Бош сахифа » 2013 » Апрель » 3 » 5-апрель башоратлари!
02:07
5-апрель башоратлари!

 

Аксарият учун:

-10:00 – ўша иш, ўша қуёш, ўша ғам:  телефон, юрак, қорин ва чўнтак.

-13:00-14:00 Ўша ғам: Телефон, қорин, чўнтак, юрак ва соғинч, ўша иш,   ўша муаммолар

-15:00-17:00 Қизиқ...яна ўша ғам: Телефон, қорин, чўнтак, соғинч, юрак, оромим

-18:00-21:00 Ўзгариш камдек: Телефон, қорин, чўнтак, соғинч, юрак, оромиму лаззатим

-22:00....телефон, кун хисоботи: ютуқ ва енгилишлар, қувончу ташвишлар, эртанги кун режалари, балки юрак ва балки яна соғинч... уйқу.. балки хотиржам ва балки йўқ!

Бугун ишим ўхшади: урре! Ўхшамаганига: лаънат... лаънат....лаънат. ...лаънат


Қон топшириш марказида:

-09:00 – 10:00

– Акция бугун! Қанча одам қон топшираркин? Қайси артист келаркин?


-11:00-13:00

 – Ана Сайёдчиларам келишмоқда.  Бошланди марказимизни яна безаш, қарашиб юборамиз.


-14:00 – 17:00

– Войбуу нималар бўляпти?  

-Ия анави артистку, 

-бунча шовқин бу болалар а?),

- браслет тақишяпти,

-войбу шунча ширинликлар,

- Анави артистни ўзи билардим инсоний эканлигини, энди эса янада хурматим ошди.

 -ишқилиб манавини мазаси қочиб қолмасинда,  оч қоринга келиш мумкинмас дегандикку!

-Қон топширишга  ёшингиз тўғри келмас экан,

-бизаям расмга тушийлу,))

- узр сизни вазнингиз тўғри келмайди, қон топшира олмайсиз

- Сизга қон топшириш мумкинмас:   гемоглабинингиз паст.

-Қара , анави артист қон топширдия, молодец. Олдин ёқтирмасдим энди хурматим ошди.


-18:00- ..

-Сайёдчилар энди шифохонага кетишяпти, йиғиштиришяпти..

-Хухххх...уйга кетсак хам бўлади.

 


Гематология институтида

-07:00 –   

- Ўша дард, ўша оғриқ;  Болам яна эрталабгача  ухламай йиғлаб чиқди...

- Уколлар, обход ва дорилар...

-Дори ғами, қон ғами, қани энди чўнтак хам бўлса?


 -13:00-14:00

-Ўша ғам:  -Оғриқ, йиғи, укол ва дорилар...

-Қорин? Қачон тўйиб овқатлангандим? Қачон таом мазасидан рохатлангандим? Эй, буни мавридимас, дорига қаттан пул топсам экан?

-Бугун ойнинг илк жумаси а? Сайёдчилар келади, зора бизга навбат етиб, хеч бўлмаса бир дона дори олсак?

- Кимлар оғирроқ ахволда эди,  акция хабарига кўра  қон топширганлар  рўйхати режадек тўлибди! Шукр анави болачани умрини сақлаб қоларканмиз.

- Дорига рўйхат тайёрми , кечроқ дорилар олиб келишади, вилоятдан келган ва энг қийналиб қолганлар қайси палатадан кимлар?

-Болангизга қон бор!

 

-17:00-20:00

-Юринг, хомийлар келган сайтдан,  болангизга етмаган дорингизни беришади.

-Алло, адаси қарз олманг, хайрия қилиб дори  ташлаб кетишди.

-Йиғлама болам, ўйинчоқни нима қиласан, мана санга дори хайрия қилишибди, соғайиб кетсанг кўўўўп  ўйинчоқ олиб бераман...


-22:00

-Бугунча хотиржам ухласам хам бўлади, боламга қон топилди...

-Болам яна оғриқдан ухлолмаяпти...қўлларида уколдан соғ жой қолмабди... Игнаси ботмайдиган қилиб ётқизиш керак.

