23:11 2014 йилнинг ЭНГ СЎНГГИ ЖУМАСИда ХАЙРИЯ! | |
"Фахрли инсон" лойихаси орқали Гемотология институти қошидаги лейкоз билан оғриган шифохонанинг болалар ва охирги пайтлар катталар бўлимига хам хайрия ўтказиб келаётганимиздан хабардорсиз. Мазкур шифохонанинг "Гемофилия" бўлимидаги жуда оғир беморларда аравачалар бўлмагани боис? "Фахрли инсон" лойихаси доирасида янги йил ва йилнинг энг сўнгги муборак жумаси совғаси тариқасида уч аравача совға қилдик.
Бунда бизга ихтиёрий равишда пул йиғишга кўмаклашган сайтимиз фанфоруми рахбари Бобо никли Озод ака Тожиддинов ва санъат оламига дахлдор ва номи сир қолишни истаган бир ташкилот хамда "Фахрли инсон" лойихаси иштирокчиларини ёрдами катта бўлди.
26-декабрь куни, йилнинг энг сўнгги жумасида тайёр аравачалар "Фахрли инсон" лойихасидан "Гемофилия" бўлимга совға қилинди. Шу тариқа йилни муборак ва хайрли тарзда якунладик.
2015 йилнинг илк жумаси 2-январь бўлиб, шу куни дам олиш куни деб эълон қилинганлиги боис қон қуйиш маркази ишламайди. Демак шу куни биз "Фахрли инсон" лойихасини фақат иккинчи қисми бўлган моддий хайрия орқали қимматбахо дориларни сотиб олиб беморларга тарқатишни давомлаймиз. Шунингдек янги йил муносабати билан болакайларга совғалар билан ташриф буюришингиз мумкин.
2-январь 2015 й. соат 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади.
Батафсил маълумот учун тел: +99894 695-21-21, +99894 644-67-11
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 4451 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |