Бош сахифа » 2015 » Август » 14 » Август ойи ФАХРлари!
03:34
Август ойи ФАХРлари!

7-август куни ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси яна ўша лойихамиз шиори бўлган янги ойнинг илк жумаси қоидасига биноан муборак кундаги муборак ишлар билан машғулликда ўтди. 

 

 

Актерлар Акбархўжа Расулов ва Адиз Ражабовларнинг ариялари қон маркази деворларини зир титратди)

 

 

"Лолажон, мени лолам" қўшиғи билан ёз мавсумида одамларни диққат марказида ушлаб турган хонанда Музаффар Мирзарахимов шу кунги бошқа яна қахрамонларимиз билан елкама-елка  туриб (ётиб яъни) акциямизда қон топширди. 

"Асл хонанда" реалити шоусининг финалисти ва ғолибликка бир қадамда қолгану аммо лойиханинг айрим сабабаларга кўра якуний қисмида тугатилгани боис хозирча бу лойихадаги якуний мавқеи ноаниқ қолган Элмурод Тожиев хам шу куни келиб қон топширди. 

 

Қизларнинг хам  юрагида нафақат жасорат балки каттагина МЕХР-мурувват ва инсонийлик бор...

 

Фахрли қахрамонларимиз сафидан бу сафар хам фотографимиз Баходир Матёқубов хам ўрин олди. 

 

Деярли хар ойдаги қон топшираётганлар сафида айнан шу лойихада бош-қош турган сайтимиз фанфорумидан иштирокчиларни кўриш шараф, ғурур ва қувонч!! Борингизга шукр!

 

Қон топширганлар рўйхати:

  1. Музаффар Мирзарахимов

  2. Таджиев Элмурод

  3. Матякубов Баходир

  4. Салихов Улуғбек

  5. Акромов Элдор

  6. Эгамбердиев Достон

  7. Акрамов Ахрор

  8. Усмонжонов Бахтиёр

  9. Усмонжонова Нигора

  10. Маруфова Гулбахор

  11. Бутунова Навруза

  12. Алимов Дилшод

  13. Саидов Жамол

  14. Алимов Баходир

  15. Жабборов Журат

  16. Рахимов Шухрат

  17. Хамидов Абдувохид

  18. Омониллаева Камола

  19. Сидиқова Гўзал

  20. Ахмедов Файзулло

  21. Отажонов Наврўз

  22. Дилмуродов Элмурод

  23. Насриддинов Одилбой

 

 

Музаффар ва Элмурод лойихамиз қоидасига биноан жонли ижроларини хам Адиз ва Акбархўжа ариялари билан келгуси жумада видеодан кўриб тинглайсиз. 

 

 

 

“Бар” ширинликлари ва бемор болакайлар учун мева ва печениелар хомийлари

Омониллаева Камола

Сидиқова Гўзал

Нигора

Ирода

Дилдора

 

 

Қон топширган донорлар, хотирингиз жам бўлсинким, хар хисоботимизда мана шундай суратлар билан хар бир топширилган қонларни хужжатлаб бемор болакайларга етказилишини назорат қилишимизни маълум қиламиз. 

 

Моддий хайрия

  1. Адиз Раджабов

  2. Акбархўжа Расулов

  3. Нигора

  4. Ирода

  5. Дилдора

  6. Миржалол

  7. Миржалил

  8. Мадинабону

  9. Феруза Ўзбегим салони

  10. Низомиддин

  11. Джўраева Наргиза

  12. Қаимбаев Жавлон

  13. Шахноз

  14. Рузметов Азизбек

  15. Мухаммад

  16. Сардор

  17. Алишер

  18. Тўйчибек

  19. Шайх Зайниддин Жоме масжиди имом ноиби Қосимхон Бойхонов

  20. Хуршид Далиев Muhlis.uz сайти

                                                            Умумий сумма: 5.350.000 сўм

 

 

Йиғилган пулларга болалар ва катталар бўлимидаги қимматбахо дориларга мухтож беморларга рўйхат асосида  дорилар сотиб олиб шахсан қўлларига тутқазилди.   

