11:12 Суриядаги урушдан болалар ўлимига ачинамиз, аммо | |
Биласизми, Сурияда урушдан ўлаётган гўдаклар хақида олам гапиради, ачинади... Қани энди уруш балосини қайтара олсагу, гўдаклар ва халқнинг катта одамларнинг катта ўйинлари қурбони бўлишига қарши чиқа олсак деб юборамиз. Лекин худди шу тариқа кунда кунора дунё миқёсида лейкемия деган дард билан олишиб дунёдан кўз юмаётган болакайлар хам улардан қолишмайди. Булар хам бегунох ва очиғи урушдан халок бўлаётганларга қараганда минг маротаба азобланиб кунлари оғриқ билан ўтиб жон таслим қилишмоқда. Бу болаларга эса ёрдам бера оламиз! Имконимиз бор! Бу касаллик вақтида ва барча терапияларни қилинса 75 фоизгача тузалиб кетиш имконини шифокорлар бермоқда! Чўнтагимиздаги етмаса баданимиздаги қонимиз бор! Инсон организмида 5 литр қон бор, шундан атиги 400мл берсак кам бўлиб қолмаймиз ва кам бўлиб қолишмаяпти хам. "Фахрли инсон" тадбиридан суратларни кўраётганлар биладики мунтазам равишда келиб қон топшираётганлар кўп. Бу соғлиқ учун хам фойдали! Мен хам бошида қўрққандим, лекин топшириб умуман ўзгариш сезмадим ва шукрки 5 маротаба топширдим. Жуда имкони бўлмаса моддий хайрия, қанча имкон бўлса шунча хайрия оз-оздан бўлса хам йиғилиб анча сумма бўлади. Демакки қайсидир болажонни жонини омон қолишига ёрдам беради. Қайсидир ёки қанчадир болакайни!
Интернет тармоғидан Суриядаги болалар ўлимига шунчаки ачиниш билан чекланманг, ўзимизни атрофимизга бефарқ бўлмай дард билан олишаётган болакайларни тузалишига ёрдам беринг!
5-май куни хамма яхшиларни бир яхшилик чоррахаси бўлмиш "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида кутамиз! Биз бирга хаммасини уддалаймиз! Фақат бирга!
Қон топширмоқчи ва бунга имкони борларга қўйида тартиб ва тушунтиришлар келтирилган.
Моддий хайрия қилмоқчи бўлганларга эса янги қулайлигини яна бир бора эслатиб ўтамиз ва хайрия ўтадиган кунни кутмай истасангиз хозироқ ва истасангиз апрель ойи илк жумасигача шу икки кўрсатилган пластик карталарига Payme ёки Click орқали хайрия қилишингиз мумкин. Апрель ойигача деганимиз, лойиха тартибига кўра хар ойнинг илк жумаси кунигача тушган пуллар ечилиб дорилар олиб тарқатилади. Ундан кейин тушганлари эса келаси ой илк жумасигача йиғилади. Демакки истаган пайт хайрияни бу йўли орқали қилишингиз мумкин бўлади.
"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун "Фахрли инсон" учун ишлайдиган картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали моддий хайрия қилиши мумкин. Тушган пуллар лейкемия (лейкоз, оққон, қон раки) билан оғриган бемор болаларга дори олиш учун ишлатилади. Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат! "Фахрли инсон" учун пластик карталар: 1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889 2. trastbank 8600 3036 7140 8958
МАЪЛУМОТ: “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир; - 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. ПАСПОРТ билан келиш шарт! Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". Тел: (+99894 695-21-21)
Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади. Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади.
2. Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз.
Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор. Ўзингиз кела олмасангиз юқорида кўрсатилган карточкаларга ихтиёрий равишда моддий хайрия қилишингиз мумкин. (Саволлар бўлса: +99894 695-21-21)
-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат (кремсиз) печение мумкинлигини маълум қилишади. Фарқи йўқ ким ва қанча, асосийси хаммамиз бир ниятда харакат қиляпмиз: Яхшилик учун, соғлом болалик учун...ЯШАМОҚ учун!
