Бош сахифа » 2015 » Февраль » 20 » 3 ёшлик қизалоқдан ўрнак олинг!
04:28
3 ёшлик қизалоқдан ўрнак олинг!

 

3 ёшлик Софиянинг онаси "Фахрли инсон" лойихасидан видеони кўриб ўтирганида, болакайлар нима учун бундай ётишгани ва оналари қаерда эканлиги хақида қизалоқ  қизиқиб савол беради.

Онаси Софияга бу болакайлар бемор эканлигини хамда уларга ёрдам тариқасида  шу акция ўтказилиши хақида тушунтириб беради. 

 

 

Шу кундан бошлаб, "копилкамдаги пулларимни берсам бу болалар тузалиб кетишади" деб хайрияга пул йиға бошлаган ва акция куни тўплаган пулларини болаларга зарур булган дорилар учун тақдим этиш учун онаси билан февраль ойидаги  "Фахрли инсон" лойихасига келди. 

 

 

"Копилка"ни қизалоқнинг талабига биноан синдирмай, пул солинадиган жойидан сал очиб, пуллар олинди. Синдирмасликни сўрагани сабаби эса...у яна пул йиғиб келиб яна бемор болакайларга дори олиш учун пулларини топшириб туришни режалаштирган.)

 

 

Мани бу воқеа жудаям таъсирлантирди. Аввало бу қизчага шундай тарбия бериб ўстираётган ота-онасига рахмат. 3 ёшиданоқ фахрли инсон бўлган бу қизалоқ катталар учун хам ўрнак бўлса ажабмас.

 


 

Бугун, муборак жума куни "Фахрли инсон" лойихаси доирасида оғир дард билан касалланганлар учун эндиликда рухан мадад  хам бериш ниятида  "Гемотология" қошидаги шифохонада рухшунос Ахраров Азизжон Зафаржанович беморлар ва уларга қараётган яқинлари учун соат 15:00дан бошлаб  бепул психологик тренинг ўтказади .

Мазкур психологик тренинг хар уч ойда ўтказилиб, нафақат лейкоз билан оғриганлар балки  оғир дардга мубтало бўлган  ва ўлим билан курашаётган бошқа ташхисдаги   беморлар хамда уларга қараётган яқинлари учун хам ўтказилиши режалаштирилган. 

Сайтимизнинг "Фахрли инсон" лойихаси  яхшилик йўлида янада кенгайиб бормоқда.  

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 8069 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 14
1 Munisa   (20-Фев-2015 07:08) [Материал]
:)))) asaligini

2 Шахиня   (20-Фев-2015 09:19) [Материал]
дахшар,жуда зур...сначала я думала что она больна...аж сердце зашлось...спасибо Сайед за разъяснение...теперь я просто выдохнула...слава богу что она здорова...и очень ей благодарна за доброту...молодец асалим...мингга кирсин,ота онасини бахтига Илохим сог-саломат юрсин,рахмат сизларга

3 dilozorim   (20-Фев-2015 09:33) [Материал]
Ismi jismiga mos asaal qizakan, bola bowidan ma'lum didiku. Allox wu murg'ak bandasni jajji yuragiga wu tuyguni soganini qarap ibrat olsak bölardi((

4 Мухлиса хон   (20-Фев-2015 09:38) [Материал]
шундок  кизни устираётганига  ота  онасига  бехисоб рахмат  илойим  сог  бусин

5 Yodgora12   (20-Фев-2015 19:28) [Материал]
love Voy Bu Qizaloqni Aqlligiye!!!

Ps:Men Yangi A'zo Bo'lib Qolibmanu Endi Qanday Kiraman Forumga Kirib Bo'lmayapti Qanday Kirishini Aytvoriylar Moderatorlar Uzur Mavzudan Tashqari Gap Yozganim Uchun!!!

6 Yodgora12   (20-Фев-2015 19:32) [Материал]
Ps: Mehmon Sifatida Kiradigan Bo'lib Qolibman  sad cry cry cry Iltimos Yordam Beringlar!!!

9 Шахиня   (21-Фев-2015 00:52) [Материал]
вой асалим...купчилик шунака...профилингиз оркалик кириб куринг U харфига босиб

7 Camila   (20-Фев-2015 20:52) [Материал]
Ilohim sog bosin. Shu yoshidan kichkinagina qalbida mehribonlik, insoniylik hislari borakanmi,kelajeda judayam buyuk qalb egasi bolishiga ishonaman. Hudo hohlasa. Bu qizzi tarbiya qivotgan ota-onasiga rahmat.

8 Нигора   (20-Фев-2015 21:38) [Материал]
отасига рахмат

10 Yodgora12   (21-Фев-2015 01:05) [Материал]
Opa Kirib Bo'lmayaptida Вход на сайт невозможен Shunaqa Deyapti Login Parolimni Yozsam cry cry cry cry !!!

11 Nigora   (21-Фев-2015 13:43) [Материал]
Ota onasga raxmat

12 UMIDJON   (22-Фев-2015 00:52) [Материал]
сўзлашга тил ожиз жуда чиройли кизалоқ

13 Miss_Sunny   (23-Фев-2015 12:56) [Материал]
Maladsi bo'ladigan bola bowidan malumde

14 Dilnoza   (10-Мар-2015 12:16) [Материал]
:weep::weep:
mani bu voqea yig'latti weep weep weep

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!