 

 

Келаси муборак жума куни тадбирдан видео.

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. 

 

 

1. "Фахрли инсон" тарғибот акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи(!) орқали хам эришиладиган савобдир! (манба )  Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим!!! Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади.    2. Хайр ишни асосийси бу НИЯТ ва НАТИЖА, натижага эришиш йўллари турфа ва бу холатда фақат ва фақат ТАРҒИБОТ ишлари билангина   эришиш мумкинлигини биламиз. Шу сабаб "Ўнг қўл бергани чап қўл билмасин"у, "Бергин унутгин", "Сувга от, балиққа бер" ва хоказо тушунчалари билан умуман адаштирмасликни ва катта хатолик билан ўзингизни хам, бошқа бировларни хам савобдан бебаҳра қолдирмаслигингизни сўрардик! Қон топшириш ва ўлим билан курашаётган болалик учун кўмак беришда юқорида айтганимдек фақатгина тарғибот мухим. Худбин бўлмайлик, савобни қилиб  уни яшириб бошқаларни ўзингизга эргаштиришдек  ва уларга хам шундай имкондек янада улуғ савобдан хам  мосуво бўлманглар! Асосийси ният! У тоза ва аввало Аллох олдида сахих бўлса миллион одамга кўринган ва сезилгани хаммаси бир пул!    3. Қилган ишингни реклама қилаяпсан деб адашганлар унутмасинки: Бу эришилаётган натижаларни хаммасини замирида албатта РЕКЛАМА ва ТАРҒИБОТ турибди! Шу сайт орқали бу лойиха реклама қилингандан кейингина одамлар келиб қатнаша бошлади, кейин эса аста секинлик билан ижтимоий тармоқлар ва албатта бугунги кунга келиб кимлардир кимларга сабаб бўлиб бирга олиб келишяпти. Лекин барибир хамма хаммаси реклама ва тарғибот орқали бўляпти! Истайсизми йўқми натижага айнан реклама ва тарғибот билан эришилмоқда! Бошқа қандай қилиб одамларни йиғиб бориб қон топширтириб яна хайрия қилинглар деб, камига  буни хаммадан яшириш мумкин? Тадбирдан кейингги фото ва видеохисобот эса аввало ўша қон топширгану дориларга пул ташлаб кетаётганлар олдидаги бурчимиз-ХИСОБОТимиздир! Халқ олдидаги хисоботимиз хамдир! Бировни омонати олдидаги масъулият мажбурияти!    Балки ёмон мақсад  ва ниятда ўшалар шундай изох қолдирмас хам, тарбиясида савоб ишни беркит деб айтилгани тўғри албатта, аммо инсонни ўзига онг ва фахм фаросат нима учун берилган? Бу тарғибот акциясику! Савоб қилиш фақат яшириш деган тартиб қоида йўқ! Исталган домлангиз ёки имомингизга шу лойихамиз доирасида бориб саволни беринг! Вахоланки асл ниятимиз олдида хаммасини гапиям бошқасиям бир тийин!  Реклама ва тарғиботсиз? Қон топшириш учун одамларни шу сайт орқали йиғяптику, ё айрим бечора ота-оналар каби мажбурликдан мардикорларни пулга ёллаб келтириб қон топширтирайликми биз хам? Қаердан шунча пул олайлик? Шу пулниям қандай йиғайлик? Масжид олдида тиланчилик қилиб, йиққан пулларга дори сотиб олиб бориб яширинча тарқатайликми? Шуниси тўғрими унда?  Ким шундай қиларкин?   Ўзини реклама қилаётганлар билан бизни адаштирманг! Ўз ёнидан хайрияга харажат қилиб,  реклама учун бориб хўжакўрсинга хайрия қилиб яна журналистларни чақириб расмга олдириб ва буни оммавий ахборот воситаларида суратларда бемор болаларни қучоқлаб ишшайиб расмга тушиб ўзини ёритаётганлар билан бизни адаштирманг! На қон топширади ва на керакли дори сотиб олади, фақат бир тийнга қиммат ўйинчоғию беморларга мумкин бўлмаган ширинликларни кўрсатиб расмга тушиб ўзини реклама қилгани қолади.  