Рамазон ойи муносабати билан, олдинги йил каби, бу йили хам Рўза ойида хайрия акция ва тадбирини бир ой танаффус қилиш режамизда бўлганди. Лекин, хайрия қилишни истаганлар сони кўп бўлиб, айнан уларнинг талабларига биноан, "Фахрли инсон" лойихасининг фақат иккинчи тури бўлган: моддий хайрия тадбирини ўтказишга қарор қилинди.


Кейин ФанФорумимиздан Чарос исмли иштирокчи, хайрия қилиш истагида келиб, ёрдамга хам киришмаса бўлмаслигини тушунди. Одамларнинг кети узилмасди, пулларни эса дарров санаб, яхлит суммада тахлаб, навбатчиликда турган дорихона вакилларидан дорилар сотиб олиш жараёни осон кечмади. Уччаламиз амаллаб эпладик.
Санъат оламидан хайрия лойихамизнинг мунтазам ва фаол иштирокчиси шоира, бастакор ва хонанда Шахноз бироз эртароқ келиб, моддий хайриясини қолдириб кетган экан. Биз келганимизда эса, акциямизнинг яна бир фаол иштирокчиси Халима-қизиқ, турмуш ўртоғи билан ташриф буюрди ва у хам моддий хайрияга ўз хиссасини қўшиб, яна бир бора браслет сохибасига айланди.







"Сетанхо" гурухи маъмури эса тадбиримизга иккинчи бора ўз хиссасини қўшиши.
Янги "Эйфория" гурухи хам моддий хайрияга бефарқ бўлмади.
Клипмейкер Санжар Хожиев (Hadji) нафақат моддий хайрияга ўз хиссасини қўшди, балки, шу кунги фото ва видео хизматларини хам ўз зиммасига олди. 

Тадбиримизда ёши катталар ва илк маротаба қатнашаётган-лардан кўп ташриф буюришди ва бу тадбиримизни одамлар садақа ёки махфийлик билан адаштиришмаслик фикрини билдиришди. Савобини турлари кўп ва тарғибот орқали ўзига хос хашар кўринишидаги бу савоб иш, атрофдагилар билан ўзаро мехр-мухаббат, оқибат ва инсонийлик хусусиятларни ривожлантириб, одамларни яхшилик қилишга ундаши, хамда инсониятда ижобий хислатларни сақлаб қолишдаги, мухим тадбир эканлигини сайтимиз орқали одамларга етказишимизни сўрашди. Кейинги тадбир санасини сўраб, албатта давомий равишда фаол бўлишларини ва бошқаларга хам айтишларини айтиб, хайрияга муносиб хисса қўшиб кетишди.
Моддий хайрияга аталган оқ браслетларимиз афсуски қолмаганлиги боис, хамма моддий хомийларга шу куни қизил рангдагиси тақилди.







Ниятингга ет болакай! Асосийси ўша хомий даражадаги мавқе хам эмас, ўша ёшга етиб, оёққа туриб, оила бола-чақалик бўлишдек узоқ умр насиб этсин!

Лола Зуннунова қанча харакат қилмасин, барибир дош бера олмади... Кўз ёшларини тўхтата олматган Лола саволлар билан кўма бошлади...нима учун? нима қилса бўлади? қандай қилиб?...




Зоя кетмаган УМР (ЗЕБО учун аталган)
Инсон дунёга келар экан олдин қувончли ғамсиз дамлар, ташивсиз онларни бошида ўтказади. Бу эса болаликдир. Болалик чоғларини мароқ билан ўтказиш, уни завқларини туюш, қувончли дамларни ўтказиш хар бир инсоннинг бошидан ўтган ва орзулари орасида хайрлилари ҳам бўлган. Бундай дамларни хаммамиз эслаймиз, завқланамиз ва ундай дамларга қайтишни орзу қиламиз. Бундай орзулар бугун бизнинг орамиздан эрта кетган, кўзлари чақнаб хамма хонандаларни йиғлатган Зебода ҳам бор эди.
Бугун sayyod нинг навбатдаги хайрия тадбири бўлиб ўтди. Бунда қатнашган ҳар бир инсон гематалогия шифохонасига келар экан ЗЕБО нинг бу дунёдан эрта кетганини эслар эди. У бу дунёда болалик онларни барчасини туёлмасдан кетганини эслашар эди. Зебо энди бизнинг ормизда йўқ, лекин унинг ёди бугун хаммамизнинг дилимиз. Лекин уни умри ёш бўлишига қарамасдан изли ва хайрли ишнинг кенгайиши учун хизмат қилди. Бу бир оиланинг қайғуси лекин шу ота онага рахмат айтмоқ лозим. Негаки ўзи қайғуда бўлишига қарамасдан хайрли ишининг кенгайиши хохлаганлар учун. Сизнинг қизингиз Ўзбекистоннинг хар бир жойда эсга олинмоқда, унинг шанига дуолар қилинмоқда.
Ўша чақнаган кўзлар бугунга келиб хар бир болакай ўтгандек. Зебони орзуларини шифохонадаги болаларга улашиб кетган. Бу хайрли ишда қатнашганлар, ҳар бир болакайга кўзларига қарар экан, улар яшашга умид, келажак орзуларини кўрар эди. Бугун бу хайрли иш бир кунга бўлса хам шу орзуларни умрини узунлаштирди. Бекзод исмли болакай хозирда орзу қилар экан "Мен келажакда ХОМИЙ бўламан” деб орзу килди. Келин биз хам шу орзуга қанот бўлайлик!!! Биз хам озми-кўпми хайрли иш қилайлик. ЗЕБО нинг умри зоя кетмаганлигини исботлаб ХАЙРЛИ ишга кўшилайлик!!! Hayrullo Qulmatov (hayrullo05051986
@gmail.com)



