтимоий тармоқлар ва албатта бугунги кунга келиб кимлардир кимларга сабаб бўлиб бирга олиб келишяпти. Лекин барибир хамма хаммаси реклама ва тарғибот орқали бўляпти! Истайсизми йўқми натижага айнан реклама ва тарғибот билан эришилмоқда! Бошқа қандай қилиб одамларни йиғиб бориб қон топширтириб яна хайрия қилинглар деб, камига  буни хаммадан яшириш мумкин? Тадбирдан кейингги фото ва видеохисобот эса аввало ўша қон топширгану дориларга пул ташлаб кетаётганлар олдидаги бурчимиз-ХИСОБОТимиздир! Халқ олдидаги хисоботимиз хамдир! Бировни омонати олдидаги масъулият мажбурияти!    Балки ёмон мақсад  ва ниятда ўшалар шундай изох қолдирмас хам, тарбиясида савоб ишни беркит деб айтилгани тўғри албатта, аммо инсонни ўзига онг ва фахм фаросат нима учун берилган? Бу тарғибот акциясику! Савоб қилиш фақат яшириш деган тартиб қоида йўқ! Исталган домлангиз ёки имомингизга шу лойихамиз доирасида бориб саволни беринг! Вахоланки асл ниятимиз олдида хаммасини гапиям бошқасиям бир тийин!  Реклама ва тарғиботсиз? Қон топшириш учун одамларни шу сайт орқали йиғяптику, ё айрим бечора ота-оналар каби мажбурликдан мардикорларни пулга ёллаб келтириб қон топширтирайликми биз хам? Қаердан шунча пул олайлик? Шу пулниям қандай йиғайлик? Масжид олдида тиланчилик қилиб, йиққан пулларга дори сотиб олиб бориб яширинча тарқатайликми? Шуниси тўғрими унда?  Ким шундай қиларкин?   Ўзини реклама қилаётганлар билан бизни адаштирманг! Ўз ёнидан хайрияга харажат қилиб,  реклама учун бориб хўжакўрсинга хайрия қилиб яна журналистларни чақириб расмга олдириб ва буни оммавий ахборот воситаларида суратларда бемор болаларни қучоқлаб ишшайиб расмга тушиб ўзини ёритаётганлар билан бизни адаштирманг! На қон топширади ва на керакли дори сотиб олади, фақат бир тийнга қиммат ўйинчоғию беморларга мумкин бўлмаган ширинликларни кўрсатиб расмга тушиб ўзини реклама қилгани қолади.  Ана уларга савол беринг нима учун ўз ёнингдан (умуман кераксиз нарсалар билан) хайрия қилаётган бўлсанг буни оммага кўрсатяпсан деб. Уларда бундан не мақсад? Биздаку аниқ равшан-одамларни қон топширишга тарғиб қилиш ва одамлардан дориларга пул йиғиш. Хар ой одамлар сонини кўпайтириш ва хаммани тарғиб этиш.   Ва бу борада ўша машхурларни хам таклиф   қилиб уларни мухлисларини хам жалб қилиш, одамларда акцияга шу тарафлама хам қизиқиш уйғотиш. Машхурларни қанчаси акциямизда  келиб қон топшириб моддий хайрия қилди. Буни хаммасини кўряпсизларку. Уларни ортидан фанклублари эргашиб қанчаси қон топширганини хам кўрдингизку.    Илтимос, эътироз билдираётганда  фахм фаросатни ишлатиб, онгимизга хеч бўлмаса шу мавзуда мурожаат қилайлик!   Мени шу сайтимни шундай имконияти хам борлигини билиб шундан мана шу тариқа хам  фойдаланаяпман. Шукрки ёмон ният ва мақсадда эмас, шукрки натижалари яхшиликка! Реклама билан одамларни пулларини йиғиб участка солаётганим йўқ, тагимга мошина олганим йўқ, хавотир олманг, ман биқиб кетиб сизлар қуруқ қолмаяпсизлар... Шундай бўлган куни ишонаверинг шу шифохонани ўзим тўлиқ оталиққа оламану хеч қандай тарғиботсиз ўзим хамма дорилар харажатини ўз зиммамга оламан. Унгача эса бундай имкониятим йўқ экан, бироқ буни сабабчи сифатида уддалашга имконим бор ва у фақат сайтимдаги тарғибот кучи билан амалга оширилиши мумкин. Хозирча жа ўзимга керагини бўлса шукрки  Худони ўзи беряпти! Балки ўз харакатим ва мехнатим натижасида ва балки шу  беморларга сайтим билан сабабчи бўлаётган эканман Худо хам менга кўп нарсага эришишимга кимларнидир сабабчи қилиб  эриштирмоқдадир.     Сайтимда фақат санъат вакилларини рекламаси ва янгиликлари билан хам тинчгина юрсам нима бўларди? Ким мажбурлайди? Ёмон ният билан сайт юритаётганлар хам бор, бўхтон билан пул топаётганлар хам бор, сайти билан шантаж қилиб хар хафта тўйларга машхурларни жўнатиб соққа қилаётганлари бор, шунчаки  оддий манфаатлар юзасидан хам бор. Ман  сайтимни бугунги мавқеидан ва аудиториясидан  шу хайрия йўсинида фойдаланаётган бўлсам кимга ёмонлиги тегяпти?     Илтимос, одамни кўнглини яхшиликдан қолдирманглар! Балки ўзларингни хаётингда нохақми ё лойиғи биланми яхшиликдан мосуво бўлгандирсиз ва шу учунам бошқаларникини кўролмассизлар, аммо бу дегани бошқаларга хам ёмонлигингни раво кўр дегани эмаску! Асосийси ният ва у Аллох олдида уялтирмас бўлса қолгани бефойда! Шу сабаб хам нимаики эътироз ёзсангиз хам, қилсангиз хам,   биз барибир шу лойихани хотиржам кўнгилу, енгилмас  куч ва харакат билан баланд кўтариб бораверамиз! Бу балки бизни шахсий ибодатимиздир. Харакатимиздаги ибодатимиздир... Сизларни ибодатингизга аралашмаяпмиз, бизни гўримизга сизлар тушиб кафолат бўла олмайсиз!    Шунчаки бошқа яхшилик қилмоқчи бўлганларни кўнглини бузманг....совитманг... Зеро ўшаларни муштоқ кутиб соғлом болаликка интилаётганларни уволига билиб билмай қолманг тағин! Бу эса катта гунох! Мана шу масъулиятни унутманг! Бизку ўрганиб кетганмиз, синмаймиз, сина олмаймиз хам! Аммо шу лойихага қатнашмоқчи бўлган кимнидир йўлдан қайтаришга сизни изохингиз сабаб бўлиб қолса гунохи ўзингизга!  Эътиборингиз учун коттакон рахмат!  

