Бош сахифа » 2015 » Май » 11 » 1-июнь куни "ФАХРЛИ ИНСОН" 3 йиллик байрами!
00:45
1-июнь куни "ФАХРЛИ ИНСОН" 3 йиллик байрами!

 

1-июнь куни халқаро болаларни мухофаза қилиш кунида "Фахрли инсон" лойихаси анъанасига кўра бевосита "Гемотлология" институти қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифхонасида байрам тадбирини ўтказамиз.

Йилдан йилга бу кун икки карра байрамни нишонлаймиз, шу кун болалар куни билан биргаликда  "Фахрли инсон" лойихаси бошланган куни бўлгани сабабли хам лойихани яна бир йилга стажи кўпайгани хамдир)

 

"Фахрли инсон" лойихасини бошлаганимизга 1-июнь куни роппа-роса 3 йил тўлади! 

 

 

Бу давр мобайнида ютуқларимиз жудаям кўп бўлди. Асосийси яхшилик хисси хар ойнинг илк жума куни иштирокчиларга  ижобий тарбияни хам ўтагани сир эмас. 

 

 

Сафимиз кенгайганда кенгайди. Иштирокчилар сони  турли соха,  ёш, миллат ва хаттоки ўзга давлат вакиллари билан хам бойиди. 

Асосийси беморларга хар ой   қон топшириб, моддий хайрияга мухим ва қимматбахо дорилар сотиб олиб тарқатилди.  Фақатгина Рамазон ойидагина моддий хайрия тури билан давомланиб, шу ой қон топширилмади. 

 

 

3 йил мобайнида бу касаллик ва шифохонага шу қадар эътиборни торта олдикки, бугунги кунга келиб  волонтерлик ташкилотлари хам  очилиб, изимиздан бориб, худди шу лойихамиз каби айнан лейкемия билан оғриганлар учун ёрдам лойихасини амалга оширишмоқда. 

Асосан мехрибонлик ва қариялар уйи хайрияси билан чекланган санъат оламидан кўплар диққати хам шу шифохонага қаратилиб, бизнинг акциямиздан ташқари хам ўзлари бориб хайриялар ўтказиб хаттоки концертлар хам беришмоқда.

Асосийси НАТИЖА!  Беморларга ёрдам берилмоқда! Қайсидир маънода кимларгадир ўрнак, туртки ва яна бошқа ниятларига сабабчи бўлганимиздан бехад шодмиз, зеро бошқаларни билмадигу, бизнинг ниятимиз-кўмак! Яхшилик учун!  Уни самарасини кўриб бошлаган ишимиз гохо турли нохақлигу  қийинчиликларга дуч келса хам чидашимизга сабаб бўлмоқда. 

 

 

2015 йил 1-июнь куни болакайларга байрам ва "Фахрли инсон" лойихасининг 3 йиллик тантанаси бўлиб ўтади.

 

 

Шу куни соат 10:00дан то 15:00гача ихтиёрий(!) ва истаганлар учун шу шифохонани ўзида қон топшириш ва моддий хайрия "Фахрли инсон" шиори остида бўлиб ўтади . 

 

 

Бу вақт ичида, соат 12:00дан бошлаб  машхур ва севимли хонандаларимиз  хайрия иштирокчилари учун  куйлаб, байрамини нишонлаётган болакайларни кўнглини олишда хизматда бўлишади!

 

 

Яъни, хар ойнинг илк жумаси ўтказиладиган лойихамиз, хар йили фақатгина июнь ойида қайси кунга тўғри келишидан қатъий назар 1-июньда байрам тадбири ичида бир манзил-бевосита беморлар шифохонасида амалга оширилади. Кейинги июль ойидан бошлаб эса, яна доимгидек икки манзилда: Қон марказида қон топшириш ва шифохонада дори сотиб олиб тарқатиш тарзида хамда фақат ойнинг илк жумасидан бўлиб ўтаверади. 

