12:06 7 март, бахор илк жумаси ФАХРЛИ ИНСОНдан ОНЛАЙН! | |
Тонгимдан барокат тарқатиб осмон, Йўлларни ювади хайрия томон. Муборак жумада sayyod.com, Ўтказар акция ФАХРЛИ ИНСОН! Хар ойда илк жума келгани замон, Савобли ишларга очилар иймон, Насиб этган бўлсин қатнашмоқ омон, Бугун сизни кутар ФАХРЛИ ИНСОН! БУГУН!!! 7-март кунидаги "Фахрли инсон" хайрия лойихасидан батафсил, соатма минут репортажни ФанФорум аъзолари мана бу МАНЗИЛДА ОНЛАЙН ёритиб боришади! Камина хам ижтимоий тармоқларга суратлар билан репортажни амалга ошириб тураман, улани шу ердан кузатиш учун қўйидаги манбаларга ўтишингиз керак бўлади: Sayyod on-line фото-репортажи: http://instagram.com/sayyodcom http://vk.com/sayyodcom "Фахрли инсон" лойихасига келаётганлар учун: - Соат 14:00дан 17-00гача Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". - Соат 17:00дан 19:00гача Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади. Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. (Батафсил маълумот учун +99894 6446711) | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 4498 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |