Бош сахифа » 2014 » Февраль » 14 » Билайн операторларидан то 12 ёшлик болакайгача
14:19
Билайн операторларидан то 12 ёшлик болакайгача

7-фераль куни муборак жума кунги хайрия лойихамизда актриса Севара Солиева яна бир бора ташриф буюриб, бу сафар қон топширди. Севара аввалги акцияларимиздан бирида қатнашгандию, аммо қон топширишга имкони бўлмаганди. Бу сафар у дугонаси, яна бир актриса  Феруза Норматова билан қон топширишга ахд қилиб келган. Бироқ дугонаси Ферузанинг гемоглабини тўғри келмади ва у Севара Солиевага "группа поддержка" бўлди)

Мана бу 12 ёшлик Бобур исмли йигитчамизни оққон касаллиги (лейкоз, лейкемияда гумон қилишгану, аммо шукрки, у ташхис тасдиқланмади. 

Она бола акциямиздан хабардор бўлгани сабабли қон топширгани ва  ўзини йиққан пулларини хайрия қилишга ният қилиб келишган. 12 ёшлик болакайдан қон олиш мумкин эмас, у учун онаси топширмоқчи эди,  гемоглабин тўғри келмади ва моддий хайрия билан чекланишга мажбур бўлишди. Аммо иштирокни ўзи жуда катта ходиса бўлди.


Шу кунги акциямизда "Билайн" мобил алоқа операторларидан хам иштирок этиб, ўз хайрияларини тақдим этишди. 

"Фахрли инсон” хайрия акциясига келган санъат оламидан мехмонлар:

1.     Севара Солиева (актриса)

2.     Феруза Норматова (актриса)

 

 Қон топширганлар рўйхати:

 

Мехмонлардан:

1.     Севара Солиева

 

Сайёд фанфорумидан:

    1.  Салимов К

    2.  Маъруфходжаев Б

    3.  Бадалов Д

    4.  Тоиров Х

    5.  Абдусаматов Х

 

Тохир Усмонов фан клубидан:

1. Хусанова Ш

 

Фаёз гурухи фан клубидан:

1. Хайриддинов Х

 

ва бошқалар

1. Фатхуллаев С

2. Сиддиқова М

3. Бегиев Ойбек


Хайрия акциямиз "Ширин” хомийлари:

 Сайёд фанфоруми аъзоларидан Диля ва Камолиддин. Болалар учун "расскраска”лар эса Камоладан.

 

ФАХРЛИ ИНСОН хайрия лойихамиз хар ойнинг илк муборак жума куни, кун давомида икки турда ўтадиган  хайрия лойихаси эканлигидан хабардорсиз.  

14:00дан Лейкемия (оққон) касаллиги билан оғриган болакайлар учун қон топшириш акциясини ўтказиб, 17:00дан иккинчи тур моддий хайрия билан, бемор болакайларга қимматбахо дорилар сотиб олиб тарқатиш тадбирини ўтказамиз.

Аввал хам айтганимдек, қон топширишда хам, моддий хайрия турида хам бир неча бора мунтазам равишда қатнашиб келаётган иштирокчиларимиз бор.  Бу сафар хам шифохонада таниш чехралар билан рўбарў бўлиб, елкама-елка туриб яхшилик ва эзгулик учун хизматда бўлиш бахтига мушарраф бўлдик. 

Моддий хайрия:

1.     Бахтиёр

2.     Шахноза

3.     Зиёда

4.     Рўза

5.     Козим

6.     Нодир

7.     Миржалол

8.     Миржамол

9.     Низомиддин

10.                        Хожиакбар

11.                        Усмонова Озода

12.                        Салимов Камолиддин (Сайёд фанфорумидан)

13.                        Мехрож  (Сайёд фанфорумидан)

14.                        Бахромхўжа (Сайёд фанфорумидан)

15.                        Абдурахимов Бобур (12 ёшлик болакай)

 

                                  Умумий йиғилган сумма: 3.316.000 сўм





Бу ойни хам шарафли тарзда улуғ қадамлар билан ёритиб олдик. 



Барча бефарқ бўлмаган ва яхшилик учун хизматда бўлганларни Оллох ўз ажрини беришини сўраймиз.



Жума муборак кунидаги муборак ишларни амалга оширишда ёрдам берган хаммага ташаккур!



Хар бир томчи қонингиз бир гўдакни умрини узайтиришга, қилган хайрияларингиз натижасида сотиб олинган дорилар самараси билан балки мутлақо тузалиб кетган болакайлар хам бўлиши мумкин ва бунга шифокорлар 75 фоиз кафолат бор эканлигини айтишганини эслатиб ўтмоқчиман. Мехнат самарасиз бўлмайди, қилинган ишларни натижаси муқаррар, яхшиликни бу дунёдаги жавобию, у дунёдаги хақ оламнинг савоби билан албатта!

Саййид-ул айём муборак!



Суратлар Абдурахмон Содиқов, Улуғбек Илёсов.
"Фахрли инсон" февраль ойи тадбирини Шахло Қодирова, Нодира Тўраева ва Иззат Иноғомов ўтказишди.

Келаси тадбир 7 март куни.

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 5552 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 4
1 ledy   (14-Фев-2014 16:53) [Материал]
Биз хам келажакда албатта катнашамиз.  wow

2 ixtishka   (14-Фев-2014 17:16) [Материал]
Шу Шахлони курсам нимагадур узок караб коламанда чиройли кизда шунгамикан ха насиб килса ман хам катнашаман Фахрли инсон тадбирида

3 lilya   (14-Фев-2014 18:15) [Материал]
Hudo hohlasa biz ham qatnashamiz !!!

4 Your_Prince   (16-Фев-2014 11:08) [Материал]
Yildan yilga xayriyaga qatnashuvchilar soni ortib bormoqda. Oramizda mehr oqibatli inson borligiga mana shu tadbir orqali ham bilib olishimiz mumkin. Hech qachon oramizdagi mehr oqibat yuqolmasin aziz yurtdoshlarim!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!