Бош сахифа » 2014 » Май » 30 » Бу жума шеъри: Деворлари ситамлар ютган даргох
09:04
Бу жума шеъри: Деворлари ситамлар ютган даргох

 

деворлари аламлар ютган

 бу даргохда яна ким йиғлар

болалиги  оғриқда ўтган

қай болажон  жони узилар

 

 

Деворлари  ситамга тўла

бу даргохда болажон яшар

болаликдан умиди сўнгган

ўлим билан курашиб ўтар

 

 

деворлари йиғлаган жойдан

бугун яна кимлар  уйғонар

ёки бугун хамма беморлар

яна кимни кузатиб қолар

 

 

яна бугун қайси онанинг   

юрагида умид туғилар       

шу жумада қон топширгандан

бир болажон умри узаяр

 

 

Кимдир яна эрта тонгидан

болажоним дея чинқирар

фарзандини бағрига босиб

кечир сақлолмадим деб йиғлар

 

 

Даволашга қурбим етмас деб

болажонни умридан ўтар

Бир томчи қон топилмади деб

фарзандини кўмгани кетар....

 

 

Имкони бор хар бир инсонни

Жума куни савоб қилмоққа

Фахрли инсонлардан бўлиб

Болажонни сақлаб қолмоққа

 

 

Деворлари азобин сезиб

чидаб турган шифохонадан

фахрли инсонларни кутиб

умид  узмай  яшамоқликдан!

 


 

Июнь ойи биринчи жумаси эмас, анъанага кўра бу ой 1-июнь куни, Гемотология институти қошидаги лейкоз билан оғриган болакайлар шифохонасида болакайларга байрамона тадбир ўтказамиз.  

Яъни бу хафтанинг якуни, якшанба кунига тўғри келади!

 

Илтимос унутманглар:

-ШУ КУНИ ҚОН ТОПШИРИШ ҚОН МАРКАЗИДА ЭМАС, ШИФОХОНАНИ ЎЗИДА амалга оширилади!

-Соат 10:00дан то 13:00гача қон топшириш акцияси ва соат 13:00дан то 16:00га қадар байрам дастури.

-Машхурларга илтимос, 16:00га тақаб ёки кейин келинмасин, сабаби соат 16:00дан бемор болакайлар палатага қайтарилади!    

 

Ихтиёрий равишда қон топшириш, моддий хайрия ёки шунчаки қўллаб-қувватлаш билан иштирок этиб ўз хиссангизни қўшинг, зеро ташкилий ишларда ёрдамчи қўллар хамиша керак!

 

Бир йилда бир маротабагина бемор болакайларга тантана қилиб беришда хомийларни хамкорликка чорлаймиз!

Батафсил +99894 644-67-11, +99894 695-21-21  

 

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 
 

 

Саййид-ул айём муборак!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 4997 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 10
1 Humora   (30-Май-2014 09:17) [Материал]
Juda tasirli chiqibdi! Ishlarilarga omad,siz
lardan Alloh rozi bulsin. SAYYOD olg'a!!!

2 Hudoyor   (30-Май-2014 11:04) [Материал]
Wu Loyhani davomiy umri uzoq bölsin Bolajonlar Ota Onasini Baxtlariga sog salomat yursinla, Sayyod.com tinib tin4imas ijodkorlari fan forum fan clublar bar4asini Ollohni ÖZI Yor bölsin Omad sizlarga...

3 Jalol   (30-Май-2014 13:09) [Материал]
Bolakaylarga qarab turib, yuraklarim junbushga kelar. sog'aysin deb hamma bemorlar, Hayollarim har yoqqa ketar. 
Kunlar ichida eng ulug' bu kun, Savob ishlar qilishga shoshilamz. Kutib har oy ilk jumasin, Bolajonlar uchun qon topshiramz.  Ularnig ko'zidagi quvonchin, Ko'rib bizlar hursand bo'lamz. Ota-onasi der  umrim davomchi, Bu hayrli iwni har oy qilimz. Ey Robbim shu go'daklarga, O'zing shifo bergin. qilinayotgan savob ishlarni, Dargoxingda qabul qilgin. Yakshanba kuni hammani, Aksiyada kutamz. Boya etb o'tgande, Bolalarga qon beramz.

4 Islomiddin   (30-Май-2014 14:26) [Материал]
Sherni öqib vujutimni titroq bosti juda tasirli va xayoti...sayyod bu galgi qon topshirish aksiyasinixam yaxshi ötkazib oling..bolakaylarga xudo shifo bersin

5 bek_2176   (30-Май-2014 19:04) [Материал]
Сардор ака гап йук сизга шунча савоб ишларни ташкилаштириб болкайларга кувонч улашаяпсиз умрингиз узок булсин ака хеч качон дард курманг! Хаммамизга сизда булган ғайрат шижоатни Оллох хаммаизга насиб айласин Омин!

канийди имкониятим буганда мен хам топширардим Хамма болажонларни умирлари узок булиб ота - оналарининг багриларига сог омонликда кайтишсин. кон топшираёткан инсонларнинг хам умирлари узок булсин нима ният килиса ниятига етсин. Сардор ака сизга хам жамоизга хам Аллохим узи ёр булсин ишизларга омад!

7 fedinka   (31-Май-2014 01:57) [Материал]
wow

8 PSS   (31-Май-2014 07:29) [Материал]
Assalomu aleykum! Yaratgan Robbimning o'zi solih niyatlarda, qalbda iymon nuri to'lgan holda qilayotgan hayrli amallaringizdan rozi bo'lsin! Omin!

9 feya-zaya   (31-Май-2014 11:56) [Материал]
Сардор ака шундай савоб ишларни уюштирганингизга катта рахмат Аллох рози булсин

10 Mushtariybonu   (31-Май-2014 17:21) [Материал]
Yo Rabbim o'zing bergan barcha dardli sinovlaringga sabr va shifo bergin chunki sen marhamatli va mehribon zotsan!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!