Моддий хайрия тадбирига хисса қўшганлар
Санъат ва ОАВ оламидан:
Халима Ибрагимова-қизиқчи
Лола Зуннунова-тележурналист
Шахноз-шоира, бастакор ва хонанда
Санжар Хожиев-Клипмейкер
Дурбек Шофайзиев-журналист (ва Туркиялик Ватандошлар номидан)
Chempionat.uz сайти
Tijorat.com сайти
Эйфория гурухи
Sayyod.com ФанФорумидан:
Азат Тажадинов (Бобо)
Чарос (Venena_89)
Камоллиддин Салимов (Kamol_76 )
Зухра
Loloshechka
Уммон фан клуби аъзолари
Бошқалар:
Аваз ака, Захро, Толиб, Дилобар, Мехрож, Санжар, Нигора, Жахонгир, Шавкат Миродилов, Миржалил, Миржалол, Шахноз Бакиева, Хурсандбек, Озода, Нилуфар, Бекзод Баватов, Шахобиддин Каримов, Дилшод, Озода Усмонова, Гулноза Муродова, Зохид, Хайрулло, Шоира, Нодира Мустафаева, Лобар Хидирова, Фаррух, Мирзабек, Наргиза, Дилноза Маматова, Робия, Шоира Тохирова,| Adolatsiz haqiqatlar [34] |
| Arhiv [1] |
| Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
| BeshBet [20] |
| Din [85] |
| Duel [2] |
| Expresso [31] |
| FIKRiston [58] |
| Hit-Parad [44] |
| Ijara qo'shiqlar [25] |
| IJODiston [84] |
| IMPRO-TK [18] |
| Jonli ijro [4] |
| JuMaNjI [51] |
| JurYuldus [10] |
| Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
| Kongil [0] |
| Kundalik-shou [13] Realiti serial |
| Mashhur ko'targan mavzu [2] |
| MP3|Video [1070] |
| Muhlis Minbari [216] |
| Ovoznoma [6] Luiza bilan |
| Premyera [17] |
| Prikol [100] |
| Paparacci-ppc [0] |
| Podstava [3] |
| Realiti shou [74] |
| Retro [7] |
| Sayyod-show [25] |
| Sport [18] |
| Shantaj [6] Videoloyiha |
| Shunchaki qiziq [27] |
| Suhbat | Intervyu | Reportaj [748] |
| Tabriklar [179] |
| Taqdimot [55] |
| Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
| Turk shou-biz [16] |
| TV | Teatr, Kino.uz [121] |
| Yangiliklar [819] |
| Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
| BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Хайрия тадбири иштирокчилари сафи янада купайсин.Фарзандларимиз хеч
качон касал булмасин.Шу хайрли ишнинг бошида турган Сардор Камиловга
чексиз хурматларим.Вилоятларимизда хам юксак даражада утказилишига
ишонаман.
qoilmaqom bu rekord natijaga. .
Sardoraka Juda xam ajoyib, savobli loyixaga qo'l urgansiz. .
нима сабабдан тадбирга шунча одам келишидан катъи назар, асосийси уларга
эътибор ажратилиши, уларни ич-ичида сунаётган оптимизмни кучайтиради.
Мен хурсандман, асосийси болаларни кунглини чуктирмаслик.
ZEBOXON joying jannatdan bo'lsin.
Savob ish qilish hammaga nasib qilsin.
Ezgu ishlaringizni Olloh öz dargohida qabul qilsin...!!!
Bemor bolakaylarga shifo tilayman...!!!
Ezgu ishlarda charchamen
OOOOOMAAAAAD