 

 

Қон топшириб бўлиниб, 15:00да  байрам тугагач эса,   шу куни йиғилган хайрияга дорилар сотиб олиб беморларга тарқатилади. 

 

 

"Фахрли инсон" лойихаси хамма хамма учун бирдек очиқ лойиха! Бу лойиха сайтимиз учун эмас, беморлар учун кўмакка сабабчи воситачи холос ва шу сабабли хеч кимдан алохида таклифномани кутмай бемалол лойихада иштирок этиш учун ташриф буюришингиз сўралади.  Имконингиз бўлса қон топширинг, ёки бўлмаса қурбингиз етса атаганингизча моддий хайрия қилинг ва беморларни хаётини сақлаб қолиш учун ўз хиссамизни қўшайлик. 

 

 

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 

Батафсил маълумотлар: +99894 695-21-21, +99894 644-67-11

 

 

3 йил мобайнида ушбу лойихада бир бора бўлса хам  қатнашганлардан шу куни қайсидир сабабларга кўра кела олмаганларга : Шу лойихамизни бир бўлаги бўлиб яхшилик йўлида елкама-елка бўлганингиз учун, яхшилик борлигига далил бўлганингиз учун, теварак атрофга бефарқ бўлмаганингиз учун РАХМАТ ва албатта ФАХРЛИ ИНСОН бўлганингиз билан табриклайман!

1-июнь кунги байрам хар бир қон топширган,  моддий хайрия қилган ва шунчаки биз билан бирга хизматда бўлганлар байрами!

 

 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 29178 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 12
0
1 БОБО   (12-Май-2015 03:27) [Материал]
Насиб килса бирга буламиз.

2 Bek8111   (12-Май-2015 08:07) [Материал]
Сайтимизни байрами десак хам булади. Албатта борамиз насиб булса!

3 Шахиня   (12-Май-2015 08:58) [Материал]
Спасибо Сайеду и его фанфоруму за такую огромную работу...3 года-это огромный срок и много человеческих жизней...яхшилик килиб чарчаманг...бошингиз омон булсин...баракаллааа!!!!

4 abdurashid87   (12-Май-2015 09:25) [Материал]
Eson omon o‘tkazib olinglar! Ezgu ishlaringizda Alloh o‘zi qollasin!

5 DinarKo   (12-Май-2015 09:55) [Материал]
омад хайрли ишлариз йулида

6 Denezbek   (12-Май-2015 13:19) [Материал]
Rahmat Sardor aka charchamang ishiz ga omad

7 dina....   (12-Май-2015 13:28) [Материал]
Assalom alekum man faxrli insonda qatnashmoqcidm faqat qon topshiromiman moddiy xayriya va xizmatda ishtirok etsam boladimi)) anchadan beri niyat qb yurudm ozi ))) javob ucun raxmat
Ответ: албатта бўлади!

8 Бекжон77   (12-Май-2015 15:54) [Материал]
Илохим бизгахам хар доим яхшилик савобли ишларни килиш ва ФАХИРЛИ Инсон булиш насиб килсин...

9 muhammadiy   (13-Май-2015 02:27) [Материал]
Alloh sizlardan rozi bolsin. Qilayotgan hayrli ishlaringizni bardavom qilsin.

10 muhammadiy_1987   (13-Май-2015 02:54) [Материал]
Sayyod.com ga hurmatim baland. Ishlaringa omad

11 Наргиз   (13-Май-2015 03:20) [Материал]
Оллох Насиб этса савобли ишга бориш ниятим бор. Ватанга борганимда оилам Билан борамиз. САРДОР КОМИЛОВ катта Рахмат сизга ва сизнинг тиниб тинчимас ижодий жамоангизга . Оллохим соглик тинчлик Берсин .

12 Elmurod_D   (16-Май-2015 19:53) [Материал]
Savob va xayriya ishlarda kumaklashamiz!.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!