Бош сахифа » 2014 » Март » 14 » 7-март қахрамонлари!
14:23
7-март қахрамонлари!
7 март кунги "Фахрли инсон", байрам олдига тўғри келиб, хайрия кунига бахор ва байрамона кайфиятни хис қилдирганлар хам топилди. 

ФАХРЛИ ИНСОН 1-тур: Қон топшириш акцияси (14:00-17:00) :


Шу кунги юлдузли мехмонларимиздан "Манго" гурухи йигитлари қон топширишга ахд қилишдию, афсуски бу фақат уларнинг маъмури Кучкаров Умидга насиб этди. 

Суратлардан кўриб турганингиздек, қон топшириш учун уччала йигит хам текширувдан ўтишдию, аммо маълум сабабларга кўра ўта олишмади. 

Йигитлардан бири шўхлиги эса шифокорларни ранжитди хам. Гурух йигитларидан бири қон топшириш иштиёқи баланд бўлганидан, нотўғри маълумот бераётганида уни шифокорлар пайқаб қолиб, унга қон топшириш учун таъқиқ қўйишди. 



Шунингдек, таниқлилардан қон топширишга анчадан бери бел боғлаб юрган, тв сухандонию тўй хизматларидаги давра олиб борувчиси,  хамда мен билан "Джуманджи" радиошоусининг иккинчи бошловчиси бўлган Отабек Тожибоев хам иштирок этди. 
Бироз кечикиб келаётган Отабекни ўзиям бутун бошли медперсонал кутиб ўтирди. Чунки акция тугаб, иккинчи тури учун шифохонадаги болакайлар олдига ошиқаётган эдик. 
Хамма Отабекни кутди)



Бир неча маротаба  ФАХРЛИ ИНСОН лойихасининг қон топшириш турида қатнашиб, қон топшираётган ёш шоир Ренис Мешаян бу сафар хам қахрамонликни намоёнлади. 



Умуман олганда, мунтазам равишда бу лойихада қатнашиб,  қон топшираётган чехраларни яна кузатиш қувончли холат. Афсуски, кўпчилик (негадир асосан йигитлар) бу жараёндан жуда қўрқишади, аммо кўриб турганингиздек, бу жараёндан бир неча маротаба, 6-7 маротаба ўтаётганлар хам бор. Бу организм учун хам фойдали. 



Зиёда фанклуби бу сафарги хайрияда ўрни алохида бўлди. Бахор ва байрам кайфиятини айнан улар тақдим этишди. 



Икки яшик тўла тувакда гуллар ва махсус табрикнома билан ташриф буюрган Зиёданинг фанклуби, акцияда қатнашаётган барча қиз  ва аёлларга гулларни улашди. 



Акциянинг хизматидаги медперсоналдан то акция фаолларию, қон топширган қизлар хам бу совғадан бебахра қолмади. Фанклуб рахбари ва яна бир фанклуби иштирокчиси қон хам топширди. 



Райхон фанклуби хам хайриянинг моддий турида қатнашиб, фанклуб билан йиққан пулларини бемор болакайларга қимматбахо бўлган дориларни сотиб олиш учун хайрия қилишди. 



«Фахрли инсон» хайрия акциясига келган таниқли мехмонлар:

"Манго" гурухи

Расулова Луиза (актриса)

Тожибоев Отабек (радио ва телебошловчи)




"Манго" йигитлари жонли ижрода "Писта" қўшиғини куйлаб беришганида кўпчилик аввалига мавзусидан хайратландию, аммо кўтаринки кайфият ва чиройлик ижрони тақдим эта олишганидан, йигитлар олқишларга сазовор бўлишди. 



Акциямизнинг «ширин» хомийлари:

Sayyod фанфорумидан Азиз, Хилола ва Мохитабону




Шу кунги  акциямизда Андижон, Наманган ва Навоий вилоятларидан шу акцияда қатнашиш учун махус келган иштирокчилар хам бўлди. 



Мана бу суратга, айрим гумон ва шубха қамраган кимсаларни алохида эътибор қаратишини сўрардим. ФАХРЛИ ИНСОН лойихасининг кун давомидаги икки турдаги хайрия тадбиридан, биринчи қисми бўлган қон топшириш акциясидан сўнг, шифохонадан берилган қонга мухтож болакайлар рўйхатига, шу кунги қон топширган акция иштирокчилари қонлари бириктириш жараёнидан сурат!

Хар бир қон топшираётганлар ёзилиб, кейин шифокорлар билан таққосланиб хисобот қилиб, қонга мухтож оғир бемор болакайларга бу қонлар  бириктирилади.