МАБОДО: 1. "Фахрли инсон" тарғибот акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи(!) орқали хам эришиладиган савобдир! (манба ) Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим!!! Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади. 2. Хайр ишни асосийси бу НИЯТ ва НАТИЖА, натижага эришиш йўллари турфа ва бу холатда фақат ва фақат ТАРҒИБОТ ишлари билангина эришиш мумкинлигини биламиз. Шу сабаб "Ўнг қўл бергани чап қўл билмасин"у, "Бергин унутгин", "Сувга от, балиққа бер" ва хоказо тушунчалари билан умуман адаштирмасликни ва катта хатолик билан ўзингизни хам, бошқа бировларни хам савобдан бебаҳра қолдирмаслигингизни сўрардик! Қон топшириш ва ўлим билан курашаётган болалик учун кўмак беришда юқорида айтганимдек фақатгина тарғибот мухим. Худбин бўлмайлик, савобни қилиб уни яшириб бошқаларни ўзингизга эргаштиришдек ва уларга хам шундай имкондек янада улуғ савобдан хам мосуво бўлманглар! Асосийси ният! У тоза ва аввало Аллох олдида сахих бўлса миллион одамга кўринган ва сезилгани хаммаси бир пул! 3. Қилган ишингни реклама қилаяпсан деб адашганлар унутмасинки: Бу эришилаётган натижаларни хаммасини замирида албатта РЕКЛАМА ва ТАРҒИБОТ турибди! Шу сайт орқали бу лойиха реклама қилингандан кейингина одамлар келиб қатнаша бошлади, кейин эса аста секинлик билан ижтимоий тармоқлар ва албатта бугунги кунга келиб кимлардир кимларга сабаб бўлиб бирга олиб келишяпти. Лекин барибир хамма хаммаси реклама ва тарғибот орқали бўляпти! Истайсизми йўқми натижага айнан реклама ва тарғибот билан эришилмоқда! Бошқа қандай қилиб одамларни йиғиб бориб қон топширтириб яна хайрия қилинглар деб, камига буни хаммадан яшириш мумкин? Тадбирдан кейингги фото ва видеохисобот эса аввало ўша қон топширгану дориларга пул ташлаб кетаётганлар олдидаги бурчимиз-ХИСОБОТимиздир! Халқ олдидаги хисоботимиз хамдир! Бировни омонати олдидаги масъулият мажбурияти! Балки ёмон мақсад ва ниятда ўшалар шундай изох қолдирмас хам, тарбиясида савоб ишни беркит деб айтилгани тўғри албатта, аммо инсонни ўзига онг ва фахм фаросат нима учун берилган? Бу тарғибот акциясику! Савоб қилиш фақат яшириш деган тартиб қоида йўқ! Исталган домлангиз ёки имомингизга шу лойихамиз доирасида бориб саволни беринг! Вахоланки асл ниятимиз олдида хаммасини гапиям бошқасиям бир тийин! Реклама ва тарғиботсиз? Қон топшириш учун одамларни шу сайт орқали йиғяптику, ё айрим бечора ота-оналар каби мажбурликдан мардикорларни пулга ёллаб келтириб қон топширтирайликми биз хам? Қаердан шунча пул олайлик? Шу пулниям қандай йиғайлик? Масжид олдида тиланчилик қилиб, йиққан пулларга дори сотиб олиб бориб яширинча тарқатайликми? Шуниси тўғрими унда? Ким шундай қиларкин? Ўзини реклама қилаётганлар билан бизни адаштирманг! Ўз ёнидан хайрияга харажат қилиб, реклама учун бориб хўжакўрсинга хайрия қилиб яна журналистларни чақириб расмга олдириб ва буни оммавий ахборот воситаларида суратларда бемор болаларни қучоқлаб ишшайиб расмга тушиб ўзини ёритаётганлар билан бизни адаштирманг! На қон топширади ва на керакли дори сотиб олади, фақат бир тийнга қиммат ўйинчоғию беморларга мумкин бўлмаган ширинликларни кўрсатиб расмга тушиб ўзини реклама қилгани қолади. Ана уларга савол беринг нима учун ўз