-Бугун хайрия қилган хар бир инсонни дуо қилиб ухлайман...


Сайтимиз жамоасидаа

-09:00

-Бугун кун бўйи энг мухим тадбиримиз!

-Эртароқ бориб ясатиш керак

-Форумчилар йиғилмоқда

- Икки барда ким кофе  дамлаши  ким эса ширинликларга бош қош бўлишини тайинлаш керак

-Бу сафар қандай безатамиз?

-Кўчада навбатчилар вақтида алишяптими?


14:00

-Бу янги тарғибот буклетлари, қаранг аввалги акцияда келган артистлар сурати билан яна бойитилди.

-Хозирга қадар қанча одам қон топширди?

-Сиз ФАХРЛИ ИНСОНСИЗ, Табриклаймиз, рахмат! (қарсаклар, олқишлар...)

 -Ия, анави артистку!) Қаранг , алохида қўнғироқ қилиб, таклиф қилишимизни кутмай ўзи келибди, эх, у қанча савоб сохиби бўларкин.

 

17:00-20:00

-Акция тугади, энди хайрия тадбири учун шифохонага олғаааа!

-Қон керак бўлган болакайлар рўйхатини тўлиқ бажардикми?

-Буклетлар қолдими? Бугунги келган артистларни тарғибот суратларини, янги буклетларга яна тўлдириш керак.

-Хўш, мана шунча пул йиғибмиз, рўйхатингизга қарангчи, қанча беморга дори олиб бера оларкинмиз?

-Дорихонадан анави йигитни чақиринг, айтинг мана шунча пул, шифокорлар рўйхатидаги бемор болакайларга керак бўлган , мана шунча дорига етаркинми, бир хисоблаворсинчи?

-Бирма-бир кираверинглар, булар сайтдан хомийлар,  сизларга керакли дорингизни хадя қилишмоқда


21:00

-Чарчоқларим билинмаяпти, хурсандман. Хар ой айни шу куни ўзимми инсондек, яхши инсондек сезаман .  Фахрли инсонмизми? Йўқ, фахрли инсонлар билан ишлайдиган инсонлармиз! Буни завқи ўзга, жамоамизга фидоийлар керак...


22:00дан то тонггача

-Суратлар ва видеоларни устида ишлаш ва уларни  сайтга жойлаштириш....

Бугун ишимиз ўхшади, уддаладик, қон топширилди, дорилар берилди,... Урре... шукр..Урре... шукр. Урре.. шукр.. Урре. шукр. Урре.. шукр...

Эшитганимиз : Рахмат....рахмат...рахмат...рахмат...рахмат...

Бугун  тунда кимдир хотиржам ухлар ким эса йўқ, ким оғриқ азобидан яна йиғлаб чиқар, кимдир эса муаммоларидан хаётни лаънатлар. Биз эса келаси ой учун яна режалар тузамиз, бош қотирамиз, йиғилишлар қилиб бу акцияни ривожлантириш, интернет ва реал хаётдаги тарғиботлар устида изланамиз.

Миямизда ўша  оғриқлар, ўша  йиғилар ва ўша  муаммолар айланиб туриб , ишлашга куч бераверади. 

Хотиржамлик? Уни хис этишга борган сайин вақт йўқ. Вахоланки айнан шу хиссиёт акциядан кейинги чарчоқни сездирмайди.

 Уйқу? Уйғонганимизда ухлаб турганимизни сезамиз. Режадан ташқари нарсалар бизни енгганида, бир ёдга келиб кетади холос))

 


Башоратчи эмасман, мунажжим хам эмас, шунчаки бу тахмин эди холос. Реал воқеаларга асосланган тахминлар. 

Қани энди барча ОАВдаги мунажжимлар башоратига, мана шундай ижтимоий тахминлар хам ёритилса?

Қани энди биронта ОАВ  вакилларидан бизни акциямизни , шу тариқа ойнинг илк жумаси башоратини ёзиб чиқарса?

