12:21 4 ёшли қизалоқдан ёрдамингизни аяманг! | |
Яқинда онам "Бир пайтлар оққон касалликлари шифохонаси билан ҳамкорликда "Суғдиёна”да акция қилардинг, шуни нега тўхтатиб қўйдинг?” деб сўраб қолдилар. Очиғи, шу акцияга вақт ажрата олмаганимдан хижолат бўлдим ва "Мен қатнашмасам ҳам акция давом этяпти, ҳозир бу савобли ишга Сардор деган бола бош-қош. Нега сўраяпсиз?”, дедим. "Бир қўшнимизнинг 4 ёшли мунчоқдек набираси
ўткир лейкоз бўлган, ҳозир гематологияда ётипти. Шунга ёрдам берадиганлар топилармикан, дейман-да.
Дадаси ва бувиси қўлидан келганча ҳаракат қилишяпти, лекин бу отинг ўчгур
дарднинг дорилари жуда қиммат экан. Қўшнимни яқинда кўргандим "кўпчилик бу
дарднинг давоси йўқ, деяпти, лекин набирамни даволатмай қараб ўтира олмайман-ку,
бор будимни сотиб бўлса-да, даволатаман. Охиригача курашаман...” деб йиғлади.
Биласан, қўшним жўжабирдай жон, қийналиб қолишди. Набираси Дилнура бирам ширин
қизалоқ бўлган, Илоҳим Худо шифо берсин...” Онамга қўшнингизга ёрдам беришга қўлимдан
келганча ҳаракат қиламан саховатпеша инсонлар кўп, дедим. Азиз
дўстлар, агар имконингиз бўлса, шу қизалоққа ёрдам беринг. Мурожаатни ўз
саҳифасида "поделиться” қилиб, кўпроқ одамларга етказишда кўмаклашганлардан ҳам
миннатдор бўламиз. Дилнура Усмоновага тўғридан-тўғри ёрдам
қўлини чўзмоқчи бўлганлар +99891
553 57-94 рақамларига қўнғироқ қилишилари мумкин. Каттақўрғон шаҳар Д.Т.Халқ банки Р/С: 29801000199010239018 МФО: 00725 ИНН: 200722805 Шахсий ХР: 53938 Журналист Дилфуза Собирова. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 6701 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |