3-май кунги ФАХРЛИ ИНСОН хайрия лойихамиз бу сафар хам қизиқарли тарзда, юқори кайфиятда ва энг асосийси яхши самара билан ўтди.
Шу кунги "Қон топшириш акциямиз" мехмони хонандалардан Зохиршох Жўраев ва Тохир Усмоновлар бўлишди, шунингдек актриса Луиза Расулова хам.
Собиқ радиобошловчи, жарангдор овоз сохибаси Интизор Очилованинг "бир литр қон топшираман" деб кириб келгани мен учун кутилмаган сюрприз бўлди. У нафақат қон топширди, балки моддий хайрияда хам қатнашиб , нақ икки браслет сохиби бўлди: қон топширгани учун қизил ва моддий хайриясига оппоғидан!
Ширинликлар билан кириб келган Зохиршохни чув туширишни истаб, хозир хар бир қон топширганга браслет тақиб, қулупнай едириб қўясиз, бу акциямизни урфига кирган удум дедим, бунда олдиндан тайёрлаб қўйилган бир иштирокчи тасдиқлаб, агар едирмаса бўлмайди деб ишонтирдик.
Хамма залга йиғилиб, тақдирлаш маросими бошланди. Қон топширган актриса Луиза Расуловадан бошлаб браслет тақилар экан, Луиза хайрон бўлмай қулупнайни тишлади).
Кейинги қон топширган йигитга браслет тақиш навбати Тохирга келганида...уям қулупнай олиб халиги йигитга сал қолдику едиришига)))
"Зохир санга айтаман, Тохир сан эшит " мақоли бўлди ўзиям, бу хазил эканлигини эълон қилганимда кулгу кучайди))
Қон топшириб ва хам моддий хайрия қилганлардан мана бу йигит хам, шу куни икки карра фахрли инсон бўлди:
Бу сафар оқ браслетни сотиб олишни истаганлар кўп бўлди)
Хонанда Тохир Усмонов қон топширмоқчи эдию, афсуски қон босими паст бўлгани сабабли, шифокорлар рухсат беришмади. Шу сабаб у браслет сотиб олди.
Зохиршох кетиб бўлганидан кейин унга қўшиқ куйлатмаганимиз ёдимизга тушиб қолди. Шифокорлар хам уни қайтаришни илтимос қилишди. Анча йўл босиб қўйганига қарамай, шифокорлар ва қон топширганлар учун қайтиб келган Зохиршох, аввалига томоғига "тополиный пух" кириб қолганига куйлай олмасам керак деб шубха қилди, шифокорлар унга сув беришганидан кейин эса, шу актриса Луиза рақсга тушса куйлайман дейди-да инжиқ Жўраев)))
Хуллас, бу хонага кирган ё қон топширади ва ёки жонли қўшиқ куйлайди дейилганидан кейин икки қўшиқдан парча куйлаб берди.
Бу орада кўчадан ёр-ёр эштилаверди. Фанклублараро тўй маросимлари қилишдими, ё катталар холакасимимидими тушунмадигу, лекин кузатиш жуда қизиқ кечди. Келин-куёв боши узра материал ўрнига сайт логоси туширилган байроқ...)) Хуллас қон маркази боғи бўйлаб ёр-ёр анча вақт маршироват қилди.
Орадан соатлар ўтиб, хамма бир-бири билан тўйи бўлиб чиқди ўзиям дейишди))
Акцияга келган мехмонлар:
Қон топширган мехмонлар:
Фан клублардан:
Сайёд фан клубидан:
1.
Хайриддинов Элмурод
2.
Инагамов Иззат
Муниса
Ризаева фан клубидан:
Умумий 13 та донор қон топширди
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Qatnashganlarga rahmat.
Savob ishni xar kim qilishi kerak