Бош сахифа » 2012 » Декабрь » 13 » 4 соат давомидаги қахрамонлик. Искандар!
05:21
4 соат давомидаги қахрамонлик. Искандар!

Сўнгги қон топшириш акциямизда бир аёл фарзандига жудаям мураккаб жараёндан ўтиб тромбоцит топширадиган (тромбофарез) донор кераклигини айтиб, мурожаат қилганида ўйланиб қолдик. Бу оддий қон топшириш эмас, нақ 4 соат давомида 4 маротаба қон олиниб , уни тромбоцитлари олиниб, бу пайтда у донорга физраствор қуйилиб, халиги тромбоцити олинган қони қайта ўзига қуйилишини бошидан кечирадиган ихтиёрий донор керак эди.

Яна қон гурухи 1 ижобий бўлиши шарт...

Шу кунги қон топширадиган иштирокчилар бу жараёндан қўрқиб, рад жавобини беришди. Албатта қўрқинчли ва хавфли туюлган 4 соатлик тромбофарез жараёни!

Шу онда ёнимда турган продюсер ва сайтимиз лойихаларини жонкуяр ва фаол иштирокчиси Искандар Шукуровнинг қони 1 гурухлиги ёдимга тушиб..... унга хаддим сиғди... бу жудаям кулгулик онлар бўлди ўзиям, буни кўриш керак эди...жим қолган Искандарга мурожаатимда жимгина бошини эгиб рози бўлгани )))


Ўша захотиёқ бу жараёндан аввалги, венадан қонни топшириб, айтилган кунга келиб , бу жараёндан ўтилиши келишилди.

Бугун 12 декабрь эрта тонгдан Искандар қон топшириш марказига келиб, 4 соат давомида 4 маротаба 400 граммадан қон топшириб, қайта қуйилиб ундан тромбоцитларни олиш мураккаб жараёнини бошидан ўтказди.

Мен шоколад ва кофеларни қўлтиғлаб қўллаб қувватлаш учун олдига шошилдим.



Шу куни уни қўллаб қувватлаш учун Якзон, хонанда Илхом Мий Арма, ва Ласетти сохиби, беминнат ёрдамчи Дониёрлар қон топшириш хонасида йиғилдик.


12.12.12 кимга қандай ва нима билмадигу, шахсан биз яна навбатдан ташқаридаги хайрияда бўлдик))

Бемор қизга керакли тромбоцитларни нақ 4 соатда топшириб тўўўғри сайтимиз фанфоруми 2 йиллик байрамига шошилдик.

Кейинги репортаж айнан шу тадбирдан.



Сериал кульминацияси: Искандааар сенинг тромбоцитларинг зое кетмаяпти ишон! Ха айтганча мабооодо васият қиладурғон нарсанг бўлса манга айтиб қўяқол)))))

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 5629 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, qon

Нравится
Барча изохлар: 15
1 Frenk-kent   (13-Дек-2012 06:14) [Материал]
qoyila vapsheee boruu cool

2 nilushka   (13-Дек-2012 06:20) [Материал]
Voy Olloh rozi bo'sin hichqachon dart nimaligini bilmen Iskandar (Sayyod kulminacez qursin qo'rqinchili bo'mi)

3 Abbosbek   (13-Дек-2012 07:41) [Материал]
maladdes Geroy

4 Giyos   (13-Дек-2012 08:40) [Материал]
Manam trombofarez topwirgandim. 2-3 soat ketgandi. Kursdoshim kelib turgandi.
Iskandaraka malades!

5 milawka   (13-Дек-2012 09:48) [Материал]
.malladess

6 FC_PAXTAKOR   (13-Дек-2012 10:28) [Материал]
Forumda yozvorsangiz bo'larkan gruppam to'g'ri kelarkan...
Qoil Iskandar aka

7 Guli   (13-Дек-2012 10:28) [Материал]
Оллох рози булсин. Жудаям савоб иш килибдилар, Искандар!

8 MiSs_DiLfUzA   (13-Дек-2012 11:53) [Материал]
Iskandar aka Alloh rozi bo'lsin sizdan xar doim sog' omon bo'ling !

9 87-91   (13-Дек-2012 12:45) [Материал]
Biz faxrlanamiz shunday o'zbeklarimizdan!!!

10 RaVsHaNBeK   (13-Дек-2012 13:14) [Материал]
ofarin hands

11 Shaxzoda   (13-Дек-2012 17:44) [Материал]
Olloh rozi bo'lsin sizlar tufayli qanchadan ancha bemorlar tuzalishyapdi.Albatta bu katta jasorat

12 MUROD   (13-Дек-2012 19:02) [Материал]
Alloh mukotlasin!!!

13 Shahzod   (13-Дек-2012 19:49) [Материал]
Iskandar Aka QOYIL ,borizga Shukur !!!!!!!!!!!

14 Хуршидбек   (15-Дек-2012 12:34) [Материал]
Сайёднинг шу акциясига тан бераманда...

15 Гули   (17-Дек-2012 15:02) [Материал]
Жудаям савобли иш оллох узи кулласин ташкилотчиларни ва барча кон топширган иштирокчиларни. Беморларни дардига шифо берсин.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!