Ойнинг илк жума куни, кун бўйи акция ва  тадбирда ўтса, туни билан бу хисоботни интернет тармоғида намойиш қилиш билан банд бўламиз... чунки бу келаси ойнинг илк жумаси учун тарғибот фундаменти бўлади. Акция ва тадбирни шу куни тугатмаймиз аслида, давомлаймиз уланиб кетаверади. Тонггача хисобот, кундузи яна келаси ой учун изланишлар, янги буклетлар макети, ким уни чиқариб бериши хақида қайғуриш, фанфорумчилар билан акция юзасидан учрашув, акцияни ривожлантириш йўллари, қайси артистни алохида таклиф қилиш....

 

5-Апрель... шу кунгача қанча изланиш ва харакатлар ортда.  

5-апрель яна бизни кутишади. Ким биздан қон, ким эса қимматбахо дорилар. Қондан қўрқадиганлар орасида қимматбахо дори билан хайрия қилиб, муборак жумани жумадек ўтказишга катта хисса қўшадиганлар топилар яна...

Кунига чўнтакка қанча мурожаат қиламиз? Бир ойда бир маротаба савоб учун мурожаат қилиш...эриш туюлмас?

 

Йиғлама болам..... сенга дори хайрия қилишибди,  соғайиб кетсанг кўўўп ўйинчоқ олиб бераман...








Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 5767 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, qon

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Shukronа   (03-Апр-2013 02:46) [Материал]
Sardoraka XAYRIYA KUNI BIZ UCHUN. ENG ULUG BAYRAM. YOZGANLARIZI OQIB ROSTI KOZIM YOSHLANDI. SIZGA KOTTA RAXMAT. XAYRLI ISHGA BIZNI QOSHGANIZGA KOTTAKON RAXMAT.

2 Iltimos javob yozing,yordamiz kerak   (03-Апр-2013 03:40) [Материал]
Assalomu alaykum!Sardor aka men hozir Rossiyadaman!Aksiyaga kam bo'sayam 50$ jo'natmoqchi edim,kamku lekin hozir imkoniyatim yetgani!O'zim sayt a'zosiman sizga yozib bo'madi LSda.Avvaldan niyat qigandim borsam qatnashaman deb,lekin bugungi kasal bolani onasini gaplari o'tib ketdi,agar qabul qiluramiz kam bo'sayam desez qaysi nomga jo'natishim kerakligini yozvorizla iltimos.Noto'g'ri tushunmang,qanday tushuntirishni bilmadim,g'alati yozilgan bo'sa uzr!

8 Akbarali   (03-Апр-2013 17:53) [Материал]
+998946446711ga tel qilib koring

3 NozimbeK   (03-Апр-2013 09:36) [Материал]
HAR SOHADA ISHLARILARU, ISHLARIMIZGA ALLOH YOR BO'LSIN! HAMMA QATORI SAYYOD & SAYYODCHILAR HAM SALOMAAT BO'LSINLAR!!!

4 Nur_Horazm   (03-Апр-2013 10:08) [Материал]
Biz Faxrli insonmiz..urreee.. Albatta bu savobli ishlarizda sizlarni xudoni o'zi qo'llasin..! May oyidagi aksiyada man yana sizlar bilan birga bo'laman..

5 Gulsum   (03-Апр-2013 10:18) [Материал]
Keling hammangiz vaht ganimtda shoshling savobinga ulashing, ulguring, erinmang,,, siz kimningdur qotongu, ogiriqli honalariga chirog boling biz sizlarni kutamiz umiddamisiz,,,hammamiz birdamlashamiz!!!

6 Abbosbek   (03-Апр-2013 11:31) [Материал]
Xudo xoxlasa boraman. . .inshaollox

7 AzamatS   (03-Апр-2013 14:56) [Материал]
Касал одамларни йукламок, уларни холидан хабар олмок, моддий ва рухий ёрдам бермок албатта савобли иш. Бу акцияни ташкиллаштирганларга ва акция иштирокчиларига омад тилаб коламиз.

9 SHER   (04-Апр-2013 21:36) [Материал]
«Мен шунчаки дам ололмайман. Бунинг маъносинитушунмайман. Мен учун ором бу – бирор нарсага эришаётганимни ҳис этишдир». Гулнора Каримованинг ушбу гаплари худди Сиз учун аталгандек!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!