Ана уларга савол беринг нима учун ўз ёнингдан (умуман кераксиз нарсалар билан) хайрия қилаётган бўлсанг буни оммага кўрсатяпсан деб. Уларда бундан не мақсад? Биздаку аниқ равшан-одамларни қон топширишга тарғиб қилиш ва одамлардан дориларга пул йиғиш. Хар ой одамлар сонини кўпайтириш ва хаммани тарғиб этиш.   Ва бу борада ўша машхурларни хам таклиф   қилиб уларни мухлисларини хам жалб қилиш, одамларда акцияга шу тарафлама хам қизиқиш уйғотиш. Машхурларни қанчаси акциямизда  келиб қон топшириб моддий хайрия қилди. Буни хаммасини кўряпсизларку. Уларни ортидан фанклублари эргашиб қанчаси қон топширганини хам кўрдингизку.    Илтимос, эътироз билдираётганда  фахм фаросатни ишлатиб, онгимизга хеч бўлмаса шу мавзуда мурожаат қилайлик!   Мени шу сайтимни шундай имконияти хам борлигини билиб шундан мана шу тариқа хам  фойдаланаяпман. Шукрки ёмон ният ва мақсадда эмас, шукрки натижалари яхшиликка! Реклама билан одамларни пулларини йиғиб участка солаётганим йўқ, тагимга мошина олганим йўқ, хавотир олманг, ман биқиб кетиб сизлар қуруқ қолмаяпсизлар... Шундай бўлган куни ишонаверинг шу шифохонани ўзим тўлиқ оталиққа оламану хеч қандай тарғиботсиз ўзим хамма дорилар харажатини ўз зиммамга оламан. Унгача эса бундай имкониятим йўқ экан, бироқ буни сабабчи сифатида уддалашга имконим бор ва у фақат сайтимдаги тарғибот кучи билан амалга оширилиши мумкин. Хозирча жа ўзимга керагини бўлса шукрки  Худони ўзи беряпти! Балки ўз харакатим ва мехнатим натижасида ва балки шу  беморларга сайтим билан сабабчи бўлаётган эканман Худо хам менга кўп нарсага эришишимга кимларнидир сабабчи қилиб  эриштирмоқдадир.     Сайтимда фақат санъат вакилларини рекламаси ва янгиликлари билан хам тинчгина юрсам нима бўларди? Ким мажбурлайди? Ёмон ният билан сайт юритаётганлар хам бор, бўхтон билан пул топаётганлар хам бор, сайти билан шантаж қилиб хар хафта тўйларга машхурларни жўнатиб соққа қилаётганлари бор, шунчаки  оддий манфаатлар юзасидан хам бор. Ман  сайтимни бугунги мавқеидан ва аудиториясидан  шу хайрия йўсинида фойдаланаётган бўлсам кимга ёмонлиги тегяпти?     Илтимос, одамни кўнглини яхшиликдан қолдирманглар! Балки ўзларингни хаётингда нохақми ё лойиғи биланми яхшиликдан мосуво бўлгандирсиз ва шу учунам бошқаларникини кўролмассизлар, аммо бу дегани бошқаларга хам ёмонлигингни раво кўр дегани эмаску! Асосийси ният ва у Аллох олдида уялтирмас бўлса қолгани бефойда! Шу сабаб хам нимаики эътироз ёзсангиз хам, қилсангиз хам,   биз барибир шу лойихани хотиржам кўнгилу, енгилмас  куч ва харакат билан баланд кўтариб бораверамиз! Бу балки бизни шахсий ибодатимиздир. Харакатимиздаги ибодатимиздир... Сизларни ибодатингизга аралашмаяпмиз, бизни гўримизга сизлар тушиб кафолат бўла олмайсиз!    Шунчаки бошқа яхшилик қилмоқчи бўлганларни кўнглини бузманг....совитманг... Зеро ўшаларни муштоқ кутиб соғлом болаликка интилаётганларни уволига билиб билмай қолманг тағин! Бу эса катта гунох! Мана шу масъулиятни унутманг! Бизку ўрганиб кетганмиз, синмаймиз, сина олмаймиз хам! Аммо шу лойихага қатнашмоқчи бўлган кимнидир йўлдан қайтаришга сизни изохингиз сабаб бўлиб қолса гунохи ўзингизга!  Эътиборингиз учун коттакон рахмат! 
 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 4939 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 10
1 Мухаррам   (14-Авг-2015 09:33) [Материал]
Куриниб турипди киммат дориларисотиб олинган. Хаерли ишларингизни хайрини куринг азиз ташкилотчилар. Кон топшираетганлар хайрия килаетганлар. Сизлар билан фахрланамиз. Саййод вперед first first