ёнингдан (умуман кераксиз нарсалар билан) хайрия қилаётган бўлсанг буни оммага кўрсатяпсан деб. Уларда бундан не мақсад? Биздаку аниқ равшан-одамларни қон топширишга тарғиб қилиш ва одамлардан дориларга пул йиғиш. Хар ой одамлар сонини кўпайтириш ва хаммани тарғиб этиш. Ва бу борада ўша машхурларни хам таклиф қилиб уларни мухлисларини хам жалб қилиш, одамларда акцияга шу тарафлама хам қизиқиш уйғотиш. Машхурларни қанчаси акциямизда келиб қон топшириб моддий хайрия қилди. Буни хаммасини кўряпсизларку. Уларни ортидан фанклублари эргашиб қанчаси қон топширганини хам кўрдингизку. Илтимос, эътироз билдираётганда фахм фаросатни ишлатиб, онгимизга хеч бўлмаса шу мавзуда мурожаат қилайлик! Мени шу сайтимни шундай имконияти хам борлигини билиб шундан мана шу тариқа хам фойдаланаяпман. Шукрки ёмон ният ва мақсадда эмас, шукрки натижалари яхшиликка! Реклама билан одамларни пулларини йиғиб участка солаётганим йўқ, тагимга мошина олганим йўқ, хавотир олманг, ман биқиб кетиб сизлар қуруқ қолмаяпсизлар... Шундай бўлган куни ишонаверинг шу шифохонани ўзим тўлиқ оталиққа оламану хеч қандай тарғиботсиз ўзим хамма дорилар харажатини ўз зиммамга оламан. Унгача эса бундай имкониятим йўқ экан, бироқ буни сабабчи сифатида уддалашга имконим бор ва у фақат сайтимдаги тарғибот кучи билан амалга оширилиши мумкин. Хозирча жа ўзимга керагини бўлса шукрки Худони ўзи беряпти! Балки ўз харакатим ва мехнатим натижасида ва балки шу беморларга сайтим билан сабабчи бўлаётган эканман Худо хам менга кўп нарсага эришишимга кимларнидир сабабчи қилиб эриштирмоқдадир. Сайтимда фақат санъат вакилларини рекламаси ва янгиликлари билан хам тинчгина юрсам нима бўларди? Ким мажбурлайди? Ёмон ният билан сайт юритаётганлар хам бор, бўхтон билан пул топаётганлар хам бор, сайти билан шантаж қилиб хар хафта тўйларга машхурларни жўнатиб соққа қилаётганлари бор, шунчаки оддий манфаатлар юзасидан хам бор. Ман сайтимни бугунги мавқеидан ва аудиториясидан шу хайрия йўсинида фойдаланаётган бўлсам кимга ёмонлиги тегяпти? Илтимос, одамни кўнглини яхшиликдан қолдирманглар! Балки ўзларингни хаётингда нохақми ё лойиғи биланми яхшиликдан мосуво бўлгандирсиз ва шу учунам бошқаларникини кўролмассизлар, аммо бу дегани бошқаларга хам ёмонлигингни раво кўр дегани эмаску! Асосийси ният ва у Аллох олдида уялтирмас бўлса қолгани бефойда! Шу сабаб хам нимаики эътироз ёзсангиз хам, қилсангиз хам, биз барибир шу лойихани хотиржам кўнгилу, енгилмас куч ва харакат билан баланд кўтариб бораверамиз! Бу балки бизни шахсий ибодатимиздир. Харакатимиздаги ибодатимиздир... Сизларни ибодатингизга аралашмаяпмиз, бизни гўримизга сизлар тушиб кафолат бўла олмайсиз! Шунчаки бошқа яхшилик қилмоқчи бўлганларни кўнглини бузманг....совитманг... Зеро ўшаларни муштоқ кутиб соғлом болаликка интилаётганларни уволига билиб билмай қолманг тағин! Бу эса катта гунох! Мана шу масъулиятни унутманг! Бизку ўрганиб кетганмиз, синмаймиз, сина олмаймиз хам! Аммо шу лойихага қатнашмоқчи бўлган кимнидир йўлдан қайтаришга сизни изохингиз сабаб бўлиб қолса гунохи ўзингизга! Эътиборингиз учун коттакон рахмат!
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 22341 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |