Бош сахифа » 2017 » Июнь » 8 » Бир кунгина...
00:06
Бир кунгина...

Аввало барчангизга бугунги жума муборак бўлсин деймиз ва   нихоят "Фахрли инсон" 5 йиллик байрами билан боғлиқ сўнгги батафсил репаортажни тақдим этарканмиз, шу билан келаси жумада ушбу тадбирдан тўлиқ видео тақдим этишимизни маълум қиламиз.

Нима учун "Бир кунгина?" деб номладикми? Шошманг, буни репортаж сўнггида билиб оласиз.

Узоқ вақтингиз кетмайди, бари қисқача: 

 

 

Тадбирда бошловчилик қилган ва бундан аввалги репортажларда тўлиқ суратлари билан тақдим этилган бошловчилар Отабек Тожибоев, Адиз Ражабов ва Миразим Султоновлар  Гемотология шифохонаси бош шифокори Исхаков Элдор Жасуровичга сўз бошини бериб байрамни очиқ деб эълон қилишди. 

 

Мана шу онлар учун, мана шу шодлик учун қанчадан қанча шу ердаги ота-оналар борини тикишга рози... Тикиб келмоқда хам. Боласини тирик қолиши учун бор будини сотиб шу шифохонада яшаётганлар хам йўқ эмас... 

 

 

Таниқли санъаткорларимиз (бундан аввалги фоторепортажларимизда уларни барини сурати бор)  шу кунги гала-концертни тақдим этгунича "Шоу дуэт мыльных пузырей "Абрикосы" гурухи болалар учун совун пуфакчаларидан ажойиб  шоу кўрсатишди. 

 

 

 

 

 

 

 

Канализация трубасидан тортиб то ичимлик ичадиган трубкаю ва хатто тўртбурчак мосламалардан кутилмаган ва қизиқ пуфаклар намойиш қилиб болаларга завқ улашишди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шу кунги юбилейда 2012-йилдан то 2017-йилгача "ФАХРЛИ ИНСОН" хайрия тарғибот лойихасида фаол иштирок этганлар сайтимиз томонидан тақдирланди. 

 

 

Сухандон Сирожиддин Саидхон нафақат ўзи бир неча маротаба қон топшириб келмоқда балки ўзи билан бир қанча донорларни хам лойихага жалб қилиб бирга олиб келмоқда. Мазкур лойихага унинг фидоий муносабатини хаттоки лойиха номи туширилган либосидан хам кўрса бўлади. 

Ўтган йили у энг кўп қон топширган донор сифатида сайтимиз тарафидан "Султон Саид" кошонасида икки кишилик бепул тамадди қилиш таклифномасини қўлга киритганди. 

 

 

 

Таниқли ва иқтидорли суратчи Мухиддин Али лойихамизнинг яна бир фаол иштирокчиси . 

 

 

 

 

Комил Мирзаахмедов ва Насиба Мирзаахмедоваларнинг фарзандлари хайрия тарғибот лойихамизнинг мунтазам равишда қатнашиб келаётган жонкуяр фидоийлари бўлиб, улар мукофотни ота-онаси олишини исташди. 

Бу ота-онага таъзим этиб чексиз хурматимни билдираман зеро мана шундай нафақат ўз ота-онасига рахмат олиб келадиган балки , жамиятга хам катта хисса қўшиб келаётган фарзандлардан биз хаммамиз фахрлансак арзийди!

Тарбияга рахмат! Илойим менинг хам фарзандларим шундай   яхшиликка хизмат қиладиган ва юзимни ёруғ қилиб ғурурланадиган солих фарзандлар  бўлиб етишсин деб чин дилдан ният қилдим. 

 

 

Дилшод Алимов сайтимиз фанфоруми иштирокчиси ва нафақат "Фахрли инсон" балки барча лойихамизда хам техник ишларни амалга оширадиган  жамоанинг мухим  иштирокчиси.

Лойихада у фаол қатнашиб қон хам топшириб   туришини фотохисобот суратларидан  билсангиз керак. 

 

 

Алишер Файз барча тақдирланаётганларга мукофотни топшираётган бўлиб унга бошловчилик қилаётган актер Адиз Ражабов бирма-бир мукофотни узатиб турди. Атай энг охирига биз яшириб қўйган мукофотдаги номни ўқиб кулиб юборди. 

 

 

Санъат оламидан "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасини бошидан бошлаб қатнашиб келаётган фаол иштирокчиси сўзсиз Адиз эканини хамма хамма билади. 

 

 

Тадбирни деярли хар сонида уни кўрасиз.   

Адиз нафақат моддий хайрияда балки қон топширшда хам фаол. Шунингдек у бошқа хамкасбларини хам жалб қилиб келмоқда. 

 

 

Яна бир фаол иштирокчи Туроб Каримов бўлиб, моддий хайрияга мунтазам равишда ўз хиссасини қўшаётган  у иштирокчимиз шу куни ишида бандлиги боис байрам тадбирида қатнаша олмади аммо мукофот унга шу куниёқ  етказилди. 

 

 

"Бир кунгина" деб номлаганимиз эса шу масканда даволанаётган болаларнинг аксарига бундай байрам камдан кам насиб қилса афсуски айримларига эса бу сўнгги  ва бир кунгина бўлиб қолиши рост...

Кўпчиликни Зебо ва Лобар воқеаси қаттиқ таъсирлантирганди, чунки уларни ўлимидан аввал машхурлар хабар олгани хақида сайтимизда суратлари билан  чоп этгандик. 

 

 

Ёдингизда бўлса , ўша Зебо исмли қизнинг сўнгги дақиқалари мана шу байрамда бўлиб ва  тадбирда қатнашиб бундан хабар топган Райхону хамда Мунисалар бемор қиз билан кўриша туриб кўз ёшларини тия олмагандилар. 

 

Уни видеосини хам тақдим этгандик... (ютубга манба)

2012-йил  ташкиллаштирган байрамимизда Зебо даврада яйраб иштирок этган бўлса  2013-йилги тадбиримизга келиб у оғир ахволда   байрамга хам чиқа олмай деразадан кузатиб ўтирган хамда кўпгина машхурларимиз уни олдига бориб хол  сўраб  дастхат ёзишганди.

 

 

Орадан хеч қанча ўтмай у оламдан ўтган. Бир кунгина умрлик хаётида у суйган ва хавас қилган машхурлар унга шу бир кунгина бахтли онларни  хадя этишга улгурди... холос...

 

Бир кунгина...

Ушбу хайрия тарғибот лойихасида қатнашиб сизларга бўладиган савобни тахлил қилиб балки бу сиз учун сўнгги ва биргина имкон бўлиши мумкинлиги хақида  гапирмайману аммо кимлар учундир бу сўнгги бир кунгина  умид бўлишини эслатиб ўтаман.

Айнан сизнинг қонингиз ва айнан сизни моддий хайрияга қўшган хиссангиз сабаб қайсидир болажон учун хамма хаммаси бир кунгина бўлиб тугамайди...

Ишонинг, бу сатрлар сизга бекор учрамади...

 

7-июль куни "Фахрли инсон"да кўришгунча, Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 16166 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 2
1 sherzod   (09-Июн-2017 17:16) [Материал]
Ayrimlarni yahshi bo`lishi uchun shu bir katta burilish yasar

2 Rano   (12-Июн-2017 14:02) [Материал]
Qilayotgan hayriya ishlaringizda omad yor bo`lsin.Shu bir kungina bolalar qalbida bir umr muxrlanib qolsin.Yomonlarni qalbi yumshasin.Savob ishni har kuni , har kim qilishi kerak.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!