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 4549 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 5
1 ledy   (04-Сен-2015 01:47) [Материал]
Яна бир хайрли ишда Худо мададкор булсин!
Хурматли хамширалар, кон топшириш учун минимал гемо канча булиш керак. Факат Гемо инобатга олинадими, ёки коннинг бошка таркиблари хам текшириладими? Плиззз, билганлар жавоб ёзсин.
Ответ:
  • Донор должен весить не менее 50 кг. Температура тела, измеренная перед кроводачей, должна быть не выше 37°С; допустимое систолическое давление — от 90 до 160 мм.рт.ст, диастолическое — от 60 до 100 мм.рт.ст.; допустимая частота пульса — 50-100 ударов в минуту. Норма гемоглобина
    Норма гемоглобина, г/лМужчины135—160Женщины120—140

Шу хаммаси текширилади

2 wurausmanova   (04-Сен-2015 06:33) [Материал]
Qon topshirayotgan donorlarga tasanno!!!Ollohdan qaytsin ilohim...Qanchalar savob va jasoratli fidokorlik!Havasim keladi SIZLARGA!

3 Mukaddam   (04-Сен-2015 10:26) [Материал]
Аллох рози булсин Саййод узизданам жамоангизданам. Сайтингизниям узингизниям хурмат киламан. Беморларга Аллох шифо берсин.

4 muhabbat   (04-Сен-2015 14:19) [Материал]
Сардор углим иллохим дунё тургунча туринг умириз узок булсин сог омон булинг жуда куп савоб ишлариз килаяпсиз халк дардини эшитиб ердам бераяпсизми сизни оллохимни узи кулласин сизга ухшаган одамлар купаяверсин сизга омад сог булинг

5 sunbulatemirova   (06-Сен-2015 23:14) [Материал]
sayyod bir iltimosim bor man qon topshira olmiman lekin pul yordam qilsk ham boladimi shu haqida yosangiz

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!