Бош сахифа » 2014 » Июль » 4 » Бошқасига келгани сен учун синов бўлади!
04:10
Бошқасига келгани сен учун синов бўлади!

Бошимизга бирор мусибат тушса, ён атрофдагилар кўпинча бизни қўллаб-қувватлаб: "Сабр қил, бу бир синов" дейди. 

Дейди!

Афсуски хаммаси хам амалида қўллаб-қувватламайди.

Аслида синовни энг асосийси уларга тушган бўлади. Қандай йўл тутишаркин?

 

Мана бу суратдаги артистлар билан суратга тушган беморлар бугун бу оламда йўқ.

 

 

Уларни сўнгги онларида бироз бўлсада таянч бўлишга харакат қилдик.

 

Бугун яна бир ойнинг муборак жумаси... Мана икки йилдан ошиқ хар ойни илк муборак жумасини, шу муборак сўзни мохиятига монанд ўтказишга харакат қилиб келмоқдамиз.

Майли, йўқотишлар хам бўлди, аммо тўхтамай харакатдамиз.

Харакатда!  Юқорида айтганимдек " дейиш " билан кифояланмаяпмиз.

 

"МИЗ" деганимда сиз фақат сайтимиз жамоасию фанфорумини  тушунманг. Бу катта ва хайрли ишда бугунги кунга келиб минглаб одамлар иштирок этмоқда! "Фахрли инсон" браслети қўлида борларнинг хаммаси шу харакатда, шу йўлда!

Бугунги жума икки карра муборак! Ахир Рамазон ойининг илк жумаси!

 

Олдинги йил каби бу сафар хам "Фахрли инсон" лойихаси Рўзада моддий хайрия билан чекланади. Аввало бу улуғ кунлардаги нафақат қалбимиз балки, танимиз учун хам синов даврида ушбу хайрияда иштирок этаётган рўзадорларни соғлиғи билан таваккал қила олмаймиз, шу учун келаси ойнинг илк жумасидан қон топшириш акцияси хам давомланади.

 

Бу сатрларга кўзи тушган хар бир инсон учун аввало бекор учрамаган сатрлардир, балки синов хамдир.  Болани бегонаси йўқ дейишади. Одамни аслида одамга бегонаси йўқ!

Бир Одам Ато ва Момо Хаводан тарқалган инсонлармиз. Фарқи йўқ, миллат, дин, танамиз ранги...Бирдек инсонлармиз.

Бизларга оқибат ва рахм бекорга берилмаган. Синовга берилгандир?

 

Бу дунёда ўлимдан ташқари хаммасини иложи бор! Бир ёқадан бош чиқариб кўп нарсани енгиш мумкин! Хусусан Гемотологияда ўлим билан курашаётган барча беморларни касалини хам!

 Ха, ўлимдан бошқасини хаммасини иложи бор... Ўлимдан кейин, етмай қолган савобларни эса кўпайтиришни  иложиси йўқ!

 

Куч бирликда! 

Бугун хаммани "Фахрли инсон" лойихасининг моддий хайриясига чорлаймиз. Турли вилоятлардан пойтахтга келиб даволанаётган оғир беморларга қимматбахо дориларни сотиб олиб тарқатишда хиссангизни аяманг. Фарқи йўқ қанча, қўлдан келганча, тома тома кўл бўлур! 

 

Бугун 4 июл, соат 14:00дан 16:00гача  Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, мўлжал: Қатортол "оптовик" бозори олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўчадаги Гематология институти, Лейкемия касали билан билан оғриганлар шифохонасида хаммани кутамиз
Батафсил тел: +99894 644-67-11, +99894 695-21-21

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли мусулмон!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 8697 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 8
1 turobofficial   (04-Июл-2014 04:53) [Материал]
Alloh hohlasa birgalikda bulamiza

2 Angel90   (04-Июл-2014 10:39) [Материал]
Qo'ldan kegancha yordam berishimiz kere albatta

3 oktamjon   (04-Июл-2014 10:39) [Материал]
Man xam yordam beriwni xoxlayman men chimkentdanman pul utkaziw u.n kimga va qanday utkazay? muborak juma kunida xamma momin musilmonlarga savoblar yogilsin rozadorlarga Olloh sabir bersin

4 Muxlis   (04-Июл-2014 15:35) [Материал]
Salom!
Shuncha yildan beri Sayyod tomonidan aytilgan eng nodir fikr:

Бошқасига келгани сен учун синов бўлади!

Judayam ezgu fikr, judayam aqlli fikr!

5 Elmurod_D   (04-Июл-2014 21:14) [Материал]
Kuch birlikda! Savob ishlar sari harakat...

6 gulnoza   (05-Июл-2014 17:06) [Материал]
Sardoraka qancha qon olishadimqon guruhim 3 buladimi

Аллохим рози булсин сизлардан

8 Saodatxon   (12-Июл-2014 13:57) [Материал]
Мен шу қон торшириш тадбирлари вилоятларда ҳам ташкил этилишини жуда истардим.Менга ўхшаган баҳоли қудрат ёрдам бераман,Кимдир 100000,кимдир 10000 сўм бераман деганлар орамизда кўп деб ўйлайман.Фақат Тошкент шаҳрида эмас,ҳамма вилоятларга тарқалиши керак бу ташаббус.Жавобингизни кутиб қоламан.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!