Хуллас, шахар бедарвоза эмас, хеч бир  қон томчиси назоратсиз қолмайди! Хаммаси хужжатланиб, таққосланиб, бириктириб назорат остида бўлади!


Қон топширганлар рўйхати:

 

Таниқли мехмонлардан:

Кучкаров Умид (Манго гурухи маъмури)

Тожибоев Отабек

Мешаян Ренис (Шоир)

  

Sayyod фанфорумидан:

Икромов Саиджамол

Мансурова Ноиба

Абдулазизов Абдулла

 

Зиёда Фан клубидан:

Эшонкулов Сардор

Расулов Шохрух

 

Ўлмас Оллоберганов Фан клубидан:

 Эшонов Фахриддин

 

Ва бошқа шу кунги қахрамонлар:

Эшмуродова Севара

Бердиев Азизбек

Боватов Бекзод

Сулейманова Севара

Абдушамаев Сирожиддин

Рахимов Диёр

Усмонов Шухрат

Усмонов Забихилла



ФАХРЛИ ИНСОН 2-тур: Шифохонада моддий хайрия (17:00-19:00)

 Хайриянинг биринчи тури - қон топширишни ўтказиб, иккинчи тури бўлган қимматбахо дориларни сотиб олиб, бемор болакайларга тарқатиш турига хам етиб келдик.
Зиёданинг фанклуби келтирган бахорий байрамона совғалари шу шифохона шифокорларига хам тарқатилди. (Беморлар хонасига мумкин бўлмагани учун оналарга берилмади)



Бу сафар хам шифокорлар тузиб берган дорига мухтожларни рўйхатидаги хаммасига дориларни сотиб олиб беришга пулимиз етди! План бажарилди! 

Бунинг учун хайрияда хам қатнашганларга ташаккур.


(суратда хонанда НилуФар (Тантанам ) маъмури)

Бу турда машхурлардан "Садо" гурухидан Акбар Атамухамедов ва Умид Шохназаров, хайриянинг мунтазам равишдаги иштирокчиси шоира, бастакор ва хонанда Шахноз , хонанда НилуФар , "Билайн" компанияси ходимлари, давомий тарзда ўз хиссасини қўшаётган ака ука Миржалил ва Миржамол, Райхон фанклуби ва хамма хаммага рахмат.

Сизлар учун арзимас туюлардир, аммо кимларгадир сўнгги нажот ёки умри узайиши учун яна бир имкон бу.



Моддий хайрия:

Шахноз (шоира ва бастакор)

НилуФар (хонанда)

Толипова Нодира

Севара

Чарос

Садо гурухи (Шохназаров Умид ва Акбар Атамухамедов)

Усмонова Озода

Хакимова Нилуфар

Хакимова Шахзода

Хакимова Марғуба

Райхон Фан клуби аъзолари

Миржамол

Миржалил

Чарос (Sayyod фанфоруми)

«Билайн» компанияси ходимлари номидан

 

                                             Умумий  сумма:   2.828.000



Шу кунги барча фаол фидоийларга каттакон рахмат. Бахор ойини икл кунларини хам нурафшон этиб олдик. 
4-апрель куни ФАХРЛИ ИНСОН лойихаси давомланади.

Суратлар Абдурахмон Содиқов, Улуғбек Илёсов ва Нодира Махмудовага тегишли.
Видео (келаси жумада) Шахло Қодирова.
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 6669 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, qon

Нравится
Барча изохлар: 7
1 ШАХЗОДА   (14-Мар-2014 15:34) [Материал]
xammaga omad

2 FC_PAXTAKOR   (14-Мар-2014 16:21) [Материал]
RESPECT

3 Hudoyor   (14-Мар-2014 22:12) [Материал]
Olloh Nasib qilsa wu loyhaga qatnawaman Jondan Aziz Bolajonlarni Umrlari Uzoq Bolsin Ota Onasi Baxtiga sog salomat bolsinlar Bolajonlar Farishta...

4 Rayhonochka   (15-Мар-2014 11:30) [Материал]
мне так стало страшно как они не боялись, я боюсь от укола angel2

5 Nilufar   (15-Мар-2014 17:02) [Материал]
Xudo xolasa Toshkenimga qaytsam albatta manam qatnashaman bu savobli ishda

6 Nilufar   (15-Мар-2014 17:06) [Материал]
Xudo xolasa Toshkenimga qaytsam albatta qatnashaman manam bu savobli ishda Sayyod ishlarizga omad sog'bo'lin

7 Jos   (16-Мар-2014 04:36) [Материал]
Xudo xoxlasa yana tashrif buyuramiza. Sayyod .com jamosiga kattakon raxmat .

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!