2 ledy   (14-Авг-2015 10:43) [Материал]
Сардор Камилов! Бугун 14 август тугилган кунингиз билан фан-клуб номидан табриклайман!.
smile smile smile

3 Мухаррам   (14-Авг-2015 11:06) [Материал]
Тугилган кун ва сайтингиз ташкил топганига 8 йил тулиши муносабати бн табриклаймиз Сардор Комилов cool

4 Ilhom   (14-Авг-2015 12:28) [Материал]
Happy brithday!!! Sardor oka tug‘ilgan kun muborak bo‘lsin!!! 100yoshga kiring! Baht va sog‘lik tilab qolaman! Ishizga omat tilayman ijodiz porlaversin!

5 wurausmanova   (14-Авг-2015 19:57) [Материал]
Juda savob va hayrli ish.Dunyoga ovoz solib aytsa va maqtovga arzigulik.Katta Rahmat tashkil etgan insonga!!!! Sardor Komilov tugilgan kuningiz ekan...Fursatdan foydalanib men ham sayitingizning ashaddiy Muhlisi sifatida Sizni umrning yangi bir faslini qarshilayotganingiz bilan qutlayman!Dunyodagi barcha ezguliklar Sizga bulsin!Yahshiyamki tugildingiz,yahshiyamki borsiz!Sizni sevguchi insonlarni doimo hursand qilib, jurnalistlarning (huddi uz ismingizga munosib) sardori bulib qolishingizni juda-juda istayman!!!

6 Ali   (14-Авг-2015 22:50) [Материал]
bu xayriya faaqat toshkentda bo'ladimi

7 2015   (15-Авг-2015 09:47) [Материал]
Сардор ока табриклайман тугулган куниз билан мени хам отажоним шу куни тугилган кунлари

8 Tokhir Ibragimov   (16-Авг-2015 11:26) [Материал]
Sardor aka utkan tugulgan kuniz b.n. Tabrikliyman. Dunyodagi jamiyki eng yaxwi tilakla sizga bildirib qolaman. Ijodlarizda omad. Xecham charchamen.

9 Феруза   (16-Авг-2015 15:29) [Материал]
Гемоглабини пастролаям кон топширса булармикин? Жудаям хохлиман манам хиссамни кушишни
Ответ: Гемоглабини пастларга кон топшириш мумкин эмас, лекин борсангиз аввал врачлар сизни кон гурухингизни текшириб вазнингиз, гемоглабинингизни ва соглигингизни текшириб  кон топширишга лойик деб топишсагина кон топширишга рухсат берилади. Борганлар кон топшириши мажбурий дегани эмас. Кимдир кон топширади, кимдир моддий хайрия. Хар ким кулдан келганча шу жажжи болакайларга кулдан келганча ердам берсак булди. Максад шу! Бемалол тортинмай келаверинг! 

Изохлар модератори Bek8111

10 ledy   (16-Авг-2015 17:00) [Материал]
Феруза, гемоглабинингиз нечи? Умуман, кон топшриш учун минимал гемоглабин канча